ELMADAD
409 subscribers
942 photos
425 videos
5 files
368 links
«Қадамлар лойиҳаси» ва «Комплекс лойиҳалар» орқали ҳаётингизни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Сиздан бунга фақат хоҳиш ирода бўлса кифоя!

Бизнес лойиҳа:
иш: 0(371) 2814194
www.elmadad.uz
Download Telegram
Болалар учун жудаям ширин, тан нархи арзон ва баракали егулик! 😋

Бир килограмм сосиска ўртача 50 минг сўм бўлса, тасаввур қилиб кўринг қанча чиқади ундан. Хамирга ўраб ёғда қовуриб тезда пиширса бўлар экан.


@elmadad
Шахсий ҳаётда шундай муносабатлар борки у сув ва ёғни бирга бўлишига ўхшайди. Улар минг азоб ва уқубат ёки севги муҳаббат оташида бирга қайнамасин барибир бир бирига сингиб кета олмайди.

Қарашлар, ижтимоий келиб чиқишлар, эътиқод ва ҳаётда қўйган мақсадлар балки турли хил бўлгани учун ҳам сув ёғдан ёки ёғ сувдан имкон қадар фойдаланиш илинжида бўлади. Бирга бўлмасликни кўнгли сезгани учун ҳам орада ёлғон деган иллатлар кезиб юради. Охир оқибат бу муносабатни ниҳояси айрилиқдир!

Сув сув билан, ёғ ҳам ёғ билан бирга бўлсагина ранги, таъми ёки ҳарорати қандай бўлмасин бир бирига сингиб кетади. Ҳар бирини шахсий принциплари умумий бир принципга айланиб кетади. Буларни ўртасида ишонч деган фазилат доимо муносабатни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ёлғон ва ишонч бир бирига ёт нарсалар бўлганидек сув ва ёғ ҳам ҳеч қачон бирга бўла олмас!



@elmadad
Ўзбекистоннинг қаҳратон қишини кўрмаган қалдирғочлардан ватанпарварлик ҳақида фикр сўрамаслик керак!

Айрим чет элдаги ватандошлар биздаги шароитни билмасдан турли хил радиоларга фикр берманглар!


@elmadad
ELMADAD
Photo
АЙБДОРЛАР

Мутасадди ташкилот раҳбарлари фаолиятини таҳлил қилиш фурсати етиб келди. Афсуски, ҳар ерда талон тарож қилиш, пора эвазига ишга жойлаштириш ёки лавозимига тайинлаш урчиб бормоқда. Деярли ҳамма раҳбарларнинг хаёлида лавозимдан фойдаланиб даромад қилиш мақсади ётибди. Бюджет маблағлари нотўғри сарфланмоқда. Қариндошчилик ёки таниш билишлар билан бир давлатнинг ташкилотини эгаллаб олганлар кузатилмоқда. Мактаб директоридан тортиб то юқори поғонагача шунақа ҳолатлар кузатилмоқда. Хуллас салбий ҳолатларни санаб адоғига етиб бўлмай қолди.

Санаб ўтилган иллатлар оқибатида энди ҳаётга қадам қўйган ёшлар турли хил нотўғри йўлларга кириб бормоқда. Терроризм, наркомания, одам ўлдириш ва кўплаб жиноий хатти ҳаракатлар илдизи айнан йўлсизлик оқибатидан эмасми?!

Кечагина маҳаллада ўйнаб юрган болалар чет элга ишлагани бориб қамалиб кетмоқда.

Юртимизда ишлашга имкониятлар қанча камайса ўз йўлидан адашадиган ёшлар оқими шунча кўпайиб боради. Бу билан жиноятчиларни оқламоқчи эмасман аммо уларни шу ишга кириб боришига ўзини ҳиссасини қўшаётган мутасадди раҳбарларни қораламоқчиман.

Ёшлар билан кўп суҳбат қураман. Ишонинг уларни эртанги кунга ишончи йўқ! Ҳаракатсизлик, иккиланиш ва мавҳумлик уларни онгида ўрнашиб олган. Таъқиқланган қоидалар кўп аммо иш бўйича аниқ бир таклиф бўлмагандан кейин улар нима ҳам қилсин?

Ўзбекистонда қиламан деса иш кўп аммо ўша ишларга тўғаноқ бўлаётган бюрократик тўсиқлар, неоптизм ва қаршиликлар унданда кўпроқ.

Савол?!

Ёшлардан воз кечиш керакми ёки йиллар давомида ўрнашиб олган аксарият амалдорларданми?!

Юртимиз ёшлари учун аниқ хизмат қилмайдиган раҳбарлар керакми?

Парламент сайловларида ҳам бирор ишни қойиллатиб қўймаганлар ҳамон курсини сақлагани алам қиладими?!

Ким айбдор?!



@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг оғир кунлар кела бошласа билингки муваффақият яқиндир. Сабрга яраша бергувчи Зот бордир!

Тўғрими Нурсултон?! 🙂


@elmadad
Бозорда нон нархини билмайдиган даражада амалдорлар ўз лавозимида қолиб кетмоқда. Шунчалик тўқки улар кундан-кунга нарх наво кўтарилса ҳам парвоси фалак. Давлат хизматчилари ва хусусий соҳада ишлайдиган ходимлар ҳам қийналиб кетмоқда. Ривожланиш деганда ўзаро рақобат бўлиб нархлар тушиши эмасми?! Гўёки халқ саноқли оилаларни қулига айланмоқда.

Кейинги йилдан яна энергия манбалари ошармиш. Бу нима деган гап?! Ташқи қарз ошиб бормоқда шу билан бирга нарх наволар кўтарилмоқда. Мана 31-октябр ҳисобидан Пойтахтда иссиқлик энергияси берилмаган. Энди тўғри маънода гапирилса душманга айланмасак керак. Айлансак ҳам фарқи қолмади ҳисоб.

Ёш гўдаклар, ёши улуғ инсонлар кечаси қалтираб турганини инобатга олган ҳолда уларни дардинини ёздим.

Мавзу бошида ёзганим маъноси шуки қорни тўқни қорни оч билан иши йўқ қабилида бўлмоқда. Ўғри бўл инсофли бўл эмас давлат ишида умуман ўғри бўлма денг!


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шукр қилиб яшаш нақадар гўзал?! 🙂

Бошинга тушган синовлар кўзингни очар, бошқалар олдидаги қадринг даражасини кўрсатар ва қалбингни хотиржам қилар!


@elmadad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хот.... 675. 74. 357 🙂


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимнидир ҳаётини яхшилашга бел боғласангда аммо у ўзини шу ҳолда қолишни ихтиёр этган бўлса, қўлингдан келганини қил барибир ҳеч нарса амалга ошмайди. Қўрқув, ҳасрат, гумон ва тушкунликка тушган инсон учун Сен шунчаки лақмадек кўринасан! Лекин барибир яхшилик бу оламда борлигини тушунтиришга ҳаракат қиласан. Балки Сендан кейин уни ақли кириб қолар деб ҳам умид қиласан. Ўтаётган умр бекор бўлиши нақадар ачинарли...


@elmadad
ELMADAD
Photo
Кундан кунга дориларни зарарсизлантириш кучи камайиб бормоқда. Одамлар шамоллаганда соғлиғини тиклаш учун авваллари битта Парацетамол таблеткаси фойда берган бўлса кейинчалик Немисил ва Терафлю унга қўшилди. Аммо ҳозирги кунга келиб уларни ҳам таъсир доираси камайиб бормоқда. ЙЎҚ! Уларни таъсири ўз маромида! Фақатгина антибиотиклар дозаси кўтарилиб кетмоқда. Тезроқ тузатиш мақсадида уларни қуввати ошмоқда. Дори бизнеси ривожланиб кетмоқда.

Халқимиз шу ғаразли режани ижрочисига айланиб кетмоқда. Бундан йигирма йил олдин Пенсилин билан иш битган бўлса ҳозир у оддий сув каби таъсирга эга бўлмай қолган.

Бу ишларни номини дориларга сунъий тарзда тобеъликни амалга ошириш дейилади.

Врачлар фармацевтика фирмалари билан тил бириктириб ўта нархи қиммат ва юқори таъсирга эга бўлган дориларни беморларга ўтказиб келмоқда. Фалон Дорихонадан оласиз деганида шу яширин жиноят ўз аксини топади. Уларни ўзаро келишуви аслида алоҳида мавзу!

Айтмоқчи бўлганим шуки, Сизга нотаниш бўлган дорилар дуч келса шошилиб харид қилиб кўрманг! Билмасдан гўёки наркоман ҳолига тушиб қоласиз. Кейин оддий дориларга организм ўз таъсирчанлигини йўқтомасин дейман.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дориларга халқни ишончи йўқлиги бу соҳа оғир аҳволда эканлигини белгисидир! Чунки ўз халқини ўйламаганлар учун жавоб аслида мана шундай бўлади!

Бу гапларни имкон қадар кўпчиликка етказиб қўйинг илтимос!

Мардон Аслонов



@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиландда шунақа жой бор эканки одамлар у ерга бориб ўзи ёмон кўрадиган инсонни лойдан ҳайкалини ясаттириб кейин тарсиллатиб башарасига уриб аламини чиқарар экан.

Нима дейсиз! Шундай бизнесни бизда ҳам йўлга қўйса бўлармикин?! 🤔


@elmadad
Бир вақтни ўзида бешта бир биридан фарқ қиладиган китобни икки вароқдан ўқиб кўрганмисиз?!

Ман ўқиганман. Ишонинг, фикрни жамлаш жудаям қийин бўладиган аммо мияни ишлашига зўр машғулот бўладиган ишдир. Бу билан турли хил маълумотларни таҳлил қилиш, бирданига нотўғри хулоса чиқармаслик ва эҳтимоллиги юқори даражада ҳодисага баҳо беришга эришасиз.

Мана бу расмга эътибор беринг! Ранглар номи ёзилган сўзлар бошқа рангда жойланган. Бу ҳам тўғри мияни ишлашига туртки беради. Аслида бу илюзия ҳисобланиб кўз орқали қабул қиладиган ва ўқиётган сўзлардаги маълумот қабул қилишда онгни иккига бўлишига олиб келади.


Мардон Аслонов


@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар қандай ҳолатда яхши бўлишга интилмоқ даркор. Ишлар беш бўлишининг асоси онг остимизда бўлган ишончдир. Агарда шубҳа ва гумон бўлса у ҳолда бир зум тўхтанг! Ким эдим? Ким бўлдим? Олдингидан яхши бўлганингизни англаб етасиз. Ҳеч бўлмаса пулга топиб олмайдиган тажрибалар ортирдингиз. Шундай эмасми?! Ичингиздаги ёмон бўри ғажиб ташламаслиги учун оқ бўрига эътибор беринг!


@elmadad
ELMADAD
Photo
Миллий хавфсизлик хизмати ваколати қисқаргандан сўнг ўзини ғаразли ниятларини амалга оширишни мақсад қилган тўдалар, ҳокимлик тузилмаси ва ижро органларига байрам бўлди.

Мана охир оқибат натижани кўриб турибмиз. Қанчадан қанча талон тарож қилишлар юқори даражада эканлигини охириги порахўрлик ишларида гувоҳ бўлиб турибмиз.

Қирқ кунлик тадбир доирасида мафия олами қўлга олинди. Тўғрими?! Бир йил олдин кўчани зўрлари ҳозир қамоқда.

Яна қирқ кунлик тадбир керак эмасми?! Бу сафар кўчани эмас айнан ҳокимият тизимини мукаммал тарзда тафтиш қилиш керак. Миллионлаб доллар ўринбосарлар пора олиб қанчасини каттасига беришини аниқлаш лозим.

Бюджет дефицитига барҳам бериш учун айнан шу соҳага алоқадор амалдорларни даромади, мол мулки ва кирдикорлари шаффоф тарзда тергов қилиши керак.

Давлат раҳбарларини эмас миллий манфаатларни ва бюджет маблағларини ҳимоя қиладиган кучга эҳтиёж туғилмоқда.

Қўпол қилиб айтганда халқ учун кимлардандир воз кечиш фурсати етиб келди. Бу ҳар қайси давлатда қачондир бўлган. Албатта бизда ҳам амалга ошади. Фақат шуни тезлаштириб юбориш керак. Акс ҳолда ташқи қарз кундан кунга ошиб бораверади. Ўша ўғри кланлар қудрати ошиб бораверади. Бу эса давлат тўнтаришига ҳам олиб келиши мумкин эканлигини ёддан чиқармаслик керак.



@elmadad
Баъзилар ойликка яраша ишлашни маъқул кўради. Албатта бу ҳам уларни қарори. Ҳурмат қилиш керак бунақа тутуриқсизларни қарорини. Бунақа одамлар ўзини тарозига солиб солиб охири нафақага қандай етиб борганини сезмай қолади. На ўсади нада иш доирасида ривожланади. Фалон жойни битирганман, фалон тилларни биламан деб ўзини ўзига ишониб то қирқ ёшгача иш танлаб умрини ўтказиб юборади.

Энди муваффақият ҳақида гапириб ўтсам. Ўсадиган ходим ишга жойлашиш вақтида қанча ойлик берасан демайди. Бошида камига ҳам рози бўлиб кўпроқ ишлашни, ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Ҳар ерда албатта ишига яраша ойлик берилади аммо ишни то ўргангунча ўзини юқорига қўйиш ахмоқни иши. Ўзингга ишонсанг! Камтар бўл! Натижа кўрсата бошла ва бошинг силашларини кўрасан! Манманлик қилиб умрингни беҳуда ўтказма!



@elmadad
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда бир ғалати хабарлар тарқалмоқда. Аёл психологларимиз қайси эркак хотинига эътибор, пул ва меҳр берса бой бўлади деган гапларни гапиришмоқда. Қизиқ томони шундаки, агарда бой бўлишни хоҳласангиз хотингизга пул беринг, хафа қилманг деган бир хил мазмундаги "маслаҳат"лар кўпайиб кетмоқда.

Эркаклар! Бунақа гапларга чув тушиб қолманг! Бу ўйлаб топилган бўлмағур гаплар! Манга бўлса хотинингизга борингизни беринг! Аммо бу гап ҳеч қандай маънога эга эмас! Психологлар лох аёллардан ўзига ўлжа топиш мақсадида шунақа гаплар тарқатади. Бунақа психологга ишонган хотин охирида псих бўлади.

Пулингиз кўпайишини хоҳласангиз аввало ота-онангизга бирор нарса бериб дуоларини олинг! Шунингдек, Аллоҳга қасамки, эҳсон ва садақа бойлик сари қадамдир! Шу ишларни қилинг!

Мардон Аслонов


@elmadad
МИССИОНЕР ПРЕЗИДЕНТЛАР

АҚШ президенти Трамп бўлди дегани хоҳлаган нарсани қилади деган маънони англатмайди. Ҳар қайси АҚШ Президенти маълум вазифани бажаришга хизмат қилади. Трамп даврида уни қайси дунё лидерлари билан учрашув ўтказиши бундан кейин жудаям шов-шувли тарзда ёритилади. Аслини олганда бирор бир жиддий ўзгариш кузатилмасада аммо унинг пиар компанияси шунақа ишлашга ўтади. Украина ва Россия ўртасидаги уруш халқаро молия кучларини Хитой назоратига ўтишига сабаб бўлди. Айниқса замонавий технологиялар, электромобиллар бобида у пешқадам бўла бошлади. Трамп олдида Илон Маск бекорга юрган бўлса адашасиз. Имкон қадар иқтисодий урушни янги даври бошланади. Европани жиловини сақлаб қолиш ҳам мақсад қилинган. Чунки охирги пайтларда Евроиттифоқ ҳудудида антиисроил кайфияти ошиб бораётган эди. Шунингдек, Трамп Украинага ёрдам бериш учун Евроиттифоқни ялинтиради. Ҳар доим айтганимдек охир оқибат барибир АҚШ ғалаба қозонади.

Энди Сизларга асосий савол!

Трамп Путин билан қандай муносабат бўлади?!

@elmadad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч нарса қилмаслик бу таслим бўлишдир! Аммо ҳар қилган ишингда натижа ўхшамаса бу тажриба ортишидир! Аллоҳдан сўраб ҳаракат қилсанг бас!

Тўхтама!

«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У қандай яхши вакил»

@elmadad