Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi
1.2K subscribers
14.8K photos
1.65K videos
59 files
4.92K links
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi

Bizni quyidagi manzillarda ham kuzatib boring⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/erkin_vohidov_ijod_maktabi
Download Telegram
Forwarded from ERKIN VOHIDOV
#Интервью

Гулчеҳра опа. Эркин Воҳидов келин ёки куёв танлашда нималарга аҳамият берган?

– Албатта бўлажак куёвларни ҳам, келинимизни ҳам зиёли, илмли, маънавиятига аҳамият берганлар. Куёвларни, қизларни сўраб келаётган совчилар орасида ўзлари танлаб, қиз узатган. Келин танлашга келганда менга: “Келинни сиз танлай қолинг. Келин қайнонага ёқса, турмуш илиқ кечади” деб ҳазил-ҳузул қилардилар. Умуман олганда, қудаларни танлашда оиламизга муносиблигидан келиб чиқилган. Шукр, ҳозир фарзандларим уйли-жойли, тинч. Дадаси вафотидан бир ой ўтиб эварали бўлдик. Эварамизни кўрганлар: “Эркин Воҳидов тирилиб, чақалоқ бўлиб қайтганлар”, дейди. Неварамнинг ўғли бобосига қуйиб қўйгандек ўхшайди. Ўғлимиз Хуршиджоннинг рафиқаси – келинимдан бениҳоя розиман. Қайнотаси ҳам келинимиздан рози бўлиб кетди. Ўз отасидан ортиқ меҳр кўрсатиб, парвариш килди.

Шоирнинг рафиқаси бўлишнинг бахти нимада?

– Эркин аканинг ҳар  бир сатрида ўзимни кўрганман. Тўғри, шоир гўзалликдан баҳра олишга, муҳаббат қўйишга ҳақли. Аммо Эркин ака аёлларни ҳурмат қилардилар.

Эрмисан эркак бўл, саналмас бутун
Бир аёлни бахтли қилмаган эркак.
“Бошимда эрим бор”, деган сўз учун
Аёлни бошинга қўйишинг керак!

Бу сатрларига Эркин аканинг ўзлари ҳам бир умр амал қилиб яшадилар.

Шоирга аёли уйда ижодий муҳит, шароит яратиб бериши керакми?

– Албатта! Шоир, ёзувчининг аёли қачон бахтли бўлади, қачонки, эри ўз ишини, вазифасини хотиржам бажара олганида. Бунинг учун оилада ижодий муҳит, шароит бўлиш керак.

Ҳаётингиздан мамнун эканингизни сезиш қийин эмас…

– Албатта, қизим, албатта ҳаётимдан, шундай инсон билан тақдир-насибам қўшилганидан мамнунман! Бахтли яшадим. Бахтли яшадик. Бошимиздан ҳар хил кунлар ўтди, чидадик, сабр қилдик, енгдик. Бировга шикоят қилмадик. Қувончимиз ҳаммага аён, изтиробимиз эса ҳатто бир-биримиздан пинҳон эди. Эркин аканинг биринчи ўқувчиси мен эдим. Ёзган нарсаларни менга кўрсатар эдилар. “Онаси, бир ўқиб кўринг-чи?” деган таклифнинг ўзи мен учун бахт эди. Армон қилсам, гуноҳ бўлар, дейман. Қадрланиб, эъзозланиб яшадим. Лекин шундай кунларни шоирнинг ўзи кўрмаганидан афсусдаман. Сал кам эллик йил муқаддам яратилган “Кардиограмма” деб номланган шеър шундай мисралар билан ниҳояланган:

Қалб мени кечирсин, уни авайлаб –
Олиб боролмасам тўқсонга, юзга.
Аммо умидим бор,
Авлодлар бир кун
Бизни юракларга қилурлар ҳавас!

Афсус, бу гўзал қалб Соҳиби 80 га етган дамларда  видо сўзини айтдилар...
Ҳали яшашлари керак эдими, деб ўйлайман! Аллоҳнинг изни экан, бу кунларни уларсиз нишонлаяпман. Аммо розиман, бениҳоя розиман, дадасидан…

📠 Шоирнинг рафиқаси Гулчеҳра опа Воҳидова билан қилинган интервьюдан

👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐 https://t.iss.one/Erkin_Vohidov
🌐 www.erkinvohidov.com
👍64