Хабарингиз бор, куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Т. Оринбаев Элликқалъа туманининг энг олис ҳудуди, тумандан салкам 220 км олисда жойлашган “Чуқурқақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Ҳудуд аҳолиси яшаш шароитлари билан танишди ва фуқаролар билан учрашди ҳамда очиқ мулоқот қилди.

Ташрифдан сунг, Элликқалъа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов томонидан ҳудуд аҳолиси билан сайёр қабули ўтказилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг муоммолари ва мурожаатлари юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими раҳбарлигида тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллари томонидан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати ва “Долзарб 40-кунлик” тадбирлари доирасида манзарали кўчатлар экилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Кичик Гулдурсунқалъа” тарихий оъекти бўйича эълон қилинган мақола юзасидан туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаевдан расмий жавоб олдик.

Элликқалъа тумани “Кичик Гулдурсун” маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган ХII-XIII асрларга тегишли бўлган “Кичик Гулдурсунқалъа” археология объектининг бизгача ҳар хил табиий ва инсон омиллари таъсирида фақат ўрни сақланиб қолганлиги, лекин ҳалигача тарихий-илмий аҳамиятини йўқотмаганлиги, шу билан бирга ўрни давлат муҳофазасидалигини инобатга олиб, нафақат туманнинг тегишли масъуллари, балки туманимизнинг ҳар бир фуқароси “Кичик Гулдурсунқалъа” ва бошқа барча тарихий объектларнинг биздан кейинги авлодларга ҳам етиб бориши, тозалиги ҳамда тарихий объектлар атрофидаги ободонлаштириш ишларига масъул ҳисобланамиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Элликқалъа тумани “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Гузал” кўп тармоқли фермер хўжалигида янгидан узум боғларини яратиш ва уни парваришлаш бўйича билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган кўргазмали семинар ўтказилди.

Кўргазмали семинарга Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон бўлими ходимлари, тумандаги барча боғдорчилик соҳаси вакиллари, Алкаголь ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги вакили, алоқадор қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок қилди.

Семинар иштирокчиларига узум боғларини яратиш, узум етиштириш усуллари, иқтисодий самарадорлиги ва узумчилик кооперацияларини ташкил этиш, узум ҳосилини йиғиштириб олиш, ташиш, сақлаш ва саралаш, узумни қайта ишлаш усуллари, қуритиш тартиблари тушунтирилди.

Шунингдек, узум етиштиришда унинг касалликлари ва зараркунандалари, тарқалиши, ҳосилдорликка таъсири ҳамда уларга қарши кураш усуллари ва муддатлари бўйича хам мутахассислар томонидан тавсиялар берилди.

Тажриба алмашиш тадбирида токнинг ташқи муҳит омилларига бўлган талаби, узумзорлар барпо этиш учун ер майдонларини танлаш, ерни экишга тайёрлаш ва кўчат экиш муддатлари ҳамда усуллари, ёш ва ҳосилли узумни парваришлаш агротехникаси, жумладан, қатор орасига ишлов бериш, суғориш ва озиқлантириш тадбирлари каби қатор мавзуларда маъруза қилинди.

Шунингдек, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кўргазма ташкил қилинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати