Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #ҚҚС

🔵 Мен якка тартибдаги тадбиркорман, март ойининг бошида тушум 1 млрд. сўмдан ошди. ҚҚСга қачон ўтишим керак

🔴 Солиқ кодексиниг 462-моддасига асосан солиқ даври давомида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар бундай ошиш рўй берган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашга ўтади.

Шунга кўра, ушбу тадбиркорнинг солиқ режими давлат солиқ хизмати органлари томонидан 1 апрелдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи режимига ўзгартирилади.

Солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтиши керак .

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича Олтиариқ туманида олиб борилаётган ишлар

©️"Фарғона ТВ"
#солиқчи_кўмакчи

Тадбиркорлар билан очиқ ва дўстона мулоқот

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Унда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этиб, солиқ масалаларига оид муаммоси бўлган тадбиркорлар билан очиқ суҳбат олиб борди. Ҳар бир мурожаат диққат билан тинглангач, зарур тушунтиришлар берилди, ечимини кутаётган муаммолар ижобий ҳал этилди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ҚҚС бўйича мурожаат қилган тадбиркорларга асосий мақсад адолатли тизим яратиш ва “обналчилар”ни йўқотиш эканлигини таъкидлади.

👉 Батафсил

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойишига асосан, Ботиралиев Анваржон Юлдашалиевич Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Ботиралиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У Фарғона вилоятидаги меҳнат фаолияти давомида ўзининг меҳнаткашлиги, талабчанлиги ва самимийлиги билан меҳнат жамоаси ўртасида ҳурмат қозонди. Таъкидлаш жоиз, А.Ботиралиев давлат бюджетига солиқ тушумларни таъминлашда сидқидилдан хизмат қилди.

Анваржон Ботиралиевни янги янада масъулиятли лавозимга тайинланганлиги билан Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси ходимлари номидан самимий табриклаб, келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз!

Шукурулло НИСБАТХОНОВ,
Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи
🗣Жисмоний шахслар эгалидаги мол-мулк ва ер участкаларига жорий йил учун ҳисобланган солиқларни тенг улушларда 15 апрель ва 15 октябрга қадар тўлашлари лозимлиги белгиланган.

📲 Жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиқларини уйдан чиқмаган ҳолда Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали тўлашлари мумкин.
#солиқчи_кўмакчи #клиентоориентированность

8 752 та корхонада ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш фактлари тасдиқланди

2021 йил 2 апрелга қадар 574 та «шубҳали» корхона контрагентлари томонидан 97 фоиз ҳолатда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 апрель ҳолатига республикамиз бўйича жами 9 021 та корхонада 1 337,5 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
– 8 752 та, яъни 97 фоиз корхонада (1 260,7 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
шундан, 100 та, яъни 1,1 фоиз (23,5 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

269 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 53,3 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек камерал солиқ текширувлари натижасида контрагентлар хатолари тасдиғини топган бўлсада, тадбиркорлик субъектларини узлуксиз фаолият кўрсатишларига шароит яратиш мақсадида, камчиликларини тан олган 540 та субъектга 65,5 млрд. сўмлик бюджетга тўланиши лозим суммаларни жорий йил якунига қадар тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашларига рухсат берилди.

❗️Давлат солиқ қўмитаси жорий йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширган тақдирда мазкур корхоналар мансабдор шахслари маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилмаслигини маълум қилади.

Солиқ назорати тадбирлари давом этмоқда

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
“Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди

Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари олдига қўйилган вазифалар, уларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида “очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Мазкур тадбирга солиқ тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандлари, Фарғона солиқ техникуми ва олий таълим муассасалари талабалари таклиф этилдилар.

Бошқармага ташриф буюрган меҳмонларга солиқ органларида хизмат қилишнинг нақадар шарафли эканлиги, солиқ тушумларининг давлатимиз иқтисодий тараққиётидаги ўрни эслатиб ўтилди.

Фарғона солиқ техникуми талабаларига бошқармадаги бўлимлар фаолияти, солиқ тизимида ишлатилаётган турли дастурлар, инспекторларга юклатилган вазифалар юзасидан зарур ахборотлар, тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида меҳмонлар келажакда етук кадр бўлиш учун қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор бериш кераклиги бўйича зарур маслаҳатлар олдилар.