ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ..

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари штати ташкил этилди. Бугундан Элликқалъа туманидаги 37 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлади.
Улар маҳаллаларда тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликка барҳам бериш борасида иш олиб борадилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
❇️Бугун Элликқалъа туманидаги 18 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими С. Авезов, Ички ишлар бўлими бошлиғи У. Ситмуратов, Туман прокурори ўринбосари Н. Юлдашев ва корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ёшлар ҳамда шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари иштирок этган тадбирда Бош Қомусимиз инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамият ҳаётининг барча соҳаларини изчил либераллаштириш ва модернизация қилиш, таълим, фан, маданият ҳамда маънавият ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирни туман ҳокими С.Авезов очиб берди.

Байрам тадбири Ўзбекитон ва Қорақалпоғистон Республикаси мадҳияси билан бошланди