#Онлайн
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кун
#Элликқалъа

Элликқалъа туманида “Маҳалла боғи” ташкил қилинмоқда.

Бугун эрта тонгдан Элликқалъа туманида 1 гектар ер майдонида ташкил қилинган “Маҳалла боғи”га мевали кўчатлар экиш ишлари бошлаб юборилди.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари ва фаолллари иштирок қилдилар. Бугунги дарахт экиш акциясида йиғилганлар мазкур боғ лойиҳаси тақдимоти билан ҳам танишишди ва боғга илк мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977