#муносабат

Ҳуқуқбузарлик содир этаётганлар барчанинг душманидир

Бугунги кунда дунёда инсоннинг соғлиғини асраб-авайлаш, хавфсизлигини таъминлаш – энг долзарб, ҳаёт-мамот масаласига айланди. На чегара, на ҳудуд танламайдиган бало – коронавирус дунёдаги ҳар бир халқ, миллатнинг ҳаётига тўғридан-тўғри хавф солмоқда. Ахборот каналлари орқали дунёга тарқалаётган совуқ хабарларни эшитиб, беихтиёр юрак увишиб кетади: дунё миқёсида 1 миллион 600 мингдан зиёд одамни бу дард ўз исканжасига олган. 95 мингдан ортиқ инсон эса, бу балонинг қурбонига айланди. Бундан ташқари, халқаро экспертларнинг фикрича, дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон урушидан сўнг айнан коронавирус туфайли энг катта зарар кўрмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/u-u-buzarlik-sodir-etayetganlar-barchaning-dushmanidir-10-04-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Остона шаҳридаги биринчи "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммити бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа тумани бўлими раҳбари О. Матниязова муносабат билдирди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Муносабат

⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбарининг 2023-йил 21-декабрдаги “Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини ўқиб жуда хурсанд бўлдик.  Фармонда кўзда тутилган барча масалаларнинг аёлнинг жамиятдаги ва оиладаги нуфузини оширишга, саломатлигини тиклашга, доимий даромадли иш билан банд қилишга, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, касб-ҳунарга ўргатишга, уларнинг олий ва ўрта махсус таълим олишлари учун имконият яратишга қаратилганлиги мени жуда қувонтирди.                                                                                                             Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ва репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш орқали соғлом ва бахтли оилалар сони кўпаяди.
Шу билан бирга, эркаклар ва хотин-қизлар ҳуқуқий тенглигини таъминлаш бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамиятда қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институтининг ташкил этилиши салоҳиятли ва лидер аёлларни янада қўллаб-қувватлаш учунжуда кенг имконият бўлиб хисобланади.
Қолаверса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, низоли оилалардаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришга катта ёрдам беради.                                                                                                             
Адолат Юлдашева,
Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи