Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
148 subscribers
2.42K photos
566 videos
21 files
869 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#хушхабар

Газета жамоаси - Халқаро лойиҳа ғолиби

👏"Олмалиқ ҳақиқати" газетаси таҳририяти ижодий жамоаси АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистон ОАВ вакилларини қўллаб-қувватлаш бўйича эълон қилинган лойиҳада иштирок этиб, Халқаро гранд ғолиби бўлди.

⚡️ Эндиликда агентлик томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши кутилаётган таҳририят ходимларининг ижодий ишларига ривож тилаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

👍 Олмалиқ депутатлари Тошкент вилояти шаънини ҳимоя қилиб мини футбол бўйича Парламент ўйинларида Тошкент шаҳри спортчилари билан бўлиб ўтган ўйинда ғалаба қозонди.

Энди навбат Сенат билан ўйинга.

Шаҳримиз шаънини кўтарaётган депутатларимизга респект☺️👍

@Olmaliq_shahri
#хушхабар

🔰Маҳалла фуқаролар йиғинларида - раиснинг ёшлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий қилинади.

(Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари (жами 9251та) штат бирликлари ҳам мактаблардаги мавжуд ёшлар етакчиси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шакллантирилади.

Ушбу лавозимга 35 ёшдан ошмаган, ҳарбий хизматни ўтган Олий маълумотли, замонавий дунёқарашга эга, садоқатли кадрлар танлаб олиниб, қисқа муддатли ўқув курсларида ўқитилади.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Хушхабар

Депутатимиз вилоятда биринчи

📌Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати, Олмалиқ шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Эргаш Абдурайимов "Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг энг фаол депутати" кўрик танловининг Тошкент вилояти босқичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олди. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган танловнинг якуний энг юқори босқичида депутатимизга омад тилаймиз.

Каналга уланиш: @manaviyatchashmasi
#хушхабар

Олмалиқ депутати "Йилнинг энг фаол депутати" бўлди

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Эргаш Абдурайимов Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан илк бор ўтказилган "Йилнинг энг фаол депутати" кўрик-танловининг Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Танловда 3 та шарт бўйича беллашган маҳаллий Кенгашларнинг энг сара депутатларига нафақат кўрик танловдаги чиқишлар, балки, депутат бўлиб сайланганидан буён қилинган барча амалий ишларига қараб баҳо берилди.

📌Кеча Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги финал босқичида юртимизнинг барча ҳудудларидан ғолибликни қўлга киритган жами 14 нафар иштирокчилар тақдимотлари, саволларга жавоб бериши ва депутатликдан ташқари шахсий ҳаётдаги истеъдод ва қизиқишларини намоён қилиш борасида беллашдилар.

Тақдимот жараёнида депутатимиз "Нимаики натижа бўлган бўлса ҳурматли Президентимизнинг Фармон ва Қарорлари, ҳукуматимизнинг дастурлари орқали бўлмоқда, ҳудудимда Ишни бажарганлар тегишли корхона, ташкилотлар, ижро ҳокимияти вакилларидир. Мен халқ вакили сифатида шу ишларнинг айримларига сабабчиман" мазмунида фикр билдирган. Ғолибликдан сўнг эса, кўрик танловлар бу рамзий баҳо ҳолос. Ҳақиқий баҳони сайловчиларим беради, деган.

📌Эргаш Абдурайимов ўз позициясига эга, меҳнаткаш ва талабчан, "ҳаммага ҳам ёқавермайдиган" ёш депутатлардан бири сифатида эътиборга лойиқ. Биз шундай фаол ёшларимиз сафи янада кенгайишини истардик.

Ушбу юксак ишонч ва эътироф билан самимий муборакбод этамиз!

Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri

Web-site | Telegram | Faсebook | You tube