Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 59-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишига туман Кенгаши раиси, тумани ҳокими Авезов Сейдамат Сейдалимович раислик қилди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг 59-сессияси кун тартибидаги киритилган масалалар тўлиғи билан кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни  инобатга олган ҳолда тегишли қарор  лойиҳалари тасдиқланди.

Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик ва ошкораликни мустаҳкамлаш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, замонавий журналистика йўналишлари учун юксак малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёс.

27-июн "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Элликқалъа туманида бир гуруҳ журналистларни тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Сейдамат Авезов сўзга чиқиб оммавий ахборот воситалари ходимларининг жамиятимиздаги ўрни, машаққатли меҳнати, бугунги кунда уларга қаратилаётган имкониятлар ва сўз эркинлигини алоҳида таъкидлаб эзгу тилаклар билдириб ўтди.

Тадбирда бир гуруҳ меҳнат фаҳрийлари ва журналистлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Элликқалъа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.