“Гулистон”да “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Республикамиз Президенти ўтган йилнинг охирида ёшлар билан бўлган учрашувида “Барча раҳбарлардан ёшларнинг дилидаги мақсад ва ниятларидан хабардор бўлиш, уларни катта-катта ишларга сафарбар этиш учун ёшлар билан учрашув жуда зарур, бизнинг бош мақсадимиз – янги Ўзбекистонни барпо этишдан иборат. Аммо уни ёшларсиз қуриб бўлмаслигини ҳам яхши тушунамиз. Ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал этувчи аҳамиятга эга”, деб алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.
Ана шу сўзларни ҳар бир ёшнинг қалбига жо этиш, уларнинг дилидаги гаплар билан ўртоқлашиш мақсадида республикамизнинг барча жойларидаги каби туманимизда ҳам сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ўтказилмоқда.
Бугун, Элликқалъа тумани хокими, 1-сектор раҳбари С. Авезов “Гулистон” ОФЙ худудидаги 37- сонли умумтаълим мактабида овул ёшлари билан учрашди. Учрашувга туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли кархона ва ташкилот раҳбарлари, ёшлар қатнашди. Учрашувда туман ҳокими С. Авезов сўзга чиқиб, туманимизда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури доирасида уларга имтиёзли кредитлар ажратиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни янада ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган муҳим вазифаларга тўхталди. Ёшларимиз ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди ва қизиқтирган турли мавзулардаги саволларига туман ҳокимидан батафсил жавоблар олдилар. Учрашувда тадбиркорликни бошлаган ва бошлаётган ёшлар ўзларини қийнаётган муоммалари билан ўртоқлашдилар, имтиёзли кредитлар олиш масалаларида туман ҳокимидан амалий ёрдам сўрашди. Ёшлар томонидан берилган кўпгина мурожаатлар шу жойнинг ўзида ўз ечимини топди. Билдирилган мурожаатлар бўйича туман ҳокими С. Авезов тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Президент 83 нафар аёл маҳбусни афв этди

👉 https://kun.uz/00576250

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезовнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан туман хотин-қизларига йўллаган табриги

👉https://ellikqalatumani.uz/?p=9929

👉https://t.iss.one/ellikqala1977
Бугун Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Тантанада Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз хотин-қизларини айём билан муборакбод этиб нутқ сўзлади.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта миллий парламентда аёллар сони Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етгани, ташаббускор ва ташкилотчи аёллар туман ва шаҳар ҳокими лавозимларига тайинланаётгани қайд этилди.

Сегодня в Ташкенте проходит праздничное мероприятие в связи с 8 марта – Международным женским днем.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на торжествах с поздравительной речью.
Подчеркнуто, что впервые в истории Узбекистана представленность женщин в национальном парламенте достигла уровня, соответствующего рекомендациям ООН, на днях хокимами районов и городов назначены достойные, инициативные, обладающие организаторскими способностями женщины.

#Mirziyoyev #bayram #xotinqizlar #tabrik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter