Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
324 subscribers
4.46K photos
457 videos
5 files
950 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
Президент қарори асосида “Олтин водий” кўчалари асфальтланиб, равон бўлмоқда

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ва шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан маҳалладаги Қақир ва Қумбости қишлоқларининг ички кўчалари асфальтланиб, обод манзилга айланди. Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган бу каби бунёдкорлик ишларидан маҳалла аҳолиси мамнун бўлиб, ўз миннатдорлигини билдирмоқда.

Маҳалла ҳудудида 3 минг метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом этмоқда. Айни мақсадлар учун 1 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Ўттиз йиллик муаммолар ҳал бўлди

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, қарор доирасида Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги “Жийдали” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудаги таъмирталаб тупроқли ички йўллар ўрнида, асфальт қопламали янги йўл қурилди.

— Йўлсозлар қудратли техника воситалари ёрдамида ички йўлларга шағал ётқизиш, текислаш, асфальтлаш билан боғлиқ амалий ишларни бир дам бўлса-да тўхташгани йўқ.
Ёзда чанг-тўзон, қишда тўпиққача лой кўчаларимизда бугун амалга оширилган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади, дейди маҳалла нуронийлари.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
#PQ408
🏙Жорий йил бошидан буён Бағдод туманидаги 19 та маҳаллада 30 кмдан зиёд ички йўллар асфальтланиб, бу борадаги ишлар яна 4 та маҳаллада давом этмоқда

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати