Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.88K subscribers
4.73K photos
524 videos
42 files
2.43K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#матбуот_анжумани
#савол_жавоб

🔴“Шубҳали” корхоналар рўйхати нима сабабдан 2021 йил 1 февралдан бошлаб эълон қилинди

🔵Давлат солиқ қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 февралдаги 1-сон қарорига асосан солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш автоматлаштирилган дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур орқали инсон омилисиз шубҳали корхоналарни аниқланди ва улар юқори хавф даражада солиқ тўламайдиган корхоналар деб топилди.
Солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар ушбу корхоналар билан шартнома тузмаслигини эълон қилди.
Лозим даражада эхтиёкорлик чорасини кўриш учун контрагентини текшириш ва хужжатларга эга бўлиш мажбурияти 2020 йил 1 январда амалда бўлган Солиқ кодексида белгиланган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак

🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#матбуот_анжумани #савол_жавоб

🔴 Нима учун корхона ўз контрагентининг ҚҚС тўловчиси эканлигини текширганда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномаси мавжуд бўла туриб, солиқ органлари ушбу гувоҳномани ўз вақтида бекор қилмаган

🔵Солиқ органлари томонидан ҚҚС тўловчиси сифатида гувоҳнома уларни давлат рўйхатидан ўтказиш пайтида текширувларсиз автоматик тарзда берилади.

“Шубҳали” корхоналар улар томонидан операциялар амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган солиқ ҳисоботларини таққослаш орқали аниқланади.

Ҳаммага маълумки, 2020 йилда пандемия даврида солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида чоракда бир маротаба солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилди.

Ўз навбатида ушбу енгилликдан “шубҳали” корхоналар фойдаланди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
4-сектор раҳбари Қувасойда маҳаллабай тизими асосидаги ишларни ўрганди

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхонов маҳаллабай тизими асосида ташкил этилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Қувасой шаҳрида бўлди.

Сектор раҳбари Найман, Бўстон ва Валик МФЙларга бориб, маҳаллаларда “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарларининг юритилиши, ишсизлар бандлини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳрини маҳаллабай тизимда ривожлантириш мақсадида 4 та сектор кесимида ташкил этилган иқтисодий комплекснинг малакали 5 нафар, жами 20 нафар ходимларидан иборат “бошқарув офиси”га ташриф буюрди. Маҳаллага бириктирилган ходимлари билан бирга жойлардаги шароитни таҳлил қилиб, таклиф этилаётган лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш жараёнини ўрганди.
Секторлар фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали билан ҳамкорликда барча шаҳар ва туманлар 4-сектор котиблари учун семинар ташкил этилди.

Тадбир “Фарғона вилоятида секторлар фаолиятини баҳолаш (рейтинг) тизимининг жорий этилиши” мавзусида бўлиб, унда рейтинг тизими таркибидаги 14 та индикаторлар, уларнинг шаклланиш манбаси ва масъул ташкилотлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарлари фаолияти кўрсатилган индикаторлардан келиб чиқиб, ҳар ой якуни бўйича яхши, қониқарли ва қониқарсиз тарзда баҳоланиши бўйича тушунтиришлар берилди.
⚠️⚠️⚠️

❗️Уважаемые налогоплательщики, для улучшения качество обслуживания просим перейти по ссылке ниже и заполнить опросник.

_

❗️Ҳурматли солиқ тўловчилар, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қуйидаги ҳавола орқали сўровномани тўлдириб беришингизни илтимос қиламиз:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfe-g4Ro6tLII59Ri-cEj4XDYX8Vqnoe-yGQ1UiOJ81lWK2hg/viewform?usp=sf_link
#солиқчи_кўмакчи
#клиентоориентированность

📢 Солиқ тўловчилар диққатига ❗️

Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий давлат солиқ бошқармаларида "Солиқчи- кўмакчи – налоговик-помощник" тамойили асосида мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилганлигини маълум қиламиз.

👉
Ҳудудлар кесимида мутахассислар рўйхати билан танишинг
————————————————-
📢 Вниманию налогоплательщиков ❗️

С 18 февраля 2021 года во всех государственных налоговых управлениях, как и в Государственном налоговом комитете, в соответствии с принципом «Налоговик – помощник» – «Солиқчи кўмакчи» сформированы рабочие группы.

👉 Список специалистов с контактами по регионам.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Жорий йилнинг 18 февралидан бошлаб Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида "Солиқчи - кўмакчи" тамойилига асосан фаолият юритувчи ва барча саволларга жавоб беришга масъул мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилганлигини маълум киламиз.

Мазкур ишчи гуруҳлари тадбиркорлик субъектларига ҚҚС билан боғлик масалалар, хусусан тўланиши керак бўлган солиқларни камайтириб кўрсатиш, ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолиятидаги бошқа муаммолар ечими юзасидан маслаҳатлар беради.

Юзага келган барча муаммоли масалаларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан Сиз мутахассисларга давлат солик бошкармасига ташриф буюрган ҳолда ёки куйида келтирилган телефон рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати
Олтиариқ туманида 4-сектор раҳбари ташаббуси билан футбол мусобақаси ўтказилди

Олтиариқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ихтиёр Султонов ташаббуси билан ўтказилган мусобақада сектор ҳудудидаги 10 МФЙнинг ёшлари иштирок этди.

Муросасиз кечган бахсларда Устоз, Қаҳрамон ва Зилҳа МФЙларнинг ёшлари совриндорлар сафидан жой олдилар ва уларга сектор раҳбарининг эсдалик совғалари топширилди.
Ноқонуний нақдлаштириш схемаси
Ноқонуний нақдлаштириш схемаси