"El-yurt umidi" Foundation
31.5K subscribers
8.25K photos
1.42K videos
118 files
5.48K links
Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish bo‘yicha “El-yurt umidi” jamg‘armasining rasmiy Telegram sahifasi

👉 Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalar: https://myurls.co/elyurtumidifoundation

👉 Website: www.eyuf.uz
Download Telegram
Surxondaryo viloyati Denov tumanidagi 81-umum o'rta ta'lim maktabining yuqori sinf o'quvchilariga Surrey universititeti doktoranti Abbos Khamidov tomonidan "El-yurt umidi" jamg'armasi stipendiya tanlovlarida qatnashish tartiblari va jamg'arma grantini yutish imkoniyatlari to'g'risida ma'ruza qilindi. Tadbirda jamg'arma faoliyati to'g'risida qisqacha ma'lumot, ta'lim dastur va yo'nalishlari, kerakli hujjatlar, dunyo tan olgan reytinglar, jamg'arma tomonidan qaysi xarajatlar qoplanishi hamda stipendiatlarning xorijda ta'lim olib qaytgach qanday sharoit va imkoniyatlarga ega bo'lishlari bo'yicha so'z bordi. Tadbirdan so'ng, o'quvchilar o'zlarini qiziqtirgan savollarga javob olishdi va mavzu yuzasidan o'zlarining fikr-mulohazalarini bildirishdi.

https://t.iss.one/elyurtumidifoundation
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармасининг Imperial College London да таҳсил олаётган стипендиатлари томонидан ўтказилган Наврўз байрам тадбири.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️❗️❗️Бакалавриат учун

⚡️Биринчи даражали ҳужжатлар рўйхати:

📎1. Хорижий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);

📎❗️2.Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 (IELTS 6) даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;

📎3.Хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш);

📎4. Мактабни, коллежни ёки лицейни тугатганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусҳаси.

📝5. Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка).

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️❗️❗️Магистратура учун

⚡️Биринчи даражали ҳужжатлар рўйхати:

📎1. Олий таълим муассасасини (бакалавриатни) тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусҳаси;

📎2. Дипломнинг иловаси нусҳаси;

📎3. Меҳнат дафтарчасининг нусҳаси;

📎4. Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);

📎❗️5. Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 (IELTS 6) даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;

📎6. Номзоднинг Ўзбекистонда ва хорижда эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари (агар мавжуд бўлса);

📎7. Хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақида эссе (ёзма иш).

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️❗️❗️Докторантура учун

⚡️Биринчи даражали ҳужжатлар рўйхати:

📎1.Олий таълим муассасасини (магистратурани) тугатганлигини тасдиқловчи дипломнинг нусхаси;

📎2. Дипломнинг иловаси нусхаси;

📎3. Меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

📎4. Хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассасага ўқишга қабул қилинганлиги ёки шартли қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе ёки Lеttеr оf cоnditiоnаl аccеptаncе);

📎❗️5. Хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи CEFR тизими бўйича В2 (IELTS 6) даражасидан паст бўлмаган амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий сертификат, IELTS, TOEFL ва бошқалар)
Хорижий таълим муассасасига шартсиз қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хат (Lеttеr оf unconditional аccеptаncе)ни тақдим этган номзодлар, бундан мустасно;

📎6. Номзоднинг Ўзбекистонда ва хориждаги илмий журналларда эълон қилинган илмий мақолалари рўйхати ҳамда уларнинг электрон вариантлари;

📎7. Режалаштирилаётган илмий тадқиқотнинг мақсадлари, услублари ва натижалари, уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги эссе (ёзма иш);

📎8. Танланган соҳани ривожлантириш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистонда қўллаш учун номзод тадқиқотининг долзарблиги тўғрисида тегишли таълим, илмий ёки бошқа муассаса раҳбарининг тавсия хати.

📝9. Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка).

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️❗️❗️Барча номзодлар учун (биринчи даражали ҳужжатлар):


📝1. Жамғарма Ижрочи директори номига ариза;

📝2. Паспорт нусхаси;

📝3. Иш жойи ва лавозими сақланиши ёки тегишли таълим дастури тугаганидан сўнг ишга жойлаштириш бўйича мажбуриятлар акс этган буюртмачининг кафолат хати (фақат танлов ғолиблари учун);

📝4. Узрсиз сабабларга кўра стипендиат билан тузилган шартнома бекор қилинган тақдирда, Жамғарма молиявий харажатларини қоплаб бериш учун молиявий кафолат хати, банк кафолати ёки суғурта ташкилотининг суғурта полиси (фақат танлов ғолибларидан талаб этилади);

📝5. Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка);

📝 6. Меҳнат дафтарчаси нусҳаси (меҳнат стажи бўлганида).


Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️❗️❗️Онлайн хужжат топшириш бўйича керакли линклар!

➡️📝Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил керакли маълумотлар бор: https://admission.eyuf.uz/

➡️📝Қўлланма: https://admission.eyuf.uz/qollanma/?lang=uz

➡️📝Видео қўлланма: https://www.youtube.com/watch?v=WsEJNF_laNg


❗️❗️❗️Барча номзодлар учун (биринчи даражали ҳужжатлар): https://t.iss.one/elyurtumidifoundation/7255

🙋🏻⚡️Бакалавриат бўйича: https://t.iss.one/elyurtumidifoundation/7252

🙋🏻⚡️Магистратура бўйича: https://t.iss.one/elyurtumidifoundation/7253

🙋🏻⚡️Докторантура бўйича: https://t.iss.one/elyurtumidifoundation/7254

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови юзасидан саволларингизни қуйидаги👇 ботга йўллашингизни сўраймиз

https://t.iss.one/EYUF_Admission_2023bot

Жамғарма Ахборот хизмати

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармасининг очиқ стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топширишда нималарга эътибор бериш талаб этилади❗️

🔰Номзод томонидан танланган мутахассислик бўйича меҳнат стажи 2 йилдан (24 ойдан) кам бўлмаслиги керак.

🔰Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари томонидан докторантура ва магистратурада таълим олиш дастурларига тавсия этилган номзодларга, шунингдек, бакалавриат таълим дастури бўйича номзодларга меҳнат стажидан қатъи назар саралаш танловида иштирок этишга рухсат берилади.

Бунда меҳнат стажи 24 ойдан кам бўлган номзодлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари ректори номидан докторантура ва магистратура дастурларига тавсия этилганлиги тўғрисида тавсиянома-хатини тақдим этиши ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари танлов йўналишига ҳужжат топшириши талаб этилади.

🔰Меҳнат стажи номзод олий таълим муассасаси дипломига эга бўлиб, кейин меҳнат фаолиятини бошлаган даврдан бошлаб ҳисобга олинади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-стипендия танлови ҳужжат топшириш жараёнлари юзасидан мулоқот бўлиб ўтади

🔰Ҳужжат топшириш жараёнлари юзасидан саволларингиз бўлса, барчасига жонли мулоқот давомида жавоб олишингиз мумкин.

❗️Мулоқот бугун, 3 апрель куни соат 18:00 да ушбу t.iss.one/elyurtumidifoundation каналида бўлиб ўтади.

💥Соҳага оид саволларингизга Жамғарма масъуллари томонидан жавоб олмоқчи бўлсангиз, албатта мулоқотда иштирок этинг.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Таълим_соҳалари_кесимида_ажратилган_устувор_мутахассисликлар.pdf
472.6 KB
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиялари асосида 2023 йилда таълим соҳалари кесимида аниқланган энг устувор мутахассисликлар рўйхатини эълон қилади❗️❗️❗️

Маълумот учун:
Стипендия танловида номзодларга онлайн ҳужжат топшириш платформасида таълим соҳасини танлашда ушбу рўйхатдан фойдаланиш тавсия этилади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Live stream started
«Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан Стипендиатларнинг қуйидаги харажатлари қоплаб беради:

✔️ хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда Стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

✔️ Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

✔️ Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

✔️ бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

✔️ зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, Стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

✔️ хорижда таълим олиш даврида Стипендиатларни тиббий суғурталаш;

✔️ Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра Стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Live stream finished (1 hour)
⚡️Номзоднинг хорижий университетга ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги таклифнома-хати қуйидаги рейтинг агентликларининг топ 300 рўйхатидан ўрин олган бўлиши зарур:

- TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings),

- QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings),

- ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs),

- Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings)

Академик рейтингларнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасаларнинг таклифнома-хатлари қабул қилинлади.

🔰Очиқ стипендия танловини ўтказиш уч босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Қабул қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мослиги юзасидан саралаш ўтказилади.

🔰Иккинчи босқичда номзоднинг дунё қараши, билимини аниқлашга қаратилган тест синовлари ўтказилади.

🔰Учинчи босқичда эса аввалги босқичлардан муваффақиятли ўтган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сўраган_эдингиз

⚡️Жамғарма танловларининг тест жараёнларига оид манба👇.

Батафсил

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

📣“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови юзасидан саволларингизни қуйида👇 ботга йўллашингизни сўраймиз.

https://t.iss.one/EYUF_Admission_2023bot

Жамғарма Ахборот хизмати

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube