Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 2-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга.

🚫 Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.

☑️ Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 24-, 25-, 26-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати:

▫️ давлатларнинг суверен тенглиги;
▫️ куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик;
▫️ чегараларнинг дахлсизлиги;
▫️ низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
▫️ бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
▫️ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 17-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 29-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.

🗓 Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

🩺 Ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-, 37-, 38-, 40-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

▫️Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

▫️Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

☑️ Ҳар кимга илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.

▫️ Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-, 42-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажарадилар.

🔰 Конституцияда фуқароларнинг қуйидаги бурчлари белгиланган:

🔸Конституция ва қонунларга риоя этиш, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш;
🔸Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асраш;
🔸атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
🔸солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаш;
🔸Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 47–52-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга.

Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади.

Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар.

Оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинади.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 63-, 64-, 65-, 66-моддалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

Президент:

▫️фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг кафилидир;
▫️мамлакат ичкарисида ва халқаро муносабатларда Ўзбекистон номидан иш кўради;
▫️музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистоннинг шартнома ва битимларини имзолайди;
▫️Олий Мажлисга мамлакат ички ва ташқи сиёсатини амалга оширишнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Конституцияга_30_йил

🔰 Фуқаролар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

❗️Ҳар бир сайловчи бир овозга эга.

Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланади.

📝 Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

🗒 18 ёшга тўлган фуқаролар сайлаш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 117-модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot