Ermanov Farhod - Эрманов Фарход
521 subscribers
5.34K photos
634 videos
2 files
1.84K links
Download Telegram
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ўзбекистон транспорт вазирининг матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда. Уни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз ҳам мумкин.

https://youtu.be/uvCRhEso3M0

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Бугун АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Савол:
Ўз автомобилимни бошқараётган пайтимда ниқоб тақмаслигим мумкинми?

Жавоб: Агар сиз ўз автомобилингизда ҳаракатланаётган бўлсангиз ва автомобилда сиздан бошқа шахс бўлмаса, ниқоб тақмаслигингиз мумкин. Автомобилни тарк этган пайтингизда эса ниқоб тақишга мажбурсиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Брифинг УзРепорт телеканали орқали эфирга узатилмоқда.

Савол: Ишга келган давлат корхонаси ходимининг соғлиги билан боғлик муаммоси булса, унинг меҳнат муҳофазаси кандай кафолатланади.

Жавоб: Бу масала Меҳнат кодексида аниқ белгилаб берилган.

Карантин (чекловчи тадбирлар) шароитида иш берувчи:

• ишлаб чиқариш ва санитария-маиший биноларга, ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига доир санитария ва гигиена нормативларига риоя этиши;

• юқумли ва паразитар касалликлар манбаи бўлган, шахсларни вақтинча ишдан четлаштириши;

• ходимларнинг ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориши;

• ходимга карантин эълон қилинганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши;

• меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимларни интизомий жавобгарликка тортиши;

• ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантиришни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши лозим.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

Агар аёл 11 ойлик чақалоғи билан чартер рейс билан олиб келинган, уларни уй шароитида карантин қилса бўладими?

❗️Йўқ, ушбу аёл чартер рейс билан эпидемик вазият ноҳуш ҳудуддан олиб келинган. Бундай тартибда олиб келинган одамларнинг барчаси бир жойда, бирдай тартибда, бир хил муддатда карантинда бўлиши керак. Уларни зинҳор бошқалардан (бир самолётда келган) ажратиб бўлмайди. Агар шундай қилинмаса (мабодо йўлда ёки эпидемик ноҳуш ҳудудда бўлган даврда) касаллик вирусини юқтириб олган бўлса, уйидаги яқинларини ҳам хавф остида қолдириши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади. Жумладан,

био қўшимчалар (485,2 тн, 3,5 млн. долл.);

маргарин (2,9 минг тн, 3,4 млн. долл.);

гўшт (2,7 минг тн, 3,1 млн. долл.);

кунгабоқар ёғи (3,2 минг тн, 2,4 млн. долл.);

пальма ёғи (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);

болалар овқати (327,9 тн, 1,5 млн. долл.);

шоколад (525,6 тн, 1,3 млн. долл.);

шакар (2,7 минг тн, 1,0 минг долл.);

ун (3,6 минг тн, 0,9 млн. долл.);

консерваланган сабзавотлар (710,7 тн, 830,8 минг долл.);

макаронлар (553,7 тн, 708,4 минг долл.);

банан (1,1 минг тн, 680,2 минг долл.);

буғдой (80,7 минг тн, 15,7 млн. долл.);

сут маҳсулотлари (463,1 тн, 625,7 минг долл.);

ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (257,1 тн, 537,2 минг долл.);

чой (59,2 тн, 304,7 минг долл.);

балиқ (128,8 тн, 118,7 минг долл.).

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
#UzMTDP
#Birmiz
#Qalban_birgamiz
#vahimasizkarantin


БОЗОРДА НИМА ГАПЛАР?
Депутат бозордаги нарх-навони ўрганди

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Ражаббой Рўзметов ташаббуси билан бугун Урганч шаҳридаги деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари ўрганилди.

Депутат сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси хавфини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётгани, муҳими ваҳимага берилмасдан, тушкунликка тушмасдан, талаб этилаётган санитария-гигиена қоидаларга оғишмай амал қилиш зарурлигини таъкидлади.

ЎзМТДП Хоразм вилоят
Кенгаши ахборот хизмати.
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
⚡️⚡️⚡️Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 10тага ошиб, 75 нафарни ташкил этмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус ҳақида илмий нуқтаи назар

‼️
Агар сизга коронавирус ҳақида бирор нарса тушунарсиз бўлса, ушбу видеони албатта томоша қилинг — жуда қизиқарли ва тушунарли‼️

https://t.iss.one/studio_67

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
UZ: Айни дақиқаларда Ўзбекистонда коронавирус касаллиги билан касалланган беморлар сони 133 нафарга етди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Xorazm24/7official (Karriev Shonazar)
Бугун коронавирус касаллиги билан касалланган беморларнинг етти нафари бутунлай соғайди.

Улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.

#vahimasizkarantin