#Сана

🗓 Бугун, 24 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун.

Давлатимиз раҳбари 66 ёшни қаршиламоқда. Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев 1957 йилда Жиззах вилоятининг Зомин туманида туғилган. Техника фанлари бўйича олим. Оилали, бир ўғил ва икки қиз фарзандларининг меҳрибон отаси кўплаб набираларининг суюкли бобоси.

👏 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президент! Илоҳим, узоқ йиллар давомида Янги Ўзбекистонимизнинг катта улуғ мақсадлари рўъёби йўлида халқимизга Йўлбошчи бўлиб юринг!

https://t.iss.one/ellikqala1977
#Сана

🗓 12 август — Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари куни

Солиқлар давлат даромаднинг асосий манбаларидан бири.

Давлатимизнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдек шарафли масъулиятни зиммасига олган солиқчиларни бугунги касб байрами билан чин дилдан қутлаймиз, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз солиқчилар!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сана

🗓 Бугун - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

▫️1992 йил 10 декабрь "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган кун.

Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган.

Давлат мадҳиясининг муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов бўлиб, мусиқасини Ўзбекистон халқ артисти, атоқли бастакор Мутал Бурҳонов яратган. Мадҳияда халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, келажакка мустаҳкам ишончи теран ифодаланган. Унда мардона ва шарафларга бой ўтмишимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва биродарлик каби умуминсоний туйғулар тараннум этилган.

https://t.iss.one/ellikqala1977
#Сана

🔰 Бугун 22 декабр- Энергетиклар куни!

▫️Ушбу кун муносабати билан туманимизда меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, теплотехник, муҳандислар, диспетчерлар умуман соҳага дахлдор барча-барчани самимий муборакбод этамиз.

Баъзан сиздан ноўрин ранжигандек бўлсак ҳам ёзнинг жазирамаси, қишнинг аёзи демасдан халқ учун ишлаётган сиз каби фидоийлармизнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаймиз.

Азиз нур улашувчилар, касб байрамингиз муборак бўлсин! Халқ фаровонлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишдан асло чарчаманг!

☑️ Ишингиз бехатар, таъминотингиз узлуксиз бўлсин!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги
#Сана

🔰 21-октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

▫️Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.

Ҳар йили 21-октябр юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. 1989-йил 21-октябр куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги алоҳида қонуни қабул қилинган.

Она тилимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромимиз ҳамиша бардавом бўлаверсин!

⚡️Байрам муборак, азиз юртдошлар!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👍3
#Сана

🔰 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни

▫️2020 йил 23 ноябрдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан "11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни" деб белгиланган.

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти ёки ўқиш тури бўйича умумий манфаатлар боғлаб турадиган ихтиёрий жамоатчилик бирлашмаси. Касаба уюшмалари мақсади – ўз аъзоларининг меҳнат ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ёқлаб чиқиш ва ҳимоя қилиш.

Мазкур
сана билан касаба уюшмалари ташкилотларининг барча ходимларини касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз. Ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда куч-қувват, сабр-тоқат ва янада қатъият тилаб қоламиз.
👍4