Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
155 subscribers
2.44K photos
576 videos
21 files
876 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#Тайинлов
#Нурафшон

📌Абдурайимов Эргаш Арифджанович Ёшлар ишлари агентлигининг Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

❇️Бунга қадар у Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши ахборот хизмати раҳбари, Кенгаш раисининг матбуот котиби вазифасида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тайинлов

⚡️ Жорий йил 31 октябрдан Олмалиқ шаҳар ИИБ ЙХҲБ бошлиғи в.в.б. лавозимига Учинчи минтақавий ҳудуд ЙПХ отряд командири ўринбосари, катта лейтенант Сидиқов Бобур Бахтиёрович тайинланди.

@Olmaliq_shahri
#Тайинлов

Абдураимов Эргаш Арифджанович - Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига сайланди.

Эргаш Абдурайимов 1991 йилда Олмалиқ шаҳрида туғилган. Тошкент вилояти Давлат педагогика институтини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясини тамомлаган, оилали.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар:
✔️Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалик касб-хунар коллежи электрон хисоблаш машиналари оператори
✔️Олмалиқ шаҳар Кончилик касб-ҳунар коллежи бўлим мудири
✔️“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси
✔️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгаши раиси
✔️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси
✔️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилоят Кенгаши ахборот хизмати рахбари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#Тайинлов

Камалов Азамат Жамалович
- Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#тайинлов

Игомназарова Гулчехра Каримовна 2021 йил 21 ноябрдан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Г.Игомназарова 1963 йил 9 ноябрда Тошкент вилояти, Чиноз туманида туғилган. Маълумоти олий, 1988 йил Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институтини (кундузги) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис технолог, касб-ҳунар коллежлари амалий психологи.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1980-1982 йй. - Тошкент вилояти Чиноз тумани “XXIV партсъезд” давлат хўжалигининг ўқув ишлаб чиқариш бригадаси қишлоқ хўжалик ишчиси;
1982-1983 йй. - Бухоро вилояти Бухоро шаҳар Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти тайёрлов бўлими тингловчиси;
1983-1988 йй. - Бухоро шаҳар Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти талабаси;
1988-1998 йй. - Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтининг “Енгил саноаттехнологияси ва ташкил этиш” кафедраси ассистенти;
1998-2001 йй. - Олмалиқ давлат техника коллежининг ижтимоий-иқтисодиёт фани ўқитувчиси;
2001-2004 йй. - Олмалиқ давлат техника коллежининг “Иқтисодиёт ва молия” бўлими бошлиғи;
2004-2007 йй. - Олмалиқ саноат касб хунар коллежи “Иқтисодиёт ва молия” бўлим бошлиғи;
2007-2009 йй. - Олмалиқ шаҳар ижтимоий-иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари;
2009-2014 йй. - Олмалиқ қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи директори;
2014-2017 йй. - Олмалиқ Кончилик касб-ҳунар коллежи директори;
2017-2019 йй. - Олмалиқ шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.

@Olmaliq_shahri
#Тайинлов

⚡️Мўминов Мухаммадсодиқ Дилмурод ўғли 2021 йил 6 декабрдан Олмалиқ шаҳар ҳокими ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

📌 М.Мўминов 2020 йил Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти кундузги бўлимини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги: ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (автомобил транспорти).

МУҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2013-2016 йй
. Олмалиқ шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ишлаб чиқариш таълими устаси, “Камолот” ЁИХ БТ етакчиси.
2016-2020 йй. Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талабаси.
2017-2020 йй. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти етакчисининг биринчи ўринбосари.
2019-2020 йй. Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти “Экалогия ва ИЁД” кафедраси техник ходими.
2020- 2020 йй. “Олтинтепа транскасб” масъулияти чекланган жамиятида ўқитувчи.
2020- 2020 йй. “TEXNOPARK O’QUV MARKAZI” масъулияти чекланган жамиятида менеджер.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган. Оилали.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from Nodir Abduqodirov
Тайинлов

Ашуров Сарвар Ғаниевич - Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Сарвар Ғаниевич шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

💐 Ёшлар ишлари агентлиги жамоаси номидан Сарвар Ғаниевични янги масъулиятли вазифа билан табриклаб, келгуси ишларига омад тилаймиз!

#тайинлов

@inyouthagency
#тайинлов
#инфографика

⚡️Танишинг:

👉 Олмалиқ шаҳридаги 51 та маҳалла (секторлар кесимида) фуқаролар йиғинига тайинланган Ёшлар етакчилари

Каналга уланиш: @Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Fasebook | You tube
#Тайинлов

Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.

🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.

💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Олтин воҳа
#Тайинлов

Раъно Турдибоева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);

Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

P.S.Тошкент вилояти кадрлари ўсишда давом этаяпти. Ҳар икки мутахасис ҳам жуда тажрибали, камтарин, олийжаноб инсонлар сифатида эътироф этилади.

@oltin_voha
#Тайинлов
#Расмий

ХАЛҚ ДEПУТАТЛАРИ ШАҲАР КEНГАШИ КОТИБИЯТИ МУДИРИ ТАЙИНЛАНДИ

Абдурайимов Эргаш Арифджанович Олмалиқ шаҳар ҳокими-Кенгаш раисининг тегишли фармойишига асосан 2024 йил 3 декабрдан 7-чақириқ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Э.Абдурайимов 1991 йилда Олмалиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти-олий.
2014 йилда Тошкент вилояти давлат педагогика институтини имтиёзли тамомлаган.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат Бошқарув Академияси қошидаги Ёшлар муаммолари ва истиқболли кадрлар тайёрлаш институтида таҳсил олган.
2009-2021 йиллар оралиғида шаҳар ва вилоят даражасидаги турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
2021 йилдан мазкур тайинловга қадар 6-чақириқ Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг котибияти мудири лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Шуҳрат» медали билан мукофотланган. Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

@xalq_deputatlari_olmaliq_rasmiy