Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
153 subscribers
2.43K photos
567 videos
21 files
871 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#Таҳлил

ДУНЁ ТАЖРИБАСИ: ЎҚУВЧИ САБАБСИЗ ДАРСГА КЕЛМАСА ...

🇺🇿Ўзбекистонда таълим соҳасида назорат янада кучайди. Давомати паст бўлган ўқувчилар назорати Миллий гвардия ходимларига юклатилди. Қолаверса, чақирув тугмалари ўрнатилмоқда. Хўш, бу борада дунё мактабларида вазият қандай?

🇺🇸АҚШ

Америкада давоматни назорат қилишнинг ўзгача усули жорий этилган. Маълум бўлишича, ўсмирнинг қаердалигини кузатиш учун ҳулқи ёмон ўқувчилар камарига GPS-навигатор ўрнатилган.  АҚШ ҳукумати ушбу дастурни амалга ошириш учун катта миқдорда пул ажратган.

🇬🇧Буюк Британия

Эрталаб дарс бошланишидан олдин мактаб дарвозалари ёпилади. Кеч қолганлар қабулхонага бориб, кечикиш сабабини тушунтиришлари керак. Шунингдек, ўқувчилар дарс пайти таълим муассасасини тарк этишлари мумкин эмас. Фақат ота-онанинг ёки васийнинг ёзма илтимоси ва директорнинг рухсатига кўра жавоб берилиши мумкин. Бўлмаса 2500 фунтгача жарима ёзилади. Агар жарима 28 кун ичида тўланмаса, иш судга оширилади.

🇦🇹Австрия

6 ёшдан 15 ёшгача мактабда ўқиш мажбурийдир. Агар мактаб ўқувчиси бесабаб кетма-кет уч кун дарс қолдирса, ота-оналар 110 евродан 400 еврогача жарима ёки икки ҳафтагача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Мамлакатда узрли сабабларсиз уч мартадан ортиқ дарс қолдириш маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланади. Болани таълим жараёнидан бир муддат олиб кетиш учун ота-оналар тегишли асосларни кўрсатиб, ариза ёзишлари керак. Агар боланинг дарсга келмаганлиги сабаби кўрсатилмаган бўлса ва ота-оналар муассаса юборган сўровга жавоб бермаса, уларнинг фарзандлари мактабдан ҳайдалади.

🇮🇹Италия

Бошланғич мактабдаги фарзандларини сўроқсиз олиб кетган ота-оналарга 30 еврогача жарима солинади. Лекин хусусий мактабларда бу бироз осонроқ кечади. Аммо агар дарсда йўқлиги ўқувчининг ўзлаштириш жараёнига таъсир ўтказса, у ўқув йилини қайтадан бошлашга мажбур бўлади.

🇪🇸Испания

Испанияда мактаб ўқувчиси сабабсиз равишда кўп дарс қолдирса, унинг ота-онаси уч ойдан олти ойгача озодликдан ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Огоҳлантиришсиз дарс қолдирганлик учун 1500 еврогача жарима тўланади.

🇸🇪Швеция

Бошланғич мактаб ўқувчиларига "саёҳатлар, оилавий байрамлар ёки диний байрамлар" учун қисқа муддатли таътил берилиши мумкин. Шу билан бирга, бу ўқув йили давомида 10 кундан ошмаслиги керак. Боланинг мактабдаги ўзлаштириши ва хулқига қараб таълим муассасаси раҳбари бу таътилга рухсат бериш ёки бермаслик ҳақида қарор қабул қилади.

Анора Абдурашидова тайёрлади.

Yoshlar kundaligi
#Маърифат
#Таҳлил

ДУНЁДА ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАЛАР ҚАЕРДА ЖОЙЛАШГАН, ЎЗБEКИСТОНДА ҚАНЧА КИТОБ БОР?

🌎Энг катта кутубхоналар орасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

📙* Америка Қўшма Штатлари Конгресси Кутубхонаси: Дунёдаги энг катта кутубхоналардан бири ҳисобланади. У 170 миллион дан ортиқ китоб, 70 миллион дан ортиқ қўлёзма, 57 миллион дан ортиқ фотосурат ва бошқа кўплаб материалларни сақлайди.

📘* Британия Кутубхонаси: Дунёдаги энг катта кутубхоналардан бири бўлиб, 150 миллион дан ортиқ китоб, 17 миллион дан ортиқ қўлёзма ва бошқа кўплаб материалларни сақлайди.

📗* Россия Давлат Кутубхонаси: Россиядаги энг йирик кутубхона бўлиб, 47 миллион дан ортиқ китоб ва бошқа материалларни сақлайди.

📔* Хитой Миллий Кутубхонаси: Хитойдаги энг йирик кутубхона бўлиб, 30 миллион дан ортиқ китоб ва бошқа материалларни сақлайди.

📕* Ватикан Апостол Кутубхонаси: Дунёдаги энг қадимги ва энг муҳим кутубхоналардан бири ҳисобланади. У 1.6 миллион дан ортиқ китоб ва бошқа материалларни сақлайди.

Бу рўйхат фақат бир нечта мисоллардир. Дунёда кўплаб бошқа катта ва муҳим кутубхоналар мавжуд.

P.S. Ўзбекистонда эса барча кутубхуналаримизни қўшганда таҳминан 128 миллион 692 минг 867 та китоб бор экан. Уларга ҳар йили яна камида 40–45 миллионта китоб қўшилмоқда. Бу дегани халқнинг китоб ўқийдиган 30 миллиондан ошиқроқ вакилига камида 128 миллион 692 минг 867 та китоб тўғри келади. (хонадонларда мавжуд китоблардан ташқари) Ўзбекистондаги ҳар бир фуқарога 4-5 донадан китоб тўғри келади.

@ergash_abdurayimov