#Яшил_макон
#Элликқалъа

Элликқалъа туманининг барча ҳудудларида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида ишлар корхона ва ташкилотларда шунингдек ҳар бир туман фуқароси томонидан оғзибирчиликда амалга оширилмоқда. Юртимизни обод ва кўркам масканга айлантириш мақсадида олиб борилаётган бу хайрли ташаббусда туман Мелиарация бўлими ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқдалар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Элликқалъа_тумани
#Яшил_макон

Бугун Элликқалъа туманидаги "Гулистон" овул фуқаролар йиғини ҳудудида 37-сонли умумтаълим мактабида ва пахта экилган майдонлар атрофларига узум ва тут кўчатлари  "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида туман ҳокими С.Авезов раҳбарлигида ҳудуд фаоллари, умумтаълим мактаби ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида экилди.

Ҳудуд иқлимига мос кўчатлар тажрибали  боғбонларнинг кўрсатмалари асосида экилиб, парваришига алоҳида эътибор бериш зарурлиги тушунтирилди.

Долзарб 40 кун давомида яъни 1- декабргача бўлиб ўтадиган яшил макон умуммиллий ҳаракатида ҳар биримиз фаол иштирок қилайлик!!! Атроф муҳитни асраш ва юртимизни яшил маконга айлантириш ишларида барчамиз бирдек маъсулмиз.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун Элликқалъа туманидаги "Гулистон" овул фуқаролар йиғини ҳудудида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезовнинг ҳудуд аҳолиси билан сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, тегишли маъсуллар ва ҳудуд аҳолиси иштирок қилди.

Йиғилганлар туман ҳокимига ўз мурожаатлари, таклиф ва истакларини билдиришди. Кўпгина мурожаатлар юзасидан тегишли маъсулларга топшириқлар берилган бўлса, ижроси вақт талаб қиладиган мурожаатлар сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати