#Маънавият_тафаккур_хулоса

Билганларим қаршисида билмаганларимни оёқ остига олсам эдим, бошим кўкларга етган бўлур эди. (Ғаззолий)

Бемаъни фикрлар ҳамма одамда бўлади, фақат ақлли кишиларгина уни тилига чиқармайди. ( Мавлоно Соҳиб Кеший)

Ким майда-чуйдаларга баҳо бериб, ўшаларнинг ичида ўралашиб қолса, у саёз одам. Кимки улардан келиб чиқадиган
хулосалар ва олиниши мумкин бўлган фойдани кўзлаб иш тутса, у – донишмад. (Булвер-Литтон)

Билмаганмас, билишни истамаган аҳмоқ. (Г. Сковорода)

Одамларнинг ўзлари нимага лаёқатсиз бўлса, ўшани ёмонлашга одатланади. (Гёте)

Оқил одамнинг оқиллигига ишонгунларича у қанчалар ваъз айтиши керак. Аҳмоқ эса тилини тийса бас – ҳамма уни ақлли ҳисоблайди. (М. Сафир)

Шундай одамлар борки, қовоқ уйиб қилинган ишларнинг барчасини оқилона деб ҳисоблайди. (Лихтенберг)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi
👍5