Farg'ona shahar hokimligi | Фарғона шаҳар ҳокимлиги
8.46K subscribers
32.9K photos
5.33K videos
27 files
11.8K links
Download Telegram
Фарғона шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари👨‍👩‍👦⛪️👩‍💻🇺🇿
Ўзбекистон Президенти ва ХХР Раиси телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари бўлажак муҳим саналар муносабати билан бир-бирини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар. Дўст халқларимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Мулоқотда икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Етакчилар бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президент Узбекистана и Председатель КНР провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями и наилучшими пожеланиями в связи с предстоящими важными юбилейными датами. Пожелали двум дружественными народам мира, благополучия и процветания.
В ходе разговора были обсуждены актуальные вопросы двусторонней и международной повестки. Лидеры рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Фарғона шаҳар ҳокими Убайдуллаев Мирзоҳид Муродиловичнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари.
Ҳурматли фарғоналиклар! Фарғона шаҳри ҳокимлигига мурожаатингиз бўлса, уни юқоридаги манзиллар бўйича йўллашингиз мумкин.🧑🏻‍💻👆🏻
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилади

Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.) билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;

ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Уларга давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Мурожаат қилувчи ДХМга ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий) келиши ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг Кураш тури бўйича "Вилоят прокурори кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, шаҳар прокурори Д.Қобулов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги, шаҳар Спорт бўлими ва спортчи ёшлар иштирок этишди. Ғолиблар қимматбахо совға, диплом билан тақдирланишди ва мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Forwarded from Region | Fergana
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬🎬🎬

🔶 Хатловдан ўтказишда Фарғона тажрибаси.

Каналга уланиш:👇
@RegionF
Forwarded from FARG'ONA | QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL (Сардорхон Содиқхонов)
🏙ИСЛОҲОТЛАР РАҚАМЛАРДА

📈Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан 2017-2021 йиллар
коммунал хизмат кўрсатиш тарихида салмоқли давр бўлмоқда десак хеч муболаға бўлмайди.

💧Ҳусусан, Фарғона вилоятида ичимлик сув таъминоти ва оқава сув инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди.
💰Ушбу мақсадларда 274,4 млрд.сўмдан зиёд миқдордаги бюджет маблағлари ҳисобидан 46 тадан ортиқ объектлар фойдаланишга топширилди. Натижада, вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси 74,1% дан 86 % га ошишига эришилди.

💎Биргина, 2020 йилда 95,8 млрд.сўм маблағлар доирасида 216,9 км сув тармоғи, 5,4 км оқава сув тармоғи, 10 дона сув олиш қудуғи, 28 дона насос ускунаси, 3 дона сув минораси, 4 дона трансформатор, 4 дона сувни зарарсизлантириш ускунаси, 5 дона хлорлаш ускунаси, 5 дона сув тўплаш иншооти (резервуар) қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.
👨‍👩‍👦Ушбу ишлар натижасида 110 минг нафардан ортиқ аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланди.

ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди.
Ашхобод халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди.
Айни пайтда ташриф дастуридан ўрин олган тадбирлар бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Туркменистан.
В международном аэропорту Ашхабада главу нашего государства встретил заместитель Председателя Кабинета Министров – министр иностранных дел Туркменистана Рашид Мередов.
В настоящее время начались мероприятия, предусмотренные программой визита.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрсида"ги 61-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харитаси" ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси С.Тонготарова, Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Ф.Мамажоновлар томонидан Фарғона шаҳар ФХДЁ бўлимида ҳужжатлар билан ишлаш ҳолати ўрганилди. Ўрганиш давомида бўлимдаги ҳужжатлар (туғилганлик гувоҳномаси, ўлимни қайд этиш гувоҳномаси, никоҳ гувоҳномаси ҳамда ажрим гувоҳномаси)нинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилаётганлиги, шунингдек, ушбу маълумотларнинг ягона электрон базаси кўздан кечирилди.
Уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг Футбол тури бўйича "Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, шаҳар прокурори Д.Қобулов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги, шаҳар Спорт бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши ва спортчи ёшлар иштирок этишди. Ғолиблар қимматбахо совға, диплом билан тақдирланишди ва мусобақанинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
📊 Республиканинг ялпи ички маҳсулоти қанча?

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 128 556,8 млрд. сўмни ташкил этди. 2020 йилнинг мос даври билан таққослаганда ўсиш суръати 103,0 % га тенг.

2021 йилнинг январь-март ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 3 712,6 минг сўмни (ёки 353,4 АҚШ доллари эквивалентида) ташкил этди.

2021 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ таркибида товарлар ишлаб чиқаришда 64 763,1 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасида 52 002,1 млрд. сўм миқдорида ялпи қўшилган қиймат яратилди. Маҳсулотларга соф солиқлар эса 11 791,6 млрд. сўмни ташкил этди.
Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисига отаси Маликгули Бердимуҳамедовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқи ва шахсан ўз номидан яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдирди.
Музокаралар чоғида Президентлар икки томонлама ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

В городе Ашхабаде состоялась встреча Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова.
В начале беседы глава нашего государства от имени народа Узбекистана и от себя лично еще раз выразил лидеру Туркменистана глубокие соболезнования в связи с уходом
из жизни его отца Мяликгулы Бердымухамедова.
В ходе переговоров Президенты обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter