❇️Бугун Элликқалъа тумани ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган ёнғин хафвсизлиги ойлигининг биринчи йигирма кунлигида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш масалалари мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни туман ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғи С. Авезов очди ва бошқариб борди.
Йиғилишда туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Ж. Алимов сўзга чиқиб ойлик доирасида амалга оширилган ва йўл қўйилган камчиликлар хақида маълумот берди.
Йиғилишда “Ёнғин хафвсизлиги ойлиги” доирасида амалга оширилиши лозим масалалар муҳокама қилинди.
Мажлис якунида туман раҳбари С. Авезов бажарилиши лозим масалалар юзасидан тузилган ҳудудий комиссия аъзолари ва маъсул раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
❇️“Ayollar daftari”ga kirgan opa-singillarimiz uchun bepul sayohat uyushtirildi

📌Keyingi yillarda mamlakatimizda ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi, shu jumladan, xotin-qizlar turmush sharoitini yaxshilash, hayoti farovonligini oshirish davlatimiz siyosatining ustuvor yoʻnalishlaridan biriga aylandi. Natijada bugungi kunda kam taʼminlangan, boquvchisini yoʻqotgan, taqdir taqozosi bilan qiyin ahvolga tushib qolgan ayollar muammolarini hal etish, ularni har tomonlama qoʻllab-quvvatlar borasida keng-koʻlamli ishlar olib borilmoqda.
📌Ellikqal’a tumanida yashovchi “Ayollar daftari”ga kirgan munis opa-singillarimiz uchun Xorazm viloyatidagi tarixiy obidalar boʻylab bepul sayohatlar uyushtirilmoqda.

📌Bugun Ko’hna Xiva shahriga Ellikqal’a tumanida ‘’Ayollar daftari’’ ro’yxatida turuvchi ayollarimizning bir guruhi sayohatga yuborildi.

Ellikqa’a tumani hokimligi axborot xizmati
Kanalimizga a’zo bo’ling: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
❇️Куни кеча Элликқалъа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилиги вазифасига номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди.

📌Учрашувда туман ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим катта прокурори Т. Хожамбергенов, Мактабгача таълим Вазири Ж. Уснатдинова, Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирининг 1-ўринбосари Б. Илясов, Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б. Қосекеев, Халқ Банки Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи ўринбосари Н. Жалоловлар иштирок қилдилар.

📌Учрашувни туман ҳокими С. Авезов олиб борди.

📌Учрашув давомида янгидан иш бошлаётган номзодларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29 сонли Фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалри бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ” ги ПҚ-31-сонли қарори таништирилди.
Шунингдек, мазкур Фармон ва қарор юзасидан қизиқтирган саволларга тегишлича жавоблар олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977