#Маҳаллабай_тизим
#Обод_маҳаллалар

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Элликқалъа туманидаги барча маҳаллаларда «Маҳаллабай» ўрганишлар жараёнида ободонлаштириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан “Ибн сино”, “Алишер Навоий”, “Истиқлол”,“Бустон”, “Абай” маҳалла фуқаролар йиғинларида айни дамда ишлар қизғин.
Маҳаллалардаги кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари таъмирланмоқда, бордюрлар ўрнатилиб, бетартиб жойлашган темир тўсиқлар олиб ташланмоқда, Дарахт шохлари тартибга келтирилиб, ариқ-зовурлар қазилиб обод гўшага айланмоқда.
Ушбу ободонлаштириш ишлари қаторида аҳолининг истак ва талабларидан келиб чиқиб болалар майдончаси ва кўча фитнеси яъни “Workout” майдонлари ҳозирланмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: https://t.iss.one/ellikqala1977