Forwarded from Times.uz
🕵🏻‍♂️ Шу билан бирга йирик тадбиркорлик субъектларига карантин чекловлари амал қилган даврда тегишли ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдо объектларида санитария-гигиена ва эпидемиологик талабларга риоя этилиши учун масъул бўлган ходим белгилаш тавсия этилади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Уй шароитида карантинни ташкиллаштириш тартиби тўғрисида услубий кўрсатма ҳам тасдиқланди.

❗️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда коронавирус инфекцияси енгил, ўртача оғир ва оғир ўтаётган беморларни даволаш стандартлари тасдиқланиши ҳамда фуқароларга тавсия этиладиган дори воситаларининг ягона рўйхати шакллантирилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шу билан бирга коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида:

💊 республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш;

💨 🛏 коронавирус инфекциясини даволашга мўлжалланган шифохоналарни кислород билан таъминланган ҳолда шайлигини тайёрлаш;

🚑🧪 коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни клиник белгиларига асосан тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдамни ташкил қилиш бўйича зарур чоралар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🏥 Мутасаддиларга коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни шифохонага жойлаштиришнинг аниқ ва шаффоф мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда беморларни шифохонага жойлаштиришда ушбу мезонларга қатъий амал қилиш устидан аниқ топшириқлар берилди. Бунда, қандли диабет, онкологик, юрак қон-томир, аутоиммунлик кассаликлари, метаболик синдроми мавжуд ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштирилиши белгиланди.

🏪 Шу мақсадда коронавирус билан касалланганларни даволаниш учун жойлаштириш муассасаларининг захирасини тайёрлаш ҳамда фуқароларни тўғри тақсимлаган ҳолда жойлаштириш мақсадида барча ҳудудларда махсус тақсимлаш марказлари фаолияти ташкил этилмоқда.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.

Фуқароларга қулайлик яратиш, шунингдек, уларга малакали тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатишни таъминлаш мақсадида «махсус поликлиникалар» ва махсус тақсимлаш марказларининг туну кун фаолият кўрсатиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини коронавирус пандемияси даврида карантин талабларига мувофиқ ўтказиш тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинди ва маҳаллий ҳокимликларга тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш топшириғи берилди.

🏠 Фуқароларга Қурбон ҳайитининг карантин талабларига мувофиқ, уй шароитида, оила даврасида, ҳашаматсиз ва камтарона, тартибли ҳамда халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш тавсия этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰Юқоридагилардан ташқари Республика махсус комиссиясининг қарори билан ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолиятини жадаллаштириш, шунингдек, таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали, ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган, ота-оналаридан бири ёки иккиси ҳам ногирон бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

🔎💵 Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга қонун ҳужжатларида тўланиши назарда тутилган қўшимча тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш ва назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди ва унинг вазифалари белгилаб берилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ниқоб яхшими ёки респиратор?

Дилфуза Ҳасанова, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассиси:

— Ниқоб ва респиратор самарадорлик жиҳатдан бир хил. Уларни фақат қўллаш муддатларида фарқ бор.

😷 Тиббий ниқобни ҳар 2 соатда алмаштириш, уларни бир марта ишлатиш керак.

😷 Докадан қилинган ниқобни ҳар 3 соатда амалштириш, ҳар гал кир совунда ювиб, дазмоллаб ишлатиш мумкин.

😷 Респираторни ҳар 12 соатда алмаштириш шарт.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Норбеков соғломлаштириш маркази:

❗️COVID-19 шундай вируски, инсоннинг қўрқув ва депрессияга учраши натижасида организм иммун тизимининг издан чиқиши сабабидан инсон танасида тез кўпайиб, ривожланиб, ўпкани фиброзига, қон томирлар тромбозига ва охир-оқибат оғир нафас етишмовчилиги, ҳатто ўлимига олиб келиши мумкин.

👶🏻 Ушбу касаллик болаларда кам учрайди. Чунки болаларни депрессияга тушириш қийин. Ақли заиф одамларда ҳам учрамайди. Чунки улар касаллик, эпидемияни фаҳмламайди.

☝️Даволаш жараёнида кузатдикки, беморни депрессиядан чиқарсангиз, тузалишни бошлайди. Шунингдек, беморлар билан ишлаш жараёнида ҳам қўрқмаслик жуда муҳим. Инсон қўрққанида иммун тизими пасаяди.

📌 Хулоса қилиб айтганда, ушбу касаллик асосан ваҳимага тушган, ўта қўрққан ёки тушкунликка тушган инсонларда кузатилмоқда. Касалликдан қўрқманг!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади

Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔖 Амбулатор шароитда коронавирус беморларини ДАВОЛАШ ЙЎРИҚНОМАСИ

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Уй шароитида COVID-19 ни қандай даволаш керак?

〰️〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида коронавирус беморларини даволаш протоколига оид масалалр юзасидан ўтказилаётган матбуот анжмунида маълум қилинди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда 12 000 та бемор «Плаквенил» препарати туфайли соғайганини маълум қилдингиз. Бу беморлар айнан «Плаквенил» орқали даво топганини қаердан билдингиз?

〰️〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов журналистлар саволига жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
2020/2021 ўқув йили

🔘 Контракт тўлай олмаса талаба энди ўқишдан четлатилмайди, курсдан-курсга қолдирилиши мумкин БАТАФСИЛ

🔘 Магистратура имтиҳонлари қачон, қандай тартибда ўтказилади БАТАФСИЛ

🔘 Абитуриент ДТМ ҳужжатини қандай олади БАТАФСИЛ

🔘 Иккинчи мутахассисликка ҳужжат 10 августдан онлайн қабул қилинади БАТАФСИЛ

🔘 Тест синовида қатнашадиган назоратчилар боди-камералар билан таъминланиши мумкин БАТАФСИЛ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
2020/2021 ўқув йили

⚡️Тест синовларига 2 соат вақти берилади. 2 та фандан жами 60 та савол БАТАФСИЛ

⚡️Тўлов-контракт миқдори ўзгармайди БАТАФСИЛ

⚡️Ижодий имтиҳонлар бекор қилинмайди, ўтказилади БАТАФСИЛ

⚡️Биринчи курслар ўқишни 1 октябрдан бошлайди БАТАФСИЛ

⚡️2 сменали имтиҳонлар соат нечада ўтказилиши аниқ бўлди БАТАФСИЛ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ниқоб тақиш нега муҳим? — АҚШ лабораториясида ўтказилган қизиқарли тажриба

☝️Видеода ниқоб йўталнинг ҳавода тарқалишини қандай тўхтатиши акс этган.

😷 Ниқоб тақиш баъзида ноқулай ва иссиқ... Бироқ бу одамлар ҳаётини сақлаб қолади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 августдан карантин чекловлари юмшатилмоқда. Ҳозирги вазиятда ҳар биримиз саломатлик учун масъулиятни ҳис этишимиз муҳим.

🎬 Қуйидаги видеороликда берилган тавсияларга амал қилган ҳолда, Сиз нафақат ўзингиз ва яқинларингиз, балки барча юртдошларимиз соғлигини асрашда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз!

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 «Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди» — Шавкат Мирзиёев.

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди.

Коронавирусга чалинган беморларни дунёдаги энг илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор юртимизда иш олиб бораётгани таъкидланди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🔹Ўқувчилар саломатлиги сари 10 қадам

🔹Мактабда касалликларнинг олдини олиш қоидалари

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 Ҳид сезиш қобилияти йўқолиши — коронавируснинг асосий аломати

Лондон Университет коллежи (UCL) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни аниқ кўрсатдики, ҳид сезиш йўқолиши коронавирус инфекциясининг ниҳоятда аниқ ва балки асосий аломатидир.

Апрель ойида шифокорлар таъм ёки ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши инфекцияланишдан дарак бериши мумкинлигини англаб етишганди, май ойи ўрталарига келиб эса бу коронавирус аломати экани расмий тан олинди.

Амалдаги қоидаларга мувофиқ, бундай аломат кузатилган одамлар дарҳол ўзини яккалаш тартибига ўтиши ва коронавирусга таҳлил топшириши керак. Бироқ ҳануз йўтал ва юқори иситма асосий белги сифатида ҳисоблаб келинган.

😷 Йил бошида ҳид сезиш қобилиятини йўқотган 590 кишини текширган UCL мутахассисларининг фикрига кўра, эндиликда айнан ҳид сезиш қобилияти йўқолишини касаллик енгил шаклда ўтса ҳам, вирус юқтиришнинг асосий аломати деб ҳисоблаш зарур.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг