Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.89K subscribers
4.98K photos
547 videos
42 files
2.53K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштон туманида 4-сектор томонидан маҳаллабай кесимида амалга оширилаётган ишлар

© Фарғона ТВ, Фарғона24
#ЭҲФ #эълон

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодекси, 223-модда)

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.

Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматлар) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#4_сектор

4-сектор ҳудудидаги Меҳнатобод МФЙда ташкил этилаётган саноат зонасида 350 та янги иш ўрни яратилади


Риштон тумани Меҳнатобод МФЙ ҳудудидаги ташландиқ ва қаровсиз ётган ерларнинг 4,6 гектар қисмида саноат зонаси ташкил этилмоқда.

4-сектор раҳбари Дилшод Раҳимов ташаббускор тадбиркорлар билан учрашиб, мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш учун саноат зонасидан ер ва бино ажратишда яқиндан кўмак бермоқда.

Хусусан, “Имомали ҳожи ота” МЧЖга бўш ётган бинолар ажратиб берилди ва айни пайтда тадбиркор ўз фаолиятини бошлаб юборди. Корхона раҳбари Б.Абдураҳмоновнинг айтишича, бу ерда ҳозирда тунукадан 5 турдаги маҳсулот ва пенаблок ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, пайпоқ ишлаб чиқариш цехи ҳам йўлга қўйилади. Натижада, шу ернинг ўзида 30 та иш ўрни яратилади.

Меҳнатобод саноат зонасидан ер олиш учун ҳозирга қадар 24 та тадбиркор мурожаат қилган, 350 та иш ўрни яратилиши кутиляпти.
#солиқчи_кўмакчи #клиентоориентированность

7 486 та корхонада «сохта» операцияларни амалга ошириш факти тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 март ҳолатига республикамиз бўйича жами 7 742 та корхонада 852,0 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
7 486 та, яъни 96,7 фоиз корхонада (779,7 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– шундан, 97 та, (12,2 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

256 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 3,3 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 30,7 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#4_сектор

Сўх туманида “4-сектор раҳбари кубоги” ўтказилди


Сўх тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектори раҳбари ташаббуси билан уч кун давомида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида волейбол мусобақаси ўтказилди.

“4-сектор раҳбари кубоги” аҳоли орасида оммавий спортни ривожлантириш, уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилди.

Унда Сўх туманидаги 27 та МФЙда яшовчи 270 нафар ёшларни қамраб олган 34 та жамоа ғолиблик учун беллашдилар.

Тадбир якунида Сўх туманидаги 4 та сектор раҳбарлари иштирок этиб, мусобақа ғолибларини 4-сектор раҳбарининг рамзий кубоги, дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар.

Шунингдек, тадбир ўтказилишида яқиндан кўмак берганларга сектор раҳбарининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
#сўровнома #опрос

«Soliq servis» ДУК хизматидан фойдаланувчилар диққатига!

«Soliq servis» ДУК хизматлари сизга маъқулми? Call-маркази операторлари жавоблари сизни қониқтирадими?

🔊ДСҚ Сизни «Soliq servis» ДУК хизматлари ва фаолиятига оид 💬 сўровномада иштирок этишга таклиф этади

⚡️ Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Аноним сўровномада 👤 иштирок этинг❗️

Сўровномага ҳавола 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=uz

🤝 Давлат солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
_________________

Вниманию пользователей услуг ГУП «Налог-сервис»!

Довольны ли Вы качеством услуг ГУП «Налог-сервис» («Soliq servis»)? Удовлетворены ли ответами операторов Call-центра?

🔊ГНК приглашает Вас пройти 💬 опрос, посвященный деятельности и услугам ГУП «Налог-сервис».

⚡️Мнение каждого – важно для нас!

Пройдите 👤 анонимный опрос ❗️

Ссылка 👉 https://soliq.uz/public-opinion/rating?lang=ru

🤝Государственная налоговая служба – надежный партнер добросовестного налогоплательщика!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#8_март
#Халқаро_хотин_қизлар_куни

Ҳалол тадбиркор давлат солиқ идоралари эъзозида


💐8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи инсофли солиқ тўловчи корхоналарнинг ҳисобчи аёлларига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Қадрли аёллар, азиз опа-сингиллар!
Барчангизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз!
#8_март
#Халқаро_хотин_қизлар_куни

💐8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи инсофли солиқ тўловчи корхоналарнинг 19 нафар ҳисобчи аёлларига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
#4_сектор #8_март

Аёллар ўртасида «4-сектор раҳбари соврини» учун мусобақа ўтказилди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган таълим тизимидаги ташкилотлар ҳамда 4-сектор ҳудудида жойлашган МФЙларда яшовчи аёллар ўртасида спортнинг стол тенниси ва волейбол тури бўйича «4-сектор раҳбари соврини» учун мусобақа ташкил этилди.

200 нафардан зиёд аёллар иштирок этган мусобақанинг тақдирлаш маросимида 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов сўз олиб барча аёлларни байрам билан самимий табриклади ҳамда ғолибларга Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасининг диплом, медаллари ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

«Спортни сев, спорт билан яша» шиори остида ўтказилган мусобақанинг волейбол спорт турида фахрли 1-ўринни Фарғона Политехника институти жамоаси, стол теннисида эса Абдурашидова Муаттархон ғолибликни қўлга қиритдилар.