Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
148 subscribers
2.42K photos
564 videos
21 files
867 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
UZ: 21 мартдан бошлаб нималар тақиқланмоқда?

Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси қарорига мувофиқ, барча ҳудудларда 21 мартдан бошлаб, бир қатор объектлар ва хизматлар фаолияти тўхтатилмоқда.

Хусусан:

👉 кўнгил очар объектлар (шу жумладан, тунги клублар, дискотека);

👉 спа ва массаж салонлар;

👉чойхона ва ошхоналар (уйга элтиб бериш хизмати бундан мустасно);

👉караоке, билярд заллари, чилим (кальян) марказлари;

👉компьютер ўйинлари хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик фаолияти турлари.

❗️Шунингдек, 23 мартдан бошлаб, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросим сингари оммавий тадбирлар ўтказилиши бекор қилинади. Ушбу маросимларни зарур бўлган тақдирдагина ихчам ҳолда, яқинлари билан бирга 10-15 киши иштирокида ўтказиш тавсия этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволаларда танишишингиз мумкин.

Нега карантинда 4 та одам битта хонага жойлаштирилаяпти, шулар орасидан бирортасида касаллик бўлса, бошқаларга юқиб кўпайиб кетавермайдими? Изоляция дегани шуми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Нега Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш бўйича оммавий тест ўтказиб бўлмайди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Хоразмдаги ҳарбий қисмда карантинда сақланаётганлар орасида коронавирус тарқалгани ҳақида маълумот бор. Шуларнинг тақдири нима бўлди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Барча стоматологиялар ёпиқ. Карантин вазиятида стоматология хизматидан қаерда фойдаланса бўлади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Ҳомиладор аёл кесарча кесиш билан туғиши керак. Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, фақат дард бошланганда келишларини айтишди. Нима қилайлик?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


📹 Брифинг тўлиқ видеосини Uzreport TV орқали эфирга узатилган қуйидаги лавҳа орқали кўришингиз мумкин 👉 Видео

✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳ Ниёзметова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
‼️ Тошкент шаҳрида эпидемия авж олиш хавфи янада кучайиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирди, Тошкентда аҳоли орасида аниқланаётган касалланишлар сони кўпаяётгани сабаб ҳудудда вазият оғирлашиши мумкин:

📌 «Сўнгги кунларда Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари қатори Тошкент шаҳридан ҳам аҳоли орасида коронавирус инфекциясига чалинганлар сони кун сайин ошиб бормоқда. Касалланиш кўрсаткичлари шу темпда ўсиб борса эпидемия авж олиш хавфи янада кучаяди.

☝️Бу эса аҳолидан янада ҳушёр бўлиб, ўзи ва яқинлари саломатлигига ўта масъулият билан ёндашишларини талаб этмоқда.

Жумладан, бугун, ҳозирга қадар пойтахтимизда коронавирус инфекцияси аниқланган 11 нафар фуқаронинг барчаси аҳоли орасидан касалликни юқтириб олган", — дейилади вазирлик хабарида.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✔️ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✔️ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✔️ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov