Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун
🗓 19 август
Бугун – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни
📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни (World Humanitarian Day) деб эълон қилинган.
2003 йил 19 август куни БМТнинг Бағдод шаҳридаги ваколатхонасида юз берган террорчилик ҳаракати натижасида 22 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, улар орасида ташкилотнинг таниқли вакили Сержиу Виейра ди Меллу ҳам бор эди.
Ушбу кунда ўз инсонпарварлик бурчини бажариш йўлида жонини фидо қилганлар, миллионлаб инсонларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатаётганлар эътироф этилади.
Шунингдек, кун дунё бўйлаб инсонпарварлик ёрдамига доимий эҳтиёж борлигини ва бу борада халқаро ҳамкорлик қилиш муҳимлигини эслатиб туради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни
📌 БМТ Бош ассамблеяси томонидан 1981 йил Халқаро тинчлик куни таъсис этилган ва 2001 йил 7 сентябрдаги тегишли резолюциясига кўра 21 сентябрь Халқаро тинчлик куни сифатида ҳар йили нишонлана бошланган.
➡️ Шу куни дунёдаги барча халқлар ва давлатларга ўт очиш ва зўравонликни тўхтатиш, кун давомида қуролли ҳаракатларга йўл қўймаслик, инсонларга тинчлик ва барқарорликнинг аҳамиятини турли маърифий тадбирлар воситасида тушунтириш тавсия этилади.

15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни
✅ БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш" тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.
📌 БМТ мазкур кунда қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

📌 30 ноябрь – Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни
1993 йилда БМТ томонидан Кимёвий қуролларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тўплаш ва қўллаш ҳамда уларни йўқотиш бўйича Конвенция қабул қилинган ва у 1997 йил 29 апрель куни кучга кирган. (https://www.un.org/ru/documents/decl_conv/conventions/chemweapons.shtml)
Мазкур конвенцияда инсоният манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, кимёвий қуроллардан бутунлай воз кечишга қарор қилинган. Ушбу ҳужжатга асосан, Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти таъсис этилган.
(https://www.opcw.org/work/supporting-victims-chemical-weapons)2015 йил 30 ноябрь куни Конвенцияга аъзо давлатлар Конференцияси 20-сессиясининг очилишида ушбу кунни Кимёвий қуроллар қурбонларини хотирлаш куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.
📍Lotin alifbosida o‘qing
(https://t.iss.one/huquqiyaxborot_lotin)Каналга уланиш👇👇👇

🗓 2 декабрь – Қулликни бекор қилиш учун халқаро кураш куни
🌎 Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ киши замонавий қулдорлик қурбонига айланишган. Уларнинг асосий қисми қулликнинг одам савдоси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ, қуролли тўқнашувларда болаларни ноқонуний ёллаш сингари турларига жалб қилинган.
📋 Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Одам савдоси ва фоҳишабозликдан учинчи шахслар томонидан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида” Конвенция қабул қилинган.
📌 Мазкур кунни кенг миқёсда нишонлашдан мақсад қулликнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш учун барча чораларни сафарбар этиш, одам савдоси, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, дунё жамоатчилигига бу борадаги аҳвол хусусида ҳаққоний ахборотларни етказишдан иборат.

🗓 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
ℹ️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сайёрамиз аҳолисининг 15 фоизи (бир миллиарддан ортиқроқ инсон) ногироликнинг у ёки бу туридан азият чекади. 60 ёшдан ошганларнинг 46 фоизини ногиронлар ташкил қилади. Ер юзидаги ногиронлиги бор инсонларнинг 10 фоизи эса болалардир. Дунёда бундай инсонларнинг 80 фоиздан ортиқроғи ривожланаётган мамлакатларда яшайди.
📌 Уларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.
📋 Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

Telegram
Huquqiy axborot
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун
🗓 4 декабрь – Халқаро банклар куни
🏦 2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.
☑️ 2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасалари ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
📝 Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

🗓 7 декабрь – Халқаро фуқаро авиацияси куни
📝 1944 йил 7 декабрь куни Чикаго (АҚШ)да 52 давлат иштирокида Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенция имзоланган.
✅ 1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 51-сессиясида қабул қилинган резолюциясига кўра, бу сана Халқаро фуқаролик авиацияси куни деб эълон қилинган. Мазкур халқаро ҳужжатга кўра, барча ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларга ушбу санани муносиб тарзда нишонлаш учун тегишли чораларни кўриш тавсия этилади.
➡️ Бундан мақсад фуқаро авиациясининг, глобал тезкор транспорт хизматининг дунё мамлакатлари ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги ўрни ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.
♻️ Мазкур санани ҳар беш йилда муайян масалаларга бағишлаш анъанага айланган. 2019–2023 йиллар давомида ушбу сана “Авиациянинг глобал ривожланиши учун инновацияларни жорий этиш” шиори остида ўтмоқда.
☑️ Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда ҳаво қатновлари орқали 4 миллиард нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Авиақатновлар ҳар йили дунё иқтисодиётига 2,7 трлн АҚШ доллари миқдорида даромад келтиради.

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни
📌 2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.
🦠 Маълумки, 2019 йилнинг охирида аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80 миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.
➡️ Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.

28 декабрь – Халқаро кино куни
🎞 1895 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, Капуцин майдонидаги “Гранд-кафе”да ака-ука Луи ва Огюст Люмерлар томонидан суратга олинган илк кино намунаси томошабинларга намойиш қилинган эди.
📌 Комедия жанрида яратилган ушбу овозсиз фильм “Шалаббо бўлган суғорувчи” деб аталар, унда боғбон ролини илк француз актёри Франсуа Клер ижро этган. Мазкур сана дунёнинг бир қатор мамлакатларида Халқаро куно куни сифатида намойиш этилади.
☑️ Ўзбекистонда кинематографиянинг дунёга келиши машҳур ўзбек фотографи ва режиссери Худойберган Девонов номи билан боғлиқ. У 1910 йилда ўзбек киноси тарихидаги илк ҳужжатли видеолавҳаларни тасвирга олган. Унда Хива хони Асфандиёрхоннинг пойтахт кўчаларидаги саёҳати акс этган.
📽 Илк ўзбек бадиий фильми “Ажал минораси” 1925 йилда суратга олинган.

11 январь – Халқаро миннатдорлик куни
📌 Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади. Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.
☑️ Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.
🧾 БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади.

🗓 24 январь — Халқаро таълим куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Ер юзида бугунги мактаб ёшидаги 617 миллион нафар болалар ва ўсмирлар таълим олиш имконига эга эмас. Уларнинг асосий қисми Африканинг марказий қисмида, шунингдек, қуролли тўқнашувлар давом этаётган ҳудудларда истиқомат қилади.
Инсон ҳуқуқлари Бутунжаҳон декларациясининг 26-моддасида ҳар бир инсон билим олишга ҳақли эканлиги, энг камида бошланғич ва ўрта умумий таълим бепул бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилади.
2018 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 24 январни бутун дунёда Халқаро таълим куни сифатида нишонлаш белгиланган. Бундан кўзланган мақсад сайёрамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда таълимнинг ўрни қанчалик юқори эканлигига эътибор қаратишдан иборат.

➡️ 2003 йил 9 декабрь куни Мерида шаҳри (Мексика)да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган.
📌 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.
✅ Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти томонидан 2016 йилда ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими жорий қилинган.
🧾 Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 7 сентябрь куни Адлия вазирлиги Ўзбекистоннинг давлат органлари ичида биринчи бўлиб ISO 37001:2016 фаолиятининг барча йўналиши “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандартига мувофиқ деб баҳоланиб, халқаро реестрга киритилган ҳамда тегишли сертификатга эга бўлган.

ℹ️ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилашга дунё миқёсида эътибор қаратиш мақсадида БМТ томонидан 1983–1992 йиллар Халқаро ногиронлар ўн йиллиги деб белгиланган эди. Мазкур ўн йиллик якунида (1992 йилнинг 14 октябрь куни) БМТ Бош Ассамблеясининг 37-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган.
⚠️ Мазкур халқаро ҳужжатга мувофиқ, БМТга аъзо барча мамлакатларга, шунингдек, тегишли ташкилотларга ногиронлиги бор шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши, ишлаши, таълим олиши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, мазкур кунни кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.

22 сентябрь – Халқаро автомобилсиз кун
📌 Бугун дунёдаги автомобил ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.
☑️ 1995 йилдан бери бу сана World Car Free Days консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.
☝️ Маълумот учун: Ҳукумат қарори билан 2021 йилдан бошлаб 22 сентябрь республика бўйича “Автомобилсиз кун” сифатида эълон қилинган. Шу куни шахсий автомобилда ҳаракатланишдан ихтиёрий равишда воз кечиш тавсия этилади.

15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни
Ҳар йили кенг нишонланувчи "15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни" жамиятда қишлоқ аёлларининг меҳнати нечоғлик қадрли ва алоҳида аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Бугун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Айниқса, қишлоқ аёлларининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги "15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни" муносабати билан сиз аёлларни чин юракдан муборакбод этади.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати