FARG'ONA KADASTR
1.65K subscribers
5.04K photos
983 videos
17 files
3.18K links
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқингизни рўйхатдан ўтказинг ва мулкингизни ҳимоя қилинг.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Маҳаллабай" сайёр қабулнинг навбатдагиси 17 февраль куни Нурафшон шаҳар Нурафшон МФЙда ўтказилди.

♦️ Сайёр қабул жараёнида туманнинг "Нурафшон" МФЙда 25 дан ортиқ мурожаат этган жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойларини кадастр хужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлик учун ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида фуқароларнинг аксарият муаммолар ўз ечимини топди.

Кадастр агентлигининг ваколати доирасида бўлмаган масалалар юзасидан тегишли ташкилотларга йўналиш берилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Ёшлар йўлини тасаввур қилолса, куч пайдо бўлади. Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак. Ҳаёт мактабини ўтаган инсон дунёга бошқача қарайди. Ёшларнинг яхшисиям, ёмониям бизнинг фарзандларимиз. Сизларга ўхшаган интилувчан, эртанги кунига бефарқ бўлмаган, касб-ҳунарли ёшлар бошқа тенгдошларига ўрнак бўлиши керак".

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Мирзиёев Шавкат Миромонович.
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлашда:

🔶 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг устувор ривожланиш йўналишларини ишлаб чиқади;

🔶Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш фаолиятини илмий-технологик ва методик таъминлашни ташкил этади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция - тараққиёт душмани!

Кадастр агентлигидан коррупцияга қўл урмаслик чақириғи.
Кўринг ва тафаккур қилинг!

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
​​🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади ва назорат қилади;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар, ҳамда бошқа ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этади;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

🔷 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши, бекор бўлиши ва кўчмас мулкка доир битимлар тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини ташкил қилади;

🔷 Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг шаффоф ва оммага очиқ тизимини ишлашини ташкил қилади;

🔷 Кадастр ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими ривожлантирилишини ташкил этади;

🔷 Кадастр муҳандислари фаолиятини методик қўллаб-қувватлайди;

🔷 Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этади;

🔷 Бино ва иншоотларнинг кадастр қийматини белгилаш ишларини ташкил этади ва методик кўллаб қувватлайди.


Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2020 йилда геодезия ва картография соҳасида қандай ишлар амалга оширилди?

Бу ҳақда Кадастр агентлигининг Ерни масофадан туриб зондлаш, геодезия va картография бошқармаси бошлиғи Эргешов Ихтияр Маккамбаевич сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Геодезия ва картография соҳасида амалга оширилган ишлар.

🛰 Аэро ва космик суратлардан фойдаланиш бўйича
:

2018-2019 йилларда 🇰🇷 Корея давлатининг KOMPSAT-3 ва KOMPSAT-3A сунъий йўлдошлари ёрдамида 🇺🇿 Республика худудини тўлиқ қопловчи космик суратлар олинди ва суғориладиган ерлар ва аҳоли пунктлари учун 1:10 000 масштабдаги 5 712 та (100%) ва Республиканинг қолган (тоғ, тоғолди ва чўл) худудлари учун 1:25 000 масштабдаги 3 608 та (100%), жами 9 320 та ортофотопланлар яратилди.

🏢🏠 Кўчмас мулкни ҳисобга олиш, суғориладиган ерларни хатлов қилиш мақсадида Қашқадарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида аэрофотосъемка ишлари бажарилди.

🌏 Аэросуратлардан фойдаланиб 6 724 та 1:2 000 масштабдаги ва 387 та 1:10 000 масштабдаги ортофотопланлар яратилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
"Ҳаёт шундайки, мен ҳар бир вилоятга раҳбар бўла оладиган одамни тўрт-беш йил олдин тайёрлашга мажбурман. Шавкат Абдуразоқов Наманган тумани, Наманган шаҳрида ҳоким бўлган, Вазирлар Маҳкамасида департамент мудири, вазир бўлиб ишлаган. Наманганнинг шароитини, халқнинг дардини, Тошкентдаги кабинетлар эшигини қандай очишни, масалани қандай ҳал қилишни билади"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from Kadastr - Live
"Ёшларнинг кўзида эртанги кунга ишонч кўрсам, очиғи, ҳамма чарчоқларим чиқиб кетади! Мана шундай билимли, жонкуяр, изланувчан ёшлар ҳамма соҳаларда ўзгариш қилади. Биз уларга кенг йўл очиб, ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак"

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тубдан такомиллаштирилди

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​📌 Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Чек-Жалоер МФЙ ҳудудидаги фермерга қарашли 3 гектар суғориладиган унумдор ерлар (лицей боғи олдида жойлашган) сотилмоқда. Унумдор ернинг пуллаб юборилиши қонунга зид эмасми? Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганса яхши бўларди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш маълумоти

🔷
Мазкур мурожаат Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Риштон туман бўлими мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
🔸 Аниқланишича, мурожаатда кўрсатилган ер майдони Риштон тумани С.Ражабов ММТП қишлоқ хўжалиги харитасида 344-контур билан кўрсатилган бўлиб, қайдномага кўра контурнинг умумий 2,72 гектар, шундан экин ер майдони 2,59 гектарни ташкил этган.
🔸 Риштон туман ҳокимининг 20.11.2015 йилдаги 1170/4-сонли қарори билан танлов ғолиби Ж.Хамроқуловга (“ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалиги) жами 11,76 гектар, шундан 9,96 гектар экин ер майдони, шу жумладан 344-контурдаги умумий 2,72 гектар, шундан 2,59 гектар экин ер майдони сабзавотчилик йўналишида узоқ муддатли ижарага ажратиб берилган.
🔸Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2005 йилдаги “Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-165-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида яшовчи фуқароларга тегишли уй-жойлар давлат эҳтиёжи учун олинганлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, “Ер кодекси” нинг 6, 86 ва 87-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 911-сонли қарорига асосан Риштон тумани ҳокимининг 14.02.2020 йилдаги 218-сонли қарори билан “ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалигининг 344-контурдаги 2,50 гектар ер майдони захирага олинган.
🔹“ROSHIDON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги раҳбари Ж.Хамрақулов билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги косиссия ўртасида тузилган 27.01.2020 йилдаги келишув битимига асосан ҳамда Ж.Хамрақуловнинг туман ҳокимлигида рўйхатга олинган аризасини инобатга олиб мурожаатда кўрсатиб ўтилган Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, 344-дала контурида жойлашган, жами 2,50 гектар ер майдони шундан экин ер майдони 2,50 гектар ер майдони Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 14-феврал кунги 218-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигши захирасига қайтарилган.
🔺 Юқорида Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалигидан туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер майдонлари Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 28-февраль кунги “Ер участкалари Давлат эҳтиёжи учун олинаётган фуқароларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида”ги 269-сонли қарорига асосан 34 нафар фуқарога ажратиб беилганлиги аниқланди.

🏢 Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси матбуот хизмати
Муҳтарам Президентимиз ташрифида берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятидаги кўчмас мулк объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.
#Farg_ona_viloyati #xatlov #bino_inshoot #yer_uchastkari #infografika

🏘Farg'ona viloyatida yer maydonlari va bino inshootlarni yalpi xatlovdan o‘tkazish ishlari bo'yicha ma'lumot.

(2021 yil 10 aprel holatiga)

Davlat kadastrlari palatasi ijtimoiy tarmoqlarda
👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram