Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi
1.03K subscribers
12.2K photos
1.46K videos
58 files
4.27K links
Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi Erkin Vohidov nomidagi ijod maktabi

Bizni quyidagi manzillarda ham kuzatib boring⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️⤵️
https://taplink.cc/erkin_vohidov_ijod_maktabi
Download Telegram
#Yosh_ijodkorlar_seminari_2022
#2_kun

Республика ёш ижодкорлари Адиблар хиёбонида

Бугун эрта тонгдан Адиблар хиёбони Республика ёш ижодкорларининг анъанавий семинари иштирокчиларини қарши олди. Унда ўзбек адабиётининг забардаст ижодкорлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят бўлимларининг вакиллари, ҳудудлардан саралаб олинган истеъдодлар қатнашмоқда.
Семинарнинг биринчи куни ёзувчилар, шоирлар, ёшлар хиёбондаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди.
Шундан сўнг йиғилганлар Ҳамид Олимжон ҳайкали пойида жам бўлдилар. Тадбирни Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ботир Эргашев очиб берди ва уюшма раиси Сирожиддин Саййиднинг табригини етказди ҳамжа 85 нафар иштирокчининг ижод намуналари ўрин олган “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” номли баёз бугун нашрдан чиққани, уни барчага туҳфа этилишини эълон қилди. Бу хушхабар йиғилганларни қувонтирди.
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Кенгесбой Каримов, Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Ҳаётхон Ортиқбоева сўзга чиқиб, янги тўплам ёшлар учун катта совға ва адабиёт дунёсида юрак дарди ва сўз сеҳри энг катта куч эканини таъкидлашди. Адабиёт оламига ўз сўзи, иқтидори билан кириб келаётган ёшларга оқ йўл тилашди. Хонанда Шуҳрат Дарёнинг “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” қўшиғи жаранг сочар экан, унга барча бирдек жўр бўлди. Бу эса ёшларга илҳом завқини берди.
Айни дамда семинар иштирокчилари “Дўрмон” ижоди уйига жўнаб кетди.
Семинар тадбирлари давом этади.

Зулайҳо Аҳмаджонова,
журналист

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
#Yosh_ijodkorlar_seminari_2022
#2_kun

Ёш ижодкорлар семинаридан суратлар. Муаллиф – Аҳмад Тўра.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube