#Очиқ #Шаффоф #Адолатли

⚡️Очиқ мустақил танловлар ўтказилиши давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига, давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант ўринларни малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминлашга, кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ва замонавий эҳтиёжларга мувофиқ бўлишига эришишга, давлат фуқаролик хизмати ходимлари томонидан қабул қилинаётган қарорлар сифатининг юқори бўлишига олиб келади. Ва, албатта, меритократия тамойилига асосланган очиқ мустақил танловлар келажакда мамлакатимиз ривожи учун хизмат қилади.

👉Веб-сайт: https://argos.uz/

👉Фейсбук: https://www.facebook.com

👉Инстаграм: https://www.instagram.com/argos_uzbekistan/

👉Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCVm3AfukMqCaX_e1Bhn8HBQ

👉Вакансиялар порталининг телеграмдаги канали: https://vacancy.argos.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
#Очиқ_мулоқот

❇️Бугун Элликқалъа туманида Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан туманда истиқомат қилувчи аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Очиқ мулоқотда Қорақалпоғистон республикаси соғлиқни сақлаш Вазири ўринбосари А. Аскаров, Элликқалъа тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х. Атаниязов ва Республика даволаш-профилактика муассасалари ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирок қилдилар. Аҳоли мурожаатлари ва беморларнинг муаммолари урганилиб, уларга мутахассислар томонидан тегишли тиббий тавсиялар берилди.Кўпгина мурожаатлар ижобий ҳал қилиб берилди.
#Очиқ_мулоқот

❇️Бугун Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари А.Камалов иштирокида "Элликқалъа туманида инвестиция дастурлари ва ташқи савдо айланмаси" мавзусида очиқ мулоқот ташкил қилинди.

Мулоқот аввалида А.Камалов йиғилганларга утган 5 йилда амалга оширилган ва 2022-2023 йилларда туманда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳақида маълумот билан таништирди.

Очиқ мулоқотда тумандаги тижорат банклари ходимлари ва масъул соҳа вакиллари туман ҳокимлиги матбуот хизмати ва ОАВ, Қорақалпоғистон телеведениеси мухбирлари иштирок қилдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Маълумот учун 2022 йилда жами 251 млрд. 664 млн. сўмлик 76 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб шу орқали 1,200 та янгидан иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
2023 йилда жами 824 млрд. 560 млн. сўмлик 42 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб шу орқали 1 276 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Шундан: 2022 йилда жами 22 млрд. 257 млн. сўмлик 18 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, ушбу лойиҳалар асосида 140 та янги иш ўринлари яратилди.
Тумандаги 2022 йилда амалга ошириладиган экспорт прогнозлари.
Туман бўйича 2022 йилда 14 млн 623,0 минг доллар экспорт прогноз кўрсаткичи белгиланган бўлиб, шундан, 3 млн доллари мева полиз махсулотлари ва 11 млн. 623,0 минг доллари саноат махсулотлари экспорт прогноз режасидан иборат.

Жорий йилнинг январ-апрел ойларида экспорт 4 465,0 минг долларни ташкил этди. Бунда, саноат маҳсулотлари экспорти 4 млн. 025,6 минг долларни, мева-сабзавот махсулотлари экспорти 619,4 минг долларни ташкил қилди.

Жорий йилнинг январ ойида1 722,4 минг АҚШ доллари феврал ойида 963,1 минг АҚШ доллари март ойида 1 415,8 минг АҚШ доллари
апрел ойида 902,0 минг АҚШ доллари шу кун ҳолатига 53,2 минг АҚШ долларлик экспорт амалга оширилди.
#Очиқ мулоқот

ТИНЧЛИК ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТДИР.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукм сурмоқда. Ҳалқни рози қилиш, айниқса мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратилаётгани гендер тенглик сиёсатини амалга оширилаётганлигидан далолатдир.

Жасорат маҳалла фуқаролар йиғинидаги ўтказилган "Тинчлик-шукроналик бош мақсадимиз" мавзусидаги очиқ мулоқат руҳида ўтган учрашув ҳам айнан шу мақсадларни ўз ичига олди.
#Очиқ мулоқот

Куни кеча, Элликқалъа туманидаги тиббиёт коллежида "Ҳудудда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллигини ошириш, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва бандлигини таъминлаш, соғлом она ва соғлом бола концепциясини амалга ошириш борасидаги ишлар тўғрисида" очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокимининг ўринбосари А. Юлдашева, туман ИИБнинг ходими У. Барлиқбаева тумандаги маҳаллаларда фаолият юритувчи маҳалла фаоллари иштирок қилди ва маҳаллалардаги аёлларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди. Очиқ мулоқотда аёллар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари ҳамда аёллар бандлигини таъминлаш бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Очиқ мулоқот.

Элликқалъа тумани 4-сектор раҳбари Н.Абаев, туман хокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Юлдашева ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлим бошлиғи А.Худайбергеновлар иштирокида 4-секторга бириктирилган маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари ва маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда ҳоким ёрдамчилар томонидан жорий йил бошидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлари ва маҳаладаги муаммолар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги 145-сонли "Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида " ги қарорига асосан ҳудуддаги аёл-қизларни хатловдан ўтказиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусига асосан 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган ёшлар етакчилари фаолияти ва улар томонидан фуқароларга бериладиган ёрдамлар тушинтириб ўтилди.
#Очиқ мулоқот

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорликда тумандаги маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти ҳусусида очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи А. Худайбергенов, туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Т. Нуримова ҳамда тумандаги шаҳар ва шаҳарга яқин маҳаллалар ёшлар етакчилари иштирок қилди.Ёшлар етакчилари билан ўтказилган очиқ мулоқот шаклидаги учрашув жуда мазмунли бўлиб ўтди. Улар томонидан берилган таклиф ва фикр мулоҳазалар тингланди ва саволларига етарлича жавоблар берилди. Учрашув баҳс музокораларга бой тарзда бўлиб ўтди

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Очиқ мулоқот

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги ахборот хизмати ва ёшлар агентлиги туман бўлими ҳамкорликда тумандаги маҳаллаларда ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ва уларга ёрдам бериш борасида амалга оширилган ишлар ва ёшлар етакчилари фаолияти ҳусусида очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи А. Худайбергенов, туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Т. Нуримова ҳамда тумандаги шаҳар ва шаҳарга яқин маҳаллалар ёшлар етакчилари иштирок қилди.Ёшлар етакчилари билан ўтказилган очиқ мулоқот шаклидаги учрашув жуда мазмунли бўлиб ўтди. Улар томонидан берилган таклиф ва фикр мулоҳазалар тингланди ва саволларига етарлича жавоблар берилди. Учрашув баҳс музокораларга бой тарзда бўлиб ўтди

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#ҚАБУЛ
#Очиқ_мулоқот

Бугун, Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезовнинг якка тартибдаги қабул куни.

Қабул давомида аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий-иқтисодий,  коммунал соҳадаги ва бошқа мурожаатлар бўйича тегишли масъулларга белгиланган тартибда кўрсатмалар ва муаммолар  юзасидан топшириқлар  берилди.
   
Кўпчилик фуқароларнинг  муаммолари шу жойнинг ўзида  ижобий ҳал қилинди, вақт талаб қиладиган мурожаатлар туман ҳокими назоратига о
линди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Очиқ_мулоқат

❇️Элликқальа тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмтитаси раиси М. Ахмедова бошчилигида очиқ мулоқот тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишга овул ва маҳалла йиғинлар раислари, хотин-қизлар фаоллари, пиллачилик соҳаси масъуллари иштирок қилди.

Очиқ мулоқат аввалида М.Ахмедова   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги "Янги Ўзбекистонда бутун халқимиз қатори хотин-қизларимиз учун ҳам муносиб шароитларни яратиб бериш – энг муҳим вазифамиз бўлиб қолади" шиоридаги нутқи ўқиб эшиттирилди.

Сунг М. Ахмедова томонидан хотин-қизлар фаоллигини ошириш, пилла етиштириш орқали аёллар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим вазифалар бўйича муҳокама қилинди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Очиқ_мулоқат

Элликқалъа туманида ўрганиш ишларини олиб бораётган Республика ишчи гуруҳи вакиллари бугун "Тоза боғ" овул фуқаролар йиғинида бўлди. Ўрганишлар жараёнида аҳоли томарқаларидан унумли фойдаланаётган хонадон аъзолари, овулдаги оилавий ва кичик тадбиркорлик билан шуғулланаётган аҳоли вакиллари билан учрашиб муаммолари бўйича очиқ мулоқат ўтказдилар..

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Очиқ_мулоқот

Хабарингиз бор, Элликқалъа туманидаги сектор ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар асосан ғўза парвариши, дала четлари маданияти, оқар сувдан тежамли фойдаланиш ва шунингдек ҳудудлардаги чорвачилик, боғдорчилик, балиқчилик хўжаликлари фаолияти ҳам туман ҳокими В. Ниязимбетов ва тегишли соҳа вакиллари томонидан очиқ мулоқот шаклида йиғилиш ўтказилди.

Бугун ўрганиш ишлари "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилди. Ўрганишлар якунида алоқадор раҳбарлар ва соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.  Ҳудудда соҳада амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар чуқур мулоҳаза қилинди. бажарилиши лозим вазифалар бўйича тегишли топшириқлар берилди.


Расмий саҳифаларимиз 👇👇
Web sayt | Twitter | Instagram | Facebook | Telegram
#Очиқ мулоқот

Элликқалъа тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида  Ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, энергия тежамкор ускуналардан самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сектор раҳбарлари,  туман ҳокими ўринбосарлари,  тижорат банклари раҳбарлари,  маҳаллалардаги "Еттилик"  вакиллари ва тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок қилдилар.

Йиғилишда бу борада кечиктириб бўлмайдиган масалалар бўйича маҳалла "Еттилик" вакилларига ва тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати