Элликқалъа туманида сектор раҳбарлари ҳам "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати яъни кўчат экиш ишларида фаол иштирок қилмоқда.

Бугун туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Н. Абаев Элликқалъа овул фуқаролар йиғинидаги "Бўстон-50" фермер хўжалигининг кузги буғдой экилган дала атрофларига тут ва узум кўчати экиш ишларида иштирок қилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Яшил макон
#Элликқалъа

Элликқалъа туманида "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида "Долзарб 40 кунлик" тадбирларида туман мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳам фаоллик кўрсатмоқдалар.

Сиз кўриб турган расмлар 5-,9-сонли мактабгача таълим ташкилотларидан тасвирга олинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бугун Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов "Аязқалъа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Бўстон Класстер" маъсулияти чекланган жамиятига қарашли пахта далаларида бўлди ва терим жараёнлари, теримчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Илғор теримчиларни совғалар билан яна қўшимча ҳар бир илғор теримчига 1 литрдан пахта мойи билан рағбатлантирди.

Шунингдек, Президентимиз ташаббуси билан Республикамизда амалга оширилаятган "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати, долзарб 40-кунлик тадбирлари доирасида пахта далалари атрофларига узум кўчатлари экиш ишларида иштирок қилдилар.

Элликқалъа туманида бундай хайрли тадбирлар туманнинг ҳар бир ҳудудида уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
https://t.iss.one/ellikqala1977