Forwarded from Нигора
#Ўзбегим_қасидаси_қандай_яралган?!
#Биз_билган_қасида_тўлиқ(ми?)
Ўзбекистон миллий университетида Эркин Воҳидов ижодига доир ҳар ҳафта олиб борилаётган анъанавий онлайн ижодий мулоқотнинг бугунги мавзуси "Ўзбегим" қасидасининг яратилиш тарихи ва бадиий қимматига бағишланди. Мулоқотда миллий университет профессор-ўқитувчилари, ижодкор талаба-ёшлар ҳамда Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб интернатининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар халқ иродаси, миллатимизнинг ўзига хос тарихи, шаъни, қадр-қиммати, жисмоний ва маънавий куч-қудрати ифодаланган, аждодлармизнинг шон-шавкати улуғланган "Ўзбегим" қасидасининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида гапиришди. Хусусан, қасида ўз даврида одамлар онги-шуурига чақмоқдек урилгани, айримларни куйдиргани, баъзиларни карахт қилиб қўйгани, лекин бу чақмоқ жуда кўпчиликнинг қалбидаги зулматни ёритиб юборгани, бир сўз билан айтганда, "Ўзбегим" ўз даврида миллатнинг маънавий эҳтиёжи тарзида дунёга келгани ва халқнинг ўша пайтдаги бироз бўлса-да, янгиланаётган хоҳиш-истагини ифодалагани айтиб ўтилди. Қасида 60-йиллар бошларида бошлаган демократия шабадасидек миллатнинг биқиқ кўнглида бурқсиб турган миллий ор-номус, миллий ифтихор туйғуси дарчасини очиб юборгани, натижада, бу шеър одамларда ўзига ишонч, қатъият, миллий ғурур пайдо қилгани ҳақида фикр-мулоҳазалар айтилди. "Ўзбегим" қасидаси бугун ҳам ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача ҳаяжон ва титроқ ўйғотиши, юракларда ватанга бўлган соф меҳр туйғусини шакллантиришга хизмат қилиши эътироф этилди. Мулоқотда биз билган "Ўзбегим" қасидасидан айрим мисралар ўрин олмагани, улар ўша замон зайлига кўра, нашр этилмагани таъкидланди.
Эркин, қизиқарли ва савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган ижодий мулоқотни Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Болтабоев олиб борди...
Р/S.: Видеода "Ўзбегим" қасидаси, унинг яратилиш тарихи ва бадиий қиммати ҳақида Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад ва адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев фикр-мулоҳаза билдиришган...