Farg'ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги
8.45K subscribers
32.9K photos
5.33K videos
27 files
11.8K links
Download Telegram
"Фарғона вилоятида маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий биноларини давлат хусусий шерикчилик асосида ташаббускор тадбиркорларга ажратиш тўғрисида" вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҳамда Фарғона шаҳар ҳокими хатларини инобатга олиб, вилоят ҳокимининг "Фарғона вилоятида маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий биноларини давлвт хусусий шерикчилик асосида ташаббускор тадбиркорларга ажратиш тўғрисида" вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан Фарғона шаҳридаги "Маданият"," Шароф Рашидов" ва "Юлдуз" маҳаллалари бинолари давлат хусусий шерикчилик асосида қурилади. Қайта қурилаётган маҳалла биноларини қуриш бўйича хусусий шерикни аниқлашда белгиланган тартибда тендер савдоларини ўтказиш белгиланган. Талабгорлар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат этишлари мумкин.

Фарғона шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИ ЖИНОЯТДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ!

Жамоат тартибини сақлаш, тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов бошчилигида жорий йилнинг 1 август кунидан Фарғона вилояти ҳудудида “Хавфсиз маҳалла – хавфсиз хонадон” махсус-профилактик тадбирлари бошланди.

Ўтказиладиган тадбирларда соҳавий хизматлар томонидан “объектбай” ва “хонадонбай” ишлаш, "қизил” тоифадаги маҳаллаларда тезкор-криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва бошқа бир қатор йўналишларда аниқ ва режали чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ҳурматли фуқаролар ҳамда жамоатчилик вакиллари! Эл-юрт осойишталигини кўзлаб ташкил этилаётган мазкур тадбирларда сиз ҳам фаол иштирок этиб, ватанпарварлик ҳислатингизни намоён этинг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга уланиш  👉 fviib.uz

🔹Websаyt | 🔹Telegram |🔹Facebook |🔹Instagram
Хитойнинг йирик компанияси Фарғона шаҳрида фаолият бошлайди

Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров Хитой Халқ Республикасининг машҳур "Dong Feng Group" компанияси вакилларини қабул қилди.
1969 йилда ташкил этилган "Dong Feng Group" компанияси қурилиш соҳасининг барча йўналишлари учун йирик маҳсус машиналар, юк машиналари ва бундан ташқари автобус, енгил машиналар ишлаб чиқариш, автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг йиллик айланма маблағи 86 млрд. долларни ташкил этади.

Меҳмонлар Фарғона шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш соҳасидаги кенг кўламли ишлар, хусусан "Эко шаҳар" ҳудудида барпо этилаётган турар-жой комплексларини кўздан кечириб, шаҳарнинг келгуси бош режаси, инвестицион салоҳияти билан танишдилар. Шундан сўнг, компания вакиллари Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров билан учрашдилар. Фарғона шаҳар ҳокимлиги ва компания ўртасида учта йўналишни ўз ичига оладиган Англашув меморандуми имзоланди.

Мемарандумда қурилиш муҳандислик ускуналарини сотиш, ижарага бериш ва қулай шарт шароитлар асосида Хитойдан товарлар етказиб бериш платформалари яратиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида Хитой брендини жорий этиш, Фарғона шаҳрида ишлаб чиқариладиган саноат ва бошқа турдаги маҳсулотларнинг Хитойга экспорт қилишга кўмаклашиш йўналишлари қайд этилган.

Жорий йилнинг сентябрь ойида компания раҳбарияти Фарғона шаҳрига қайта ташриф буюриб инвестициявий лойиҳаси доирасида ўз ишларини бошлайди.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Ашхабад.
В аэропорту главу нашего государства встретил Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

По прибытии в город Ашхабад Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретился с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона вилоятидаги 18 та мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибасини татбиқ этишга киришилди

Дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда жорий ўқув йилидан вилоятимиз бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади.

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида ушбу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини Фарғона вилоятида синов тариқасида тадбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микако, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлари раҳбарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар таълим соҳаси масъуллари ҳамда танлаб олинган умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Фужимигаока мактабида олиб борилган ўрганишлар ҳамда мулоқотлар натижасида, таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлашни асосий мақсад қилган Япония таълим тизимини вилоятимизда синов тариқасида жорий этишга қарор қилинганди.

Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383232

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter