Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Жорий йилда болалар спорти тубдан ислоҳ қилинади

🔰 Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди:

“Жорий йилда спорт мусобақалари сонини ошириш мақсадида давлат бюджетидан 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади. Ҳозирда спорт билан доимий шуғулланиш кўрсаткичи 19% бўлиб, 2021 йил якунигача бу кўрсаткич 25%га етказилади.

Маҳаллаларда 500 га яқин стритбол майдони, 355 та бадминтон майдони, қўшимча равишда 420 та мини футбол майдони, 350 та кўчада воркаут майдончаси қурилади.

➡️ 70 та жисмоний тарбия ва спорт муассасаси, 16 мингга яқин боғча ва 10 000 та мактаб жами 120 млрд сўмлик бирламчи спорт жиҳозлари билан таъминланади”.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Ёшларга ер ажратиш йўли билан улар бандлигини таъминланмоқда.

Элликқалъа туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 34 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 3530 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил туманда 2000 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 7200 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.

🔷 Бугун “Қирққизобод” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “ Муроджон-Мухиджон” фермер хўжалигида 3 гектар ер майдонидан “Оқ олтин” маҳалласида истиқомат қилувчи 10 нафар ишсиз ёшга 30 сотихдан ер ажратиб берилди.

Кўргазмали семинарда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С. Авезов, сектор ва масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳудуд маҳалларидан ёшлар иштирок қилдилар.

Туманимиз раҳбари сўзга чиқиб ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, интенсив усулда маҳсулот етиштириш ҳамда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

- Мен бугун 30 сотих ернинг эгаси бўлдим. Келгусида мен ўзимга ажратилган ерлардан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиб, оилам даромадини яхшилашга, юқори ҳосилдорликка эришсам халқимиз дастурхонини қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга ўз ҳиссамни қўшаман,- дейди “Оқ олтин” лик Мухриддин Сапарбаев.

Мамлакатда юқоридаги каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳоли, айниқса ёшлар учун янги-янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
#Ёшлар_сиёсати_амалда

«Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси амалда

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил Элликқалъа туманида 2000 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бу билан 7200 нафар ишсиз йигит-қизнинг бандлиги таъминланади.
Туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар 34 мингдан ортиқ ёшларни ташкил қилади. Улардан 3530 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.
🔷 Бугун 2-сектор ҳудудидаги “Ақчакўл” овул фуқаролар йиғинида жойлашган “ Худайберган Эрназаров ” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонидан шу ҳудудда истиқомат қилувчи 10 нафар ишсиз ёшга 30 сотихдан ер ажратиб берилди.
Лойиҳа асосида ишлар туманнинг барча ҳудудларида давом қилмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Бугун туманимизнинг “Тоза-боғ” овул фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими Сейдамат Авезов ва масъул соха вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида овул ёшларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, қизиқишлари ва иқтидорларини намоён этишга кўмаклашиш ҳамда муаммоларини бартараф этиш мақсадида ҳудуд ёшлари билан учрашув ташкил этилди.
Саволларга бой, танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган учрашув давомида ёшларнинг фикрлари тингланди. Сейдамат Авезов томонидан ҳар бир мурожаатга ечимли жавоб берилди. Мазкур учрашув давомида 27 дан ортиқ ёшларнинг турли соҳаларга оид муаммолари, талаб ва таклифлари эшитилди. Мурожаатларининг кўпчилиги жойида ечилди, ечими вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналимизга қўшилинг: 👉 https://t.iss.one/ellikqala1977
#ёшлар_сиёсати_амалда

Тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Видеомотивация клуби”да клуб аъзоларига мотивацион видео роликлар қўйиб берилди ва ўқувчилар билан муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида ўқувчиларнинг видео роликдан олган хулосалари тингланди ва ментор томонидан хулосалар таҳлил қилиниб, нотўғри хулосалар кескин инкор этилмаган ҳолда тўғирлаб борилди. Албатта бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказилиши билан бирга уларнинг фикрлаш доирасининг кенг бўлишига, нотиқлиқ маданияти ўсишига ёрдам беради.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга қўшилиш 👇👇 https://t.iss.one/ellikqala1977
Forwarded from Segment.uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

⚡️Ҳукуматнинг яна бир қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

☑️ Филиал Ўзбекистон давлат консерваториясининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

📌 Миллий мусиқа санъати соҳасида юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб бориш салоҳиятига эга бўлган илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

🗓 Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Ёшлар_сиёсати_амалда

Бугунги кунда ёшларга оид давлат сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизимини амалга ошириб келмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири бу ишсиз ёшлар учун ишлаб чиқилган "Ёшлар дафтари"дир.
Элликқалъа туманида ҳам бу борада тизимли ишлар йулга қўйилди. "Гулдурсин" овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги Ободжон Мадияров ҳудудда ўтказилган сайёр қабул жараёнида 1-сектор раҳбарига имтиёзли кредит ва бино зарурлиги мебель цехи очиши ва 4 та иш ўрни яратиши бўйича мурожаат қилган эди. Ободжоннинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Ҳозир Ободжон ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборди.

Мазкур мебелъ цехида 4 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналимизга қўшилинг: t.iss.one/ellikqala1977

Расмий саҳифаларимиз 👇

Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegra
#Ёшлар_сиёсати_амалда


Хабарингиз бор жорий йилнинг 27-апрел куни 4-Давлат ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Ш.Азатова Бухоро шаҳрида ўтказилган спортнинг самбо тури буйича 2003-2004 йилда туғилган уғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаб олтин медаль соҳиби бўлган эди.
Ҳозирда Шаҳзода 4-6 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпианатига ҳозирлик кўрмоқда.

Шахзодага жахон ареналарида хам улкан зафарлар тилаймиз!

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: t.iss.one/ellikqala1977


Расмий саҳифаларимиз 👇

Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram
#Ёшлар_сиёсати_амалда


Бугун Элликқалъа туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз, боқувчисини йўқотган ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш истагини билдирган 2 нафар ёшларга туман ҳокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари У. Дурдиевлар иштирокида "Ёшлар жамғармаси” томонидан ажратилган тикув машинаси ва мотокултиватор топширилди.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга қўшилинг: t.iss.one/ellikqala1977


Расмий саҳифаларимиз 👇

Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram