Кўргазмали семинар бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 5 март куни Элликқалъа туманидаги “Ақчакул” ОФЙ худудидаги “Ақчакулчи Рейимберган” фермер хўжалигида пахта ва ғаллачилик фермер хўжаликларидаги экишлик майдонларининг 10 %га яъни, 1074 гектар майдонга беда экиш, шунингдек, жорий йил пахта ҳосилига тайёргарлик кўриш, намунали отряд ташкил этиш, техника ва агрегатларни бириктириш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ў.Уснатдинов, Элликқалъа тумани ҳокими С.Авезов, “Қорақалпоқ Чорванасл хизмат” маркази директори Қ.Пирназаров, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ директори Е.Абдимуратов, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари буйича ўринбосари И.Юнусов ва қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, тижорат банклар, ММТП рахбарлари, пахта ва ғаллачилик кластерлари, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар. Тадбир якунида яхши ниятлар билан беда уруғи сепилди.


Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мамлакатимизда, айниқса, ўтган бир йилда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, пировардида қонун устуворлигини таъминлашга доир устувор йўналишлар белгилаб берилди. Қонунчиликдаги янгиликлар талабга жавоб бермай қолган нормаларни мукаммаллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жалб қилиш ҳамда бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини янада кучли муҳофаза этиш, қонун устуворлигига эришишни таъминлашга хизмат қилади. Элликқалъа тумани маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февраль кунги 4чи сонли «Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида»ги қарорининг мазмун ва моҳиятини кенг оммага тушунтириш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарни Элликқалъа тумани ҳокими ўринбосари Б. Алимов олиб борди. Туман Маъмурий суди раиси Ж.Алланиязов ва Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси О. Мауленовлар Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг қарори билан кенг турда таништириб чиқди. Ушбу тадбирда қатнашган оммавий ахборот воситалари ва тегишли ташкилот вакиллари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шу кунларда туманимизнинг барча овул ва маҳаллаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин паллага кирди.
Кўча ва маҳаллалар тозаланиб, йўллар, бинолар, корхона ва ташкилотлар, ўқув даргоҳлари атрофлари обод этилмоқда. Туман аҳолиси, юртдошларимиз ўзлари яшаб турган уй, кўча ва маҳалласи ҳудудига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гул ниҳоллари экиш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 6 март куни Элликқалъа туманида Ёшлар иттифоқи фаолларидан иборат бир гуруҳ ташаббускор ёшлар, янгидан ташкил қилинган “Ёшлар боғи” да мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Бир сўз билан айтганда, ёшлар жамоаси юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик, яратувчилик, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиб, Ватанимиз ободлиги, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Президент қарори: Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинди

👉 https://kun.uz/19772368

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube