Farg`ona viloyati avtomobil yo`llari bosh boshqarmasi
327 subscribers
4.49K photos
475 videos
5 files
958 links
Фарғона вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси

✏️ @Fargona_admin


📞 (99873) 226 39 46
Download Telegram
Охта Тагобнинг 1 минг 700 метрли ички йўллари ҳам равонлашиб, кўркам тус олди

Йўл равон бўлса, манзил яқин, маҳалла кўркли бўлади. Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, хусусан аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни созлаш, электр ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирлари айни қизғин жараёнларда.

Бу борада, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасидаги вазифалар ижроси қишлоқ ва маҳаллалар кўркига кўрк қўшмоқда.

Хусусан, айни қарор асосида туман марказидан олис ҳудудда жойлашган “Охта Тагоб” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 700 метр ички йўллар ҳам созланиб, асфальт ётқизилди ва ҳудуд аҳлининг кўп йиллик муаммосига ечим, қувончига эса сабаб бўлди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#PQ408 #NO_COMMENT
🎬🎬🎬
🔰Furqat tumanida mahallalar infratuzilmasini yaxshilash ishlari tizimli ravishda olib borilmoqda. Markazdan olis hudud “Gʻallakor” mahallasining 3,5 km ichki yoʻllariga asfalt yotqizilib, Yangi hayot, Ӯrdakli, Alibobo koʻchalari qiyofasi koʻrkam tusga kirdi.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қарори асосида “Олтин водий” маҳалласида 3 минг метр масофадаги йўллар асфальтланди

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Учкўприк тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ички кўчаларни таъмирлаш, ёғин-сочинли кунларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида босқичма-босқич асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳалладаги Қақир, Қумбости, Ободон қишлоқларининг 3 минг метр масофадаги ички кўчалари асфальтланиб, обод манзилга айланди. Айни мақсадлар учун 1 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_BIZ_HAQIMIZDA
#PQ408

🔰Quva tumani "Guliston" mahallasining ichki koʻchalari asfalt qoplamasi bilan qoplanib, obod va ravon ko'chalarga aylanmoqda

Batafsil, O'zbekiston 24 telekanali "Yangiliklar 24" dasturi orqali efirga uzatilgan mazkur lavhadan tanishib olishingiz mumkin.

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
Хонободликлар эндиликда текис ва равон йўллардан юришади

Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори доирасида Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги “Хонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудаги таъмирталаб тупроқли ички йўллар ўрнида, асфальт қопламали янги йўл қурилди.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати
#fotohisobot
⚡️Quva tuman yoʻllardan foydalanish unitar korxonasi tomonidan 4R-112 avtomobil yo'lida joriy taʼmirlash ishlari amalga oshirilmoqda

Fargʻona viloyat Avtomobil yoʻllari bosh boshqarmasi axborot xizmati
#QIZIQARLI

Буюк Британияда ўрдаклар учун махсус йўлак борлигини билармидингиз?

— ​​Англиянинг Лондон, Бирмингем, Манчестер шаҳарларида ўрдаклар учун 3220 километрлик махсус йўллар бор.

Фарғона вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати