#ЎзМУ_ректори:
#ЎзМУда_Эркин_Воҳидов_стипендияси #жорий_этилади.
Бугун (13-июнь) Ўзбекистон миллий университетида Ўзбекистон қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ижодига бағишланган онлайн ижодий мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, университет профессор-ўқитувчилари ва ёш ижодкорлар иштирок этишди. Мулоқотда Ўзбекистон миллий университети ректори, профессор Авазбек Мараҳимов, Анқарадаги Ҳожи байрам университети профессори Вали Савашбей Йилок, адабиётшунос олимлар: Ҳамидулла Болтабоев ва Насимхон Раҳмонов ҳамда Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги мактаб интернат директори Нигора Маннопова ва ёш ижодкорлар шоир ижодининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр-мулоҳаза билдиришди. Ижодий мулоқотда таъкидланганидек, Эркин Воҳидовнинг ҳаёти, ижоди, фаолияти ёрқин воқеаларга бой. У, таъбир жоиз бўлса, икки аср шоири, икки асрнинг одами. Бутун инсониятни икки аср жараёнларидан алғов-далғов қилган, ларзага солган, қонлар кечиб, шонлар топган йўриқлари, йўллари, чақмоқ янглиғ оловли чизиқлари унинг юрагидан ўтган ва шеърий юксак бадиий акс садо берган. У чинакка олтин истеъдод соҳиби. Сўз заргари. Бу истеъдоднинг ёзганлари барчага бирдек завқ бағишлайди. Ўйлантиради, мушоҳадага чорлайди. Дадил айтиш мумкинки, Эркин Воҳидовнинг нафақат ҳар бир шеъри, балки ундаги ҳар бир сатри ҳам «тўлқин урган сирлар тўла уммон»дир. Чунки чин маьнодаги «шоир ўз халқининг юрак парчаси» ҳисобланади. Бундай юракда, шубҳасиз, исён туғилади. Исёнга дош бермоқ эса осонмас, бинобарин, исён бедор қалб инқилобидир. Бундай қалб халқ дарди билангина нафас олади. Шу боисдан шоир «мен»и халқнинг тили ва дили, жигарбанди, фарзанди сифатида намоён бўлади. Халқининг дарди, сўзини ифода этмоқлик ижодкор ўзлигининг туб моҳиятини ташкил этади. Зеро Эркин Воҳидов халқ фарзанди, халқнинг дардини куйлаган шоир.
Ўтказилган ижодий мулоқотда Эркин Воҳидов ижодини янада чуқур ўрганиш, асарларини нашр этиш, таржима қилиш, шоир ижодининг аудио ва видео вариантларини яратиш каби ишлар борасида амалга оширилаётган тадқиқотлар ҳақида кенг маълумотлар бериб ўтилди. Анжуманда Эркин Воҳидов ижодини том маънода кенг ўрганишни қўллаб-қувватлаш, бунинг учун моддий ва маънавий рағбатлантириш ишларига доир аниқ таклифлар билдирилди. Хусусан, Эркин Воҳидов номидаги мактаб-интернатида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг миллий университетда таҳсил олишлари учун имтиёзлар жорий, улар учун университет томонидан махсус стипендиялар жорий этиш тўғрисида аниқ маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнггида бундан буён ҳафтада бир марта Эркин Воҳидов ижоди борасида онлайн мулоқот ўтказилиб борилиши борасида келишиб олинди.