Farg'ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги
8.49K subscribers
32.8K photos
5.3K videos
27 files
11.8K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрига келди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в город Ашхабад.
В аэропорту главу нашего государства встретил Национальный лидер туркменского народа, Председатель Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.

По прибытии в город Ашхабад Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев встретился с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона вилоятидаги 18 та мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибасини татбиқ этишга киришилди

Дунёдаги замонавий ўқув дастурлари, ўқитиш методикаларини ўрганиб, юртимиз умумтаълим мактабларида жорий қилиш бўйича Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда жорий ўқув йилидан вилоятимиз бўйича ҳар бир шаҳар ва тумандан танлаб олинган биттадан мактабда синов тариқасида Япония таълим тажрибаси татбиқ этилади.

Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида ушбу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини Фарғона вилоятида синов тариқасида тадбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микако, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, секторлари раҳбарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар таълим соҳаси масъуллари ҳамда танлаб олинган умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Японияга амалий ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Фужимигаока мактабида олиб борилган ўрганишлар ҳамда мулоқотлар натижасида, таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлашни асосий мақсад қилган Япония таълим тизимини вилоятимизда синов тариқасида жорий этишга қарор қилинганди.

Батафсил: https://ferghana.uz/site/view/news/11383232

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter