ELTUZ
150K subscribers
13.2K photos
6.94K videos
38 files
8.48K links
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.iss.one/eltuz_reklama
Download Telegram
"САМАРҚАНДДА АТРОФ-МУҲИТ ОНАСИНИКИГА КИРИБ КЕТДИ"

Самарқанд шаҳрида чиқиндиларга масъул ташкилотларнинг лоқайдлиги натижасида экологик фалокат юзага келмоқда. Бу ҳақда Элтузга мурожаат қилган фуқаролар хабар бермоқда.

Мурожаатда айтилишича, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа мутасаддилар бюджет маблағларини ўзлаштириш билан овора бўлиб, чиқинди полигонларида қандай ҳолат юзага келаётганига умуман эътибор қаратмаяпти.

Бу чиқиндилар нафақат шаҳар четини, балки бутун атроф-муҳитни заҳарлаяпти,

— дейилади мурожаатда.

Элтуз таҳририятига юборилган фотосуратларда чиқиндиларнинг назоратсиз қолгани, ифлослик даражаси ва атрофдаги аҳоли пунктларига яқинлиги аниқ кўзга ташланади.

Мурожаатчилардан бири шундай дейди:
Чиқиндилар билан юзлаб гектар ерни эгаллаб, табиатга очиқча зиён етказилаяпти. Лекин масъуллар кўрмаганга олишаяпти. Эътибор эмас, таниш-билиш, пул ва ҳисоб-китобни биринчи ўринга қўйиш яққол кўриняпти.


Элтуз Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, вилоят экология бошқармаси ва ободонлаштириш ташкилотларидан расмий муносабат кутади.

Чиқиндилар назорати, жамоатчилик учун хавфсизлик ва экологик нормаларга риоя қилиш — фуқаровий мажбуриятдир.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76😢26😱16👍9😁6🤯2🔥1🎉1
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ХУСУСИЙ ТАШКИЛОТГА АЙЛАНДИМИ?

Ўзбекистонда ҳар бир давлат ташкилотида «командавозлик» авж олаётгани сир эмас. Бошлиқлар ўзига яқин ва ишончли ходимлардан гуруҳ тузиб, буни очиқ намойиш ҳам қилади. Натижада, ҳар қандай тузилма ичида тузилма, ташкилот ичида супер ташкилот шаклланади.

Фарғона вилояти солиқ инспекцияси раҳбари ҳам айни шу схемада ишлайди – иддаоларга кўра, бошлиқ Шаропов Илҳомжон тажрибали кадрларни йўқ қилиб, атайин билимсиз ва ўзига ишончи паст ходимларни атрофида тўплаяпти.

«Чаласавод кадрлар бошлиқдан жуда қўрқади. Унинг қош-қовоғига қараб зириллаб туришади. Камига ойликдан ўлпон ҳам беришади» – дейди инспекция мутахассисларидан бири.


Илҳомжон Шаропов устидан шу йилнинг ўзида 3 марта МХХ, прокуратура ва солиқ қўмитасига шикоят тушди – асосий масала шундаки, инспекция раҳбари ходимлар ойлигидан мунтазам пул йиғиб келади.

«Илҳомжон Шароповда Халқ банки ва Ипотека банкининг пластик карталари бор. Ходимлар ва ҳатто тадбиркорлар ҳам шу карталарга пул тушириб туришади. Ойликдан 500 минг сўмни бошлиққа аташ керак» – дейди инспекциянинг яна бир мулозими.


Ходимлар ушбу таъмагирлик ҳақида расмий органларга факт ва далиллар билан шикоят қилишган бўлса-да, амалда ҳеч қандай чора кўрилмади. Бундай сукунат юқоридаги манфаатлар занжиридан дарак бермайдими?

Инспекция биноси яқинда таъмирланиб, эски техника ва буюмлар сотувга қўйилган. Ходимларнинг таъкидлашича, савдодан тушган 250 миллион сўм нақд пулни Илҳомжон Шаропов ўз манфаати йўлида сарфлаб юборган. Бу масала бўйича хизмат текшируви натижасида завхоз ишдан олиниб, бироздан кейин электрик сифатида қайта ишга олинди.

«Прокуратурага ҳам, МХХга ҳам ишончимиз қолмади. Қанча асос ва далиллар билан қайта-қайта мурожаат қилдик. Аризалар бўйича хизмат текширувлари номига ўтказилади. Блогер ва интернет каналлар ҳам мурожаатларимизни эълон қилишмайди» – инспекция жамоаси жиддий тафтиш ва чора талаб қилмоқда.


Элтуз Фарғона вилояти солиқ инспекциясидаги коррупция, гуруҳбозлик, таъмагирлик ҳолатларини оммага ошкор қилишда давом этади. Биз томонларга минбар беришга тайёрмиз.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
102👍15🤔8🤬6😁3🤯1😢1
РОССИЯДА МУСОР ТИТАР ЎЗБЕК УНГА ДАШНОМ ҚИЛГАН СОҚОВ ЭРКАКНИ УРИБ ЎЛДИРДИ

Қотилликни Москва вилоятининг Шёлково шаҳрида 26 яшар Ўзбекистон ватандоши содир қилди.

20 июль куни арзон вино ичиб олган икки ўзбек кўчадаги мусорларни кавлаб ўрислар ташаб юборган егуликларни еб юришган.

Йўлда ўтиб кетаëтган бир соқов киши имо ишора билан "мусордан олиб есанг ичинг оғрийди" деганга ўхшаш меседж берган.

Бу тортишув видеога тушиб қолган.

Мусор титаëтган ўзбеклардан югуриб келиб соқовнинг қорнига мушт уради. Кейин бошига зарба берган. Ҳужумга учраган соқов бу зарбалардан шилқ этиб йиқилади. Ўзбек бўлса ерда ëтган соқовни тепкилаб ўлдиради.

Кейин мусор титаëтган яна бир ўзбек келиб соқовнинг ўлигини оëғидан тортиб йўл четидаги чакалак орасига яшириб қўйишга ëрдам беради.

Соқов ўрис гўрда¸ қотил ўзбек қамағда. Қолган ўрисқуллар Россияда мусор титишда бардавом.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤬9377😁44😱21😢12🤔2👍1
ЁШ БОЛАНИ ТЎНАГАН МАРДИКОР

Суд ҳужжатларида исми очиқланмаган андижонлик мавсумий ишчи вояга етмаган боланинг ноутбуки ва икки телефонини ўғирлади.

Бола Iphone 15 Pro Max телефонини сотувга қўйган. Ўғри шу телефонни сотиб олиш баҳонасида бола билан учрашиб уни мошинасига ўтирғизди. Дўнгқишлоқ маҳалласига етганда телефонни ҳаридорга кўрсатаман деб болани мошиндан туширди ва бир уйга кириб кетди. Уйдан чиқиб шошиб мошинга ўтирдию, воззиллатиб газга босди.

Боланинг ноутбуки ва яна бир телефони ҳам мошинда қолган.

Суд ҳукмида шўртумшуқ ўғрининг ўхшовсиз иқрори келтирилади:
«Яқинда опам туққанди. Ўзи ва боласи оғир аҳволда. Тезда катта пул топишим керак бўлди» – дейди у.

Катта пул зарур бўлса нега тагингдаги Спарк мошинди сотмадинг деб итам сўрамади майлисда. Аксинча, Андижон туман суди бу «емаган» баҳонага чиппа-чин ишониб талончига 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Ёш болага етказилган моддий зарар тўлиқ қопланди.

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
61😁20🤬14👍7🔥2
15 КИШИНИ ЧУВ ТУШИРГАН 26 ЯШАР ФИРИБГАР УШЛАНДИ

Бир қишлоқи одам шахарга келиб булар нима қилади ўзи деб сўрабди.

"Булар пешингача сенга ўхшаган қишлоқиларни¸ пешиндан кейин эса бир бирини алдаб¸ чув тушириб кун кўради" деган жавобни эшитди.

Тошкент шаҳрида телеграмда йўқ дача ижараси ҳақида ёлғон эълон жойлаштириб, камида 15 ўзбекистон қашшоғини қақшатган 26 яшар эркак ушланди.

Апрслардан биттаси қамағда. Лўхлар кўчаларда анқийиб юрибди ким мени чушураркан, деб.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁8942👍7🤬6
“ИНГЛИЗ ТИЛИ СЕРТИФИКАТЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНСИН!”

Инглиз тили ўқитувчилари шу соҳани ўқиб, битирган бўлсалар-да, тил билиш сертификати талаб қилиниши йўлга қўйилганидан хабардорсиз. Амалда текширилса, тил билиш сертификати олганлар ва олмаганларнинг билимида фарқ йўқ.

Қанчадан-қанча “сертификат олиб бераман”, деганлар жавобгарликка тортилди. Сертификатларга ишонч қолмай, жавоблари тарқаб кетди. Вазирликнинг ўзи бу йил олинган тил билиш сертификатини кейинги йил олманглар, деб бекор қилиб ётибди.

Ёши катта ўқитувчиларга ҳурматсизлик, обрўсини тушириб “тил билиш сертификатига ўқи” дейиш... Сертификат орқасидан репетиторлик курслари очишиб, тест маркази билан тилни бир қилиб, жавобларни ёдлатиб, катта пулларга ўқитяпти.


Ўқитувчилар ишдан ҳайдалишдан қўрқиб, кредитга бўлсаям сертификат сотиб оляпти. Натижада қанча нолойиқ, пулга сотилган сертификат орқасидан устама тўланиб, давлат пули талон-тарож бўлмоқда.

Жойларда айрим қўштирноқ ичидаги директорлар “Менежерлик сертификати” талаб қиляпти. “Сенлар ҳам ол”, деб ўқитувчиларни қўрқитиб, соғлигини кетказяпти. “Менежерлик сертификати” билан тил билиш сертификати умуман бошқа нарса.

Менежерлик сертификати мактаб директорини бошқаришга дипломи ўрнида, чунки директорнинг ўқитувчи дипломи бор, менежерликка ўқимаган. Шу сабаб “Менежерлик сертификати” ўқиб олиши мажбур.


Хуллас, гапнинг қисқаси, инглиз тили ўқитувчиларига тил билиш сертификати талаби бекор қилинсин. Бунинг орқасидан коррупция авж олди. Тил билиш сертификатини билим билан олиб бўлмаяпти.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
138👍106😁31🤬18🤔8😢4🔥2
ЖУРНАЛИСТ СОЛИЖОН АБДУРАХМОНОВ ГЕРМАНИЯДА ОЛАМДАН ЎТДИ

2008 йилнинг 10 октябрида сиёсий мотивлар билан қамалган ўзбек журналисти Солижон Абдураҳмонов роппа роса тўққиз йил қамоқ жазосини ўтагани ортидан Берлинда яшаб юрган эди.

2014 йилнинг 30 ноябри куни эса Йоханн-Филипп Палма номидаги немис жамғармаси Солижон Абдураҳмоновни юксак халқаро мукофотга тақдим этган эди.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76😢70🤯1
БИНОНИ ЭМАС БОШ ВАЗИРНИ ОНТАРИШ КЕРАК

Самарқанднинг Жўйсойидаги "Қўзиқорин" бинони Бош вазир Абдулла Арипов "бузиб ташланглар" дебди.

Бино Самарқанд тарихий марказидан узоқда жойлашган. Айни пайтда декадент меъморлик намунаси ўлароқ туристларни ўзига жалб қилмоқда.

Бузилсинми ëки йўқ? Менимча, бузилмасин ва уй эгаси мана бу ишларни бажарсин:

1. Бино подвали холодильник бўлмаслиги керак. Чунки холодильник - бу бинони қулатадиган тайм бомба.

2 . Уй эгаси атрофдаги уйларни сотиб олиб, атрофини очсин.

3. Бинони сейсмик тестдан ўтказиб ҳужжат олсин.

4. Бинонинг бир қаватида самарқанд қоғози тарихи музейи очилсин.


Бўлди шуларни амалга оширса бино "дидсизлик ва ҳаваскорлик" шедеври бўлиб қаққайиб тураверсин.

Бинони эмас Бош вазирни ўзини онтариш керак.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
194👍152😁52🤔10🤬6😢61
РАССОМ ТУЗ: ЎҒЛИНИНГ ПАЛЬТОСИНИ КЎТАРИБ ЮРГАН ОТА

Бу машҳур фото "Ўғлининг пальтосини кўтариб юрган ота" деб номланган ва 1945 йили Берген-Белзен концлагерида асирлар озод қилинганида олинган.

Берген-Белзен озод қилинганидан кейинги кунларда, лагерда қўлида кичик размерли эски пальточа кўтариб юрган арвоҳдай ориқ бир одам кўзга ташланар эди.

Бу пальто унинг ёшгина ўғлиники бўлган. Бола концлагердагилар озод қилинишидан олдин ўлган эди.

Атрофдагилар уни палътодан воз кечишга ундаганда, у шундай дерди: “Пальтода ўғлимнинг ҳиди қолган. Ҳали ҳам унинг ҳиди бор. Қўлимдан келгунча уни кўтараман.”


Бу пальто фақат ўғлидан қолган хотира эмас, балки маъно, эсдалик ва муҳаббат тимсоли эди — ҳар нарсани тортиб олган жойдаги ягона юрак бўла оладиган нарса.

Бу тарихий фактларни ўқиб 1984 йили Урганч музейида журналист Рўзмат Отаев билан суҳбат эсимга тушди.

Отаев музейдаги картинадан таъсирланиб ўз дардини айтиб берганди.

Унинг ҳали ўнга ҳам кирмаган ўғли ўлганди.

Ўғли ўлишидан олдин Рўзмат ака билан бирга машинада қишлоққа боришган. Йўлда ўғлининг туалетга чиққиси келган. Ўғил қишлоқдаги бир чекка жойда ҳожатини чиқарган. Рўзмат ака эса ахлатни тупроқ билан кўмиб яна мошинага чиқиб кетишган. Орадан сал вақт ўтиб ўғил ўлди. Кўмилди. Ота ўғлини соғиниб ўша қишлоқдаги туалет воқеаси эсига тушади.


Мошинасида қайтиб бориб, ўғлининг аҳлатини излаб топиб, рўмолчага тугиб, узоқ вақт ҳидлаб юради.

Отанинг фарзанд севгиси бу. Ўшанда мен бу воқеани айтган Рўзмат акани қучоқлаб йиғлагандим. Сиз буни ўқиб йиғламанг.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢21681👍16😁5🤔2🔥1🤯1
ЯККА ТАДБИРКОРГА ЁРУҒ КУН ЙЎҚ – ЯТТлар УЧУН ЯНГИ ЎЛПОН ЖОРИЙ ҚИЛИНДИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз жамоаси. Сизга Тошкент шаҳридаги якка тадбиркор сифатида мурожаат қиляпман.

Тадбиркорлар ҳамма ўйлагандек бой-бадавлат эмас. Завод, фабрикалар жуда кам – бирор яхши иш тополмагач, биз каби ўзини тадбиркорликка урганлар жуда кўп.

Нега ЯТТларга ҳам қийин дейман? Ҳозир якка тадбиркорларга қўлланаётган банк, солиқ, коммунал тўловлари сабабли ҳолимиз оғир. Нархни оширсак савдо ўлади, лекин тадбиркорлар учун мажбурий тўловлар нархи ошиб бораётир. Демак, реал даромадимиз камайяпти.

Шунча ташвиш етмагандек, энди мажбуран хавфсизлик сигнализацияси ўрнатишимиз керак. Хавфсиз худуд ҳақидаги талабни бажармасак, дўконимиз ёпилармиш. Бу хавфсизлик сигнализация тўлови эса ойига 500 минг сўм бўларкан.

ЯТТ ўз кунини амаллаб кўриб, ўзини ўзи банд қилиб юрган фуқаро бўлса, биз давлатдан иш топиб бер деб сўрамасак... Бизни қўллаб-қувватлаш ўрнига турли солиқлар ва тўловлар билан баттар «чўктиришяпти».

Балки асл мақсад кичик бизнесни тўлиқ яксон қилиб фақат катта-катта монополияларга йўл очишдир?

Масалага реал қарасак, Ўзбекистонда ҳеч қайси фуқаро қурол ўқталиб дўконларга ҳужум қилмайди. ОАВ бонг уряпти – мамлакатимиз энг хавфсиз давлатлар 25лик рўйхатига кирибди. Шу пайтгача бирор кимса қулфи омонат дўконимизни ўмармаган. Нега энди биз хавфсизлик сигнализацияси учун ҳар ой 500 минг сўм тўлашимиз керак? Шунчаки, «соққа қилиш»нинг янги йўлими бу?

Бунақа мантиқсиз тўловларни тўламасак, аллақайдан сохта аризачилар чиқиб устимиздан шикоят ёзади. Якка тадбиркорга нисбатан кундан-кун сиқув кучайиб бормоқда.

Бир ёқда, инвестиция жалб қилайлик, эркин демократик давлатмиз деб бонг уришади. Бошқа томондан фақат монополиялар, катта бизнесни қувватлаб, биз кабиларни бўғишади.

Минбарлардаги жарангдор сўзлар бошқа, амал бошқа бўлиб чиқяпти.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
92🤬26👍20🔥7😢6😱5😁4🤯3
НОҚОНУНИЙ АУТСОРСИНГ ТУФАЙЛИ БОЛАЛАР ЖАБР КЎРЯПТИ


“Сурхондарё халқ таълими ўйинлари” мавзусида куни кеча “Тошмурод Ойдин” МЧЖ (тадбиркор Наргиза) ва ОБЛОНО бошлиғи Ҳ.Мамадиевни ҳамтовоқ бўлиб, очиқдан-очиқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон, Қумқўрғон, Қизириқ ва Олтинсой туманларининг кўп сонли боғчалари номидан мурожаати аутсорсинг хизмати кўрсатишдаги салбий жиҳатлари оммага маълум қилинди.

Ҳусниддин Мамадиев куни кеча барча вилоятдаги боғча раҳбарларига йиғилиш қилиб, мудираларга озиқ-овқатга аралашишини қатъий тақиқлаб қўйганинининг исботи ва яққол мисоли сифатида “Тошмурод Ойдин” МЧЖ томонидан бугуннинг ўзида Жарқўрғон туманидаги 13 та боғчага сут ва гўшт маҳсулотлари етказиб берилмади.

Бундан ташқари, полиз экинлари, яъни бодринг маҳсулотини бола тугул мол ҳам емайди. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, боғча мудиралари аутсорсингга аралашса, уларни ишдан олиш билан таҳдид қилган Ҳ.Мамадиевнинг тадбиркори бу маҳсулотларни келажакда умуман бермаслигига ёки сифатсиз бериши эҳтимоли мавжуд. Болалар етарлича соғлом ва хавфсиз овқатланишига ким кафолат беради?

“Тошмурод Ойдин” МЧЖ собиқ мактабгача таълим вазирлиги протоколи билан бежизга танқид қилинмаганини инобатга олиб бу тадбиркор билан тегишли идорлар шуғулланиб, унинг ўрнига бошқа аутсорсинг қўйиб беришларини илтимос қилиб қоламиз.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
76👍13😁8😱5😢3🤔2🤬1
"UZAUTO MOTORS" ХАЛҚНИ САРСОН ҚИЛИШИДАН МАҚСАДИ НИМА?


"UzAuto Motors" “Оникс”, “Трекер” ва “Дамас”га 50 % ли чегирма очган.

Лекин энди Асака банк орқали шартнома қилинмоқда.

Асака банк ходимлари шартнома қилиш учун 2 нафар ходими автосалонда

1 кунда 15 нафар мижоз билан шартнома тузяпти.

Одамлар яна сарсон. Кечаси билан навбат кутиб сарғайяпти. Мақсад нима?


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁7340👍13😱8🤬4🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚗 70 МИЛЛИОН СЎМЛИК БАРАКА ДАРСИ

Uzavtomotors-да ҳамма зарурий ишлар битган кўринади: машиналарнинг сифати, нарх-навоси, тўлов тизимлари, ходимларнинг шароитлари... эндиликда

Битта қолган масала — барака!

Шунинг учун ҳам 70 миллион сўм маош оладиган Кадрлар бошқармаси бошлиғи Зикирёхон Зикиряев маоши 4 миллион сўм бўлган ишчиларга ҳаёт дарси ўтмоқда:
“Камига қаноат қилсангиз, барака келади.”

Албатта, 70 миллион сўмлик қаноат бошқа, 4 миллион сўмлик қаноат бошқа. У ерда “барака”нинг ҳажми ҳам бошқа бўлса керак.

Ходимлар эҳтимол қийналиб ижара пули тўлаяптими? Болаларини боқиш қийин бўлаётгандир? Муҳими — руҳан бой бўлиш керак!

🧘‍♂️ Камга қаноат қил,
🛐 Сабр қил,
📉 Инфляцияга кўз юм,
👨‍🏫 Ва раҳбарингдан мотивация ол!

Бир кунда учта смена ишла, лекин шукр қилиб юр!

Ахир “барака” ҳақидаги спични 70 миллионлик киши айтган бўлса, у чиндан ҳам иш беради, тўғрими?


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁10844🤬23😢106🤯4👍1🤔1🎉1
СВАСТИКАНИ АНГЛАМАГАН ҲОКИМИЯТ: ЕЛТАК ОТАДАН ХИВА УСТУНИГАЧА

Хонқада кигиз босадиган Елтак ото деган 70 яшар бобойни 1942 йили Урганчга олиб келиб "гужумни тагида" отиб ўлдиришди.

Елтак ота "Фашизмни тарғиб қилишда" айбланди. У кигиз босганда исломдан олдинги эски Хоразм нақшларидан фойдаланган. Бу нақшлар Гитлер германияси ва фашизм тимсоли бўлган свастика билан бир хил эди.

Кигиз босувчи Елтак отадан "нега свастика нақшини кигизга босдинг" деб сўрашганда у "ота-бовомдан келаëтган қолип бўйича босдим, Гитлердан заказ олмадим" дея ўзини оқлашга уринган.

Умуман, ҳар келган мафкура ўз кўз қарашидан келиб чиқиб, қадим санъат асарларини тафтиш қилади, тақиқлайди, бузиб вайрон қилади. Масалан, ҳозир Урганчдаги Ўзбекистон замонавий санъат музейи советлар келишидан олдин қурилган ва пештоқида беш юлдуз шаклидаги кошин бўлган. Каримов давридаги калласи кади ëшуллилар бу қадимий тимсолни совет символи деб устини беркитиб қўйишган.

Мирзиëев келганидан кейин мулозимлар ақлли бўлиб қолмади. Баттар бўлди. Мана шу кунларда Хивадаги қадимий мармар устун "ўрадоши" запретга тушибди. Хива "Тош ҳовли"даги бу мармар устун ўн бешинчи асрда Оллоқулихон тарафидан ясаттирилган ва устида қадим Хоразмда қуëш белгиси бўлган свастика туширилган.

15 асрда Гитлер ҳам, немис фашизми ҳам йўқ эди. Буни ҳозирги мулозимлар тушунмайди. Чунки ўқимаган. Илими, билими йўқ. Тарихдан хабарсиз. Президент қарорлари тугул ўз паспортини ҳам ўқий олмайдиган даражада саводсиз. Улар фақат пора олиш ва давлат мулкини ўғирлашни билади.

Шулар ичбурғидан ўлсин деганлар ўз фикрини ëзсин.


👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12353😁27🔥5😢2🤯1🤩1
ELTUZ
БИНОНИ ЭМАС БОШ ВАЗИРНИ ОНТАРИШ КЕРАК Самарқанднинг Жўйсойидаги "Қўзиқорин" бинони Бош вазир Абдулла Арипов "бузиб ташланглар" дебди. Бино Самарқанд тарихий марказидан узоқда жойлашган. Айни пайтда декадент меъморлик намунаси ўлароқ туристларни ўзига жалб…
Дунëда "кўчмас мулк амнистияси" деган истисноли юридик процедура бор.

Кимдир изнсиз бир нарса қурса тоталитар зеҳниятли жамиятда дарров бузиб ташлаш йўлидан борилади.

Тафаккурли одамлар яшайдиган, ҳасадгўйлар ўтмишда ўлиб кетган жамиятлрда эса қурилган бинони "пост фактум" ҳужжатлаштириб сақлаб қолиш имкони қараб кўрилади.

Қадим китобда айтилгани гапи, бу ҳолатда "меъморлар кераксиз деб, четга отиб юборган тош сарой пештоқидан ўрин олади".

Гулбаҳор мени "қонунсиз қурилган уйни ҳимоя қилишда" айблабди.

Ман "шунос"ларнинг икки стандартли фикрлаши ҳақида гапирдим. Бу шуносларга "мана ўрис қурган атом станцияси тагига қўл қўй" десанг, бўйнини қисиб сикилган қанжиқдай эгилиб қўл қўяди.

Худди шу тарзда улар ëрилган "Сардоба" ва онтарилган кўприклар ҳужжатларига қўл қўйишган.

Мурод Билдинчини ужас уйларига ҳам шулар "биннаса" олиб қўл қўйиб беради.

Энди бу "шунос"ларга ҳокимият "вус киш, қани вовулла" деган эди, бирдан ўзидан юксак эксперт ясаб, қўзиқорин уйни қурган тужжор тоға устига ириллаб ташланишди.
Агар ҳоким бу қанжиқ "шунос"ларга "добро бер" деса, қўшқўллаб имзо чекиб, "бу уй қиëматдан кейин ҳам туради" деб ëзиб беришар эди.

Қурилиш вазири ва унинг шогирлари дунëдаги энг разил, палид, савиясиз саводсизлар суруви.

(Расмдаги бино постфактум хужжатлашган)

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
68👍38🔥6😁3🤬2🤔1🤯1
ОРЗУ УЙИ

Самарқандлик Ф.Халилов ўз орзусидаги улкан "қўзиқорин" уйни қуриш учун 13 йил, 3 миллион доллар ва соғлигини сарфлади. Ўзи айтгандай, "дам олмади", "хотинига пўстин олиб бермади".

Бутун куч ва ҳаражатни орзусини амалга оширишга ҳаржланди. Аммо улкан қўзиқорин шаклидаги бу уй битганидан кейин Ўзбекистон ҳукумати бу уйни бузишга қарор берди.

Орзу уйи бузилган Ф.Халиловнинг йиғлаб турган видеоси 26 июль куни тарқалди. Халилов кеткан пули учун эмас балки орзу уйидан айрилгани учун йиғлаëтган эди.

Мен самарқандлик Халиловни ўн тўққизинчи юз йилда Францияда яшаган почтачи Фердинанд Шевальга ўхшатдим. Бу почтачи 10 йил мобайнида ўз орзусидаги уйни қуради. Почтачи ҳар куни 10 соат километрлаб йўл юриб мактуб тарқатар ва ишдан кейин яна 10 соат тошлардан уй қурар эди.

Оддий почтачи Фердинанд Шеваль қураëтган уйини тушида кўрган ва тушни ўнг қилиш учун ўн йил ишлади. У қурган сарой Le Palais Idéal дея бугун дунë меъморлиги шедеври ўлароқ қаддрланади.

Фердинанд Шеваль тириклигида ҳам, ўлганидан кейин ҳам у қурган уйни "китч¸ дидсизлик намунаси, арзон эклектика ва изнсиз қурилган" дея камситиб бузиб ташлаш учун бир неча марта қарорлар ҳам чиққан.

Аммо орасида Пикассо ҳам бўлган Француз жамоатчилиги бу уйни эстететика намунаси ва орзу уйи ўлароқ сақлаб қолиш учун курашди.

Ниҳоят 1969 йили Француз ҳукумати оддий почтачи Фердинанд Шеваль қурган уйни миллий ëдгорлик дея мухофазага олди.

Фердинанд Шевальнинг орзу уйи ҳақида кинолар олиннган. 2018 йили режиссер: Нильс Тавернье суратга олган "Фердинанд Шевальнинг идеал саройи" фильми кичкина одамнинг катта орзуси ҳақида ҳикоя қилади.

Одамнинг орзуси ўзидан ҳам ва у яшаëтган мухитдан ҳам катта бўлади баъзан.

(Рассом Шуҳрат Бобожон)

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
98👍43🤬7😁6😱3🔥1
“ДОЗВОЛ ТЎҒРИСИДА МУРОЖААТЛАР ОЗ БЎЛСА-ДА ИШ БЕРДИ, АММО...”

Ҳурматли, Элтуз! Дозвол тўғрисидаги мурожаатлар оз бўлса ҳам ўз натижасини берди. Озарбайжон 3 томонлама дазволи тақсимотдан чиқарилиб, ҳақиқатда юк жойлангани тўғрисидаги халқаро транспорт юк хати (СМР) асосида берилиши йўлга қўйилди. Бунинг учун Элтузга катта раҳмат. Аммо масаланинг иккинчи томони бор.

Транспорт вазирлигининг корхоналар шахсий кабинетига юборган расмий хабарига кўра, таҳрирсиз баён этаман: "Озарбайжон учинчи давлатдан/га туридаги рухсатнома бланкалари юзасидан: “Ҳурматли миллий ташувчилар, Сизга маълумки, жорий йилнинг 19 февраль куни Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирликлари ўртасида қўшимча рухсатнома бланкаларини айирбошлаш ва йиллик квота микдорини ошириш юзасидан қўшма комиссия баёни бўлиб ўтди.

Ушбу баённинг тегишли бандида 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан қоғоз кўринишидаги рухсатномалардан воз кечилиши назарда тутилган. Бундан ташқари, бугунги кунда Озарбайжон Республикасининг ваколотли органи билан олиб борилган музокаралар натижасида маълум миқдорда электрон кўринишдаги қўшимча рухсатномалар айирбошлаш юзасидан келишувга эришилди.

Миллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга янада кўпроқ имкониятлар яратиш, шунингдек, транспорт соҳасида жаҳон бозорида соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида 3 ва 4 чораклар ҳисобидан миллий ташувчиларга тақсимланган Озарбайжон Республикасининг учинчи давлатдан/га хорижий кўп томонлама рухсатнома бланкаларини миллий ташувчиларнинг аризаларига асосан “Е-Авторухсатнома” ААТга юк ортилганлигини тасдиқдовчи ҳужжат, яъни товар транспорт юк хати (СМР) асосида тақдим этилишини маълум қиламиз", деб ёзилган.

Модомики 2025 йил 1 сентябрдан барча қоғоз турдаги рухсатномалардан воз кечиш ҳали йил бошида, февраль ойида келишилган экан, Озарбайжон 3 томонлама дазволи кимнинг манфаати учун тақсимотда ушлаб турилди? Менимча, Элтузда чиқиш қилинмаганида йил охирига қадар тақсимотда ушлаб турилар эди. Бу ерда ҳам мулозим Мирносир Юсуповнинг роли бўлса керак.

Хитой рухсатномалари-чи? Улар нима учун тақсимотда ушлаб туриляпти? Ахир 25 июль ҳолатида 2300 дан ортиқ Хитой рухсатномаси вазирлик ихтиёрида бор-ку. Бу рухсатнома ҳам йил охирига қадар тарқатиб улгурилмаслиги аниқ-ку. Чунки ҳар бир корхонага йилига ўртача 2-3 та Хитой дазволи тақсимот қилинган.

Элтуз орқали вазир Маҳкамов ва Мирносир Юсуповга мурожаатимиз, Австрия, Чехия, Финландия, Нидерландия, Латвия (икки томонлама/транзит), Италия ва Эстония дазволларини қачон олиб келмоқчисизлар?

👉 ХАБАР БЕРМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ ЁКИ МУРОЖААТ ЙЎЛЛАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram |📺YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17👍9🤔1