Forwarded from Odiljon Tojiyev
#Конституция #Референдум
Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқамиз. Депутатларнинг саволлари, позиция ва хулосалари тингланади. Шу ернинг ўзида масъул қўмита барча саволларга жавоб беради.
Демак, бугун Халқ уйида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
P.S. Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Спикер ўринбосари
Одилжон Тожиев

Forwarded from Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi/RASMIY SAHIFA
#Тарғибот
#Учрашув
#Конституция
ҲУҚУҚИЙ ОНГ ШАКИЛЛАНМАЙ ТУРИБ ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТГА ЭРИШИБ БЎЛМАЙДИ
Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутатлари таълим муассаларидаги ёшлар билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши тарихи, Янги таҳрирдаги Қомусимизнинг ўзига ҳос жихатлари ҳақида ўқувчи-ёшларга тушунча бермоқда. Бугун мана шундай учрашувлардан бири Олмалиқ шаҳар Архитектура ва қурилиш техникумида бўлиб ўтди. Унда депутат Эргаш Абдурайимов ва Халқ демократик партиясининг Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси Гулчеҳра Атаханова ҳамда техникум директори Соҳиба Мирзакаримовалар қатнашдилар. Қизғин мулоқот руҳида ўтган учрашувда ўқувчилар депутатдан кўплаб саволарига жавоб олдилар. Бош қомусимиз ҳақида кўплаб билимларга эга бўлдилар. Тадбир сўнгида депутат ёшларга Янги таҳрирдаги Конституция китобларини совға қилди.
Олмалиқ шаҳрида бундай учрашувлар давом этмоқда.
https://t.iss.one/xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy