Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.92K subscribers
5.45K photos
603 videos
45 files
2.74K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Фарғона туманида 4-сектор раҳбари ташаббуси билан ёшларга ер ажратилди

Хабарингиз бор, 2021 йилги Давлат дастурига мувофиқ иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан камбағалликни қисқартириш ва узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишнинг пойдеворини яратиш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратиб берилмоқда.

Фарғона тумани Майдон МФЙда ҳам 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 42 нафар ёшларга 4-сектор раҳбари Илҳом Шаропов ташаббуси билан 10 сотихдан ер ажратилди.
File000001.pdf
729.5 KB
#солиқчи_қўмакчи #клиентоориентированность

«Шубҳали» солиқ тўловчилар сони 500 дан ошди

Давлат солиқ қўмитаси аввалроқ қонуний бизнес юритишнинг нуфузини ошириш ҳамда “ҳалол” тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, солиқларни тўлашдан қочишнинг турли йўлларидан фойдаланган 396 та «Шубҳали» корхоналар рўйхатини эълон қилган эди.

Мутахасссислар томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасида шубҳали тадбиркорлик субъектлари сони бундан ҳам кўп эканлиги маълум бўлди.

Таҳлика-таҳлил дастури орқали олиб борилган таҳлиллар якуний натижаларига кўра, дастлабки аниқланган 396 та шубҳали корхона қаторига яна 129 та корхона қўшилиб, улар сони 525 тага етди.

Таҳлил натижаларига кўра, ушбу шубҳали корхоналар контрагентларининг шахсий кабинетлари орқали асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритишлари тўғрисида хабарномалар юборилади.

👆Корхоналарнинг тўлиқ рўйхати билан юқорида танишиш мумкин.

Солиқ назорати тадбирлари давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқчи_қўмакчи #клиентоориентированность

«Шубҳали» корхоналар ҳалол тадбиркорнинг ҳақиқий душмани

Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашди.

Учрашувда ҳар бир тадбиркорнинг муаммоси шахсан тингланди. Кўтарилган масалаларга асосли ечимлар таклиф этилди.

👉 Батафсил
_________________________

Настоящий враг добросовестного предпринимателя – «сомнительные» предприятия

Председатель Государственного налогового комитета Шерзод Кудбиев
встретился с группой предпринимателей – около 50 человек, столкнувшихся с проблемой незаконного зачета сумм НДС.

На встрече персонально обсуждены проблемы каждого бизнесмена. По озвученным проблемам предложены обоснованные решения.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ш. Кудбиев: "Ҳалол тадбиркорнинг душмани "обнал фирма"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Обналчи" давлатни, жамиятни алдайди, у ҳам вирус.
#4_сектор #маҳаллабай

Риштон тумани 4-сектор раҳбари ташаббуси билан ички йўллар шағаллаштирилмоқда

Риштон туманининг чекка ҳудудларидан бири Соҳибкор МФЙда аҳоли кўп йиллардан буён истиқомат қилади. Маҳалладаги Тошкент ва Янги авлод кўчаларида эса янги чеклар, сўнгги ўн йил ичида аҳоли муқим кўчиб кела бошлаган. Лекин ҳозирга қадар бу ердаги ички йўллар асфальт қилиниш тугул оддий тош ёки шағал юзини кўрмаган, ёзда чанг, қишда лой бўлиб ётар эди.

4-сектор вакиллари томонидан маҳаллабай тизими асосида жойлардаги муаммоларни ўрганиш жараёнида ушбу масалага ижобий ечим топилди.

Риштон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Дилшод Раҳимов ташаббуси билан Тошкент ва Янги авлод кўчаларининг 2,5 км қисми шағаллаштирилди.

Бундан ташқари, маҳаллабай ўрганишлар давомида маълум бўлишича, Соҳибкор МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи Т.Раҳматова хонадонига ўтган йили субсидия асосида иссиқхона қуриб берилган эди. Помидор ва бодринг экиб, яхшигина даромад олган уй бекаси кредит олиб, иссиқхонани кенгайтиришни мақсад қилган. Бу борада сектор раҳбарига қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Унга зарур кредит маблағлари ажратилиб, иссиқхона қуриш бошлаб юборилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ш. Кудбиев: "2021 йил 4 февралда очилган фирма 322 млрд. сўмлик ҳисобварақ-фактура ёзган".
Айни дақиқаларда ютуқли чек ўйинларининг иккинчи тиражи «O‘zbekiston» телеканалида жонли эфирда намойиш этилаяпти.

Онлайн томоша қилиш учун 👉 https://www.facebook.com/UzbekistonTV/videos/435672084347823/
#солиқчи_кўмакчи #клиентоориентированность

5 556 та корхонада ҚҚСни ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 26 февраль ҳолатига республикамиз бўйича жами 5 796 та корхонада 656,1 млрд. сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:
– 5 556 та, яъни 95,9 фоиз корхонада (625,7 млрд. сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;

– 76 та, яъни 1,3 фоиз (12 млрд. сўм) ташкилотда ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;

– 164 та, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 2,8 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,4 млрд. сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи ҳужжатлар тақдим этилди. Шу сабабли улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 143 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,4 млрд. сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram