#Расмий_муносабат
Бугун "Антикоррупция" ижтимоий тармоғида Элликқалъа тумани "Кичик Гулдурсин" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Шерзод Мамутовнинг мурожаати юзасидан туман Ободонлаштириш бошқармасининг «Ит овлаш» гуруҳи ходимлари томонидан жойига бориб белгиланган тартибда иш кўрилганлиги, бугунги кунда ҳам ит овлаш гуруҳи томонидан ушбу маҳаллада иш олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
Ушбу фуқаронинг айтишича тунда унинг новвосини дайди итлар келиб ғажиб ташлашгани айтилган. Аслида чорва моллари аҳолидан узоқ худудда жойлашган ўзига тегишли бўлган “Боғдорчилик” фермер хўжалигида сақлаётганлиги сабабли турли хил ёввоий хайвонлар, итлар хужум қилган.
Ишчи ходимлар томонидан борган жойларида аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилиб чорва молларини очиқ жойларда сақламаслик чораларини кўришига чақирмоқда.
Аҳолидан чорва молларини узоқ ҳудудларда, фермер хўжаликлари, кўл бўйларида сақламасликка чақириб қолар эдик. Мурожаат юзасидан ишлар давом қилади...
Туман Ободонлаштириш
бошқармаси бошлиғи: Н.Сержанов

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган "Элликқалъа тумани МИБ ходими шу туманда яшовчи Арслон исмли фуқаронинг илтимосига биноан, ЙПҲ ходимлари фуқаро Қутлимуратов Исмоилнинг автотранспорт воситасини жарима майдончасига қўймасликлари учун қонунга хилоф тарзда расмийлаштириб берган" мавзусида эълон қилинган мақола бўйича ўрганиш ва суриштирув ишлари тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан амалга оширилмоқда. Натижаси юзасидан яна маълумот берилишини маълум қиламиз.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун @Kar24Uz ижтимоий тармоғида "Элликқалъа тумани марказий кўчаларини ҳозирги аҳволи. Туман мутасаддиларидан тозаликка эътибор беришларини сўраган бўлар эдик" мавзусида эълон қилинган танқидий фотомақола тез фурсатлар ичида туман ҳокими томонидан назоратга олинди. Айни вақтда кўрсатилган ҳолатлар туман ободонлаштириш бўлими ходимлари томонидан бартараф қилинди. Бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги бўйича тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Бугун ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Элликқалъа тумани "Тўпроққалъа" овули ҳудудидаги узумбоғлар бўйича боғга етарли даражада эътибор берилмаганлиги ва суғорилмаганлиги юзасидан танқидий мақола чоп қилинди.
Ушбу боғ "Элликқалъа саховати" МЧЖга қарашлидир.Корхона тасарруфида бугунги кунда жами 90,9 гектар шундан экишлик майдони 85,2 гектарни ташкил қилади.
Бугунги кун ҳолатига кўра туманимиз кесимидан утувчи каналларда етарли сув мавжудлигини жумладан мазкур боғга "Элликқалъа" канали орқали "ЭТ-3" каналидан сув етказиб берилади.Хозирги кунда ҳам шу каналларда сув меёрида бўлиб узум боғ сув билан тўлиқ таъминланмоқда.
“Элликқалъа саховати” МЧЖга “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
17-июлдаги ЎРҚ-936-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан дала четларига ва боғ-токзорларнинг қатор ораларига мақбул экинлар ҳамда дала четларига тут ва узум кўчатлари экилишини таъминлаш бўйича мажбуриятлар юклатилганлиги бўйича огоҳлантириш берилганлигини маълум қиламиз.
Элликкальа тумани сув етказиб бериш Давлат муассасаси раҳбари: У.Бекчанов.

Ижтимоий тармоқларда «Муштим зурлар» сарлавҳаси билан чиқарилган мурожаат юзасидан расмий муносабат.
2024 йил 24-август куни тунги пайтда Элликқалъа тумани Бустон шаҳрида яшовчи фуқаро Э.Ш. ўзининг танишлари билан Элликқалъа тумани «Шарқ Юлдузи» маҳалласида жойлашган Ақчакўл туризм рекрацион зонасидаги «Ақчакўл гуллоласи» МЧЖга тегишли бўлган дачага дам олиб ўтириш мақсадида борган.
Ушбу дачада ишловчи фуқаро А.Н. унга вақт кеч бўлганлигини айтиб, уларнинг дачада дам олишига рухсат бермаган.
Фуқаро Э.Ш. дачада ўтиришга рухсат бермаганлиги учун жанжал чиқариб, фуқаро А.Н.нинг юзига қўли билан ўрган.
Фуқаро А.Н.нинг ушбу воқеа юзасидан қилган мурожаати 2024 йил 24 август куни Элликқалъа тумани ИИБда 3612-сон билан рўйхатга олинган ҳамда ходиса жойига туман ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари етиб бориб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Хозирги кунда фуқаро А.Н.га етказилган тан жарохати даражасини аниқлаш бўйича суд тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими

Куни кеча “Антикоррупция" расмий канали орқали “Элликқалъа туманида истиқомат қилувчи йўл ҳаракати қоидаларига бефарқ бўлмаган фаоллардан мурожаат қилинмоқда” сарлавҳаси билан эълон қилинган мурожаат тегишли масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ушбу мурожаатга жавобан автомобиль йўлларида 3.24 “Тезликни чеклаш” (70 км) йўл белгилари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024-йил 16- июл кунги “Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўлларининг айрим қисмларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш” тўғрисидаги 493-13-0-Q/24-сонли қарорига асосан ўрнатилганлигини билдирамиз.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023-йил 28- февралдаги ПФ-27-сон Фармонининг 15-бандига мувофиқ 2023- йил 1-апрелдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланганлигини маълум қиламиз.
Элликқалъа тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси.

Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 64-умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган иккита маълумот бўйича расмий муносабат.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 18 сентябрда ДХШ/282-2023-сон билан Давлат реестрига олинган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги тузилган битим бўйича Элликқалъа тумани “Аширтом” аҳоли пунктида жойлашган 64-умумий ўрта таълим мактабига давлат хусусий шерикчилик асосида “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан хизмат кўрсатиш белгиланган.
2024-йил май ойида мактабнинг кўмир омборини “Элликқалъа қурилиш таъмирлаш” фирмаси томонидан кўмир кукунларидан тозалаш ишлари олиб борилган.2023-2024 йил кўмир сарф харажатлари тўлиқ юритилган ҳамда 2024-2025 йил куз қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси етказиб берилмаганлигини маълум қиламиз.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Райимов

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъа тумани 28-сонли умумтаълим мактабида дарс жараёнида синфхонасига бостириб кириб ўқувчининг олиб чиқиб кетилганлиги бўйича маълумот юзасидан, айни вақтда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ва суриштирув ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирча бу ҳодиса ота-оналарнинг ўз-аро келишмовчилиги сабабли чиққани айтилмоқда.
Натижаси бўйича расмий маълумот берилишини маълум қиламиз.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган Элликқалъадаги "Думанқалъа" овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги майший чиқиндилар полигонида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида видеотасвирлар билан маълумот эълон қилинди.
Ҳолат бўйича масъул раҳбарлар иштирокида полигондаги ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилди. Енди бундай ёнғин келиб чиқмаслиги учун барча зарур чоралар кўрилиб, тегишли масъулларга ҳолат такрорланмаслиги учун топшириқлар берилди.
Ёнғин бартараф қилинди.

Элликқалъа тумани "Навоий" МФЙ Эътиқод кўчаси 43 уйда истиқомат қилувчи фуқаро Рузбаев Музаффар ўзи яшаб келаётган хонадонида табиий газ йўқлигидан норози бўлиб, бугун 15 октябр куни «Антикоррупция» расмий канали орқали қилган мурожаати бўйича М.Рузбаевнинг маҳалласи, кўчаси ва хонадони бориб ўрганилди. Бугун, маҳаллага газ етказиб берувчи д-159 мм бўлган ўрта босимли ер ости газ тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли мурожаатчининг хонадони жойлашган ҳудудга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган. Газ тармоғидаги таъмирлаш ишларини бугун 15-октябр куни соат 18:00 гача якунланиб табиий газ етказиб беришни қайта тикланиши тушунтирилди
Бугунги кунда Элликқалъа тумани худудида иситиш мавсуми бошланмаганлиги ва аҳоли хонадонларига овқат тайёрлаш учун етарли даражада табиий газ билан таъминланиб келаётганлигини қўшимча маълумот учун билдирамиз.
"Элликқалъатумангаз" газ таъминоти бўлими