Бугун Элликқалъа туманидаги 21-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Инсон қадри улуғ - хотира муқаддас" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда боложонлар томонидан тайёрланган тинчликни мадҳ этувчи қўшиқлар, уруш хотиралари ёритилган саҳна кўринишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тошкент шаҳрида 6-8 май кунлари бўлиб ўтган Жиу житсу кураш туридан 2006-2014 йиллар оралиғида туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтган эди. Чемпионатга Элликқалъа тумани 14 нафар спортчи ёшлар қатнашди ва шундан 11 нафари совринли ўринларни эгалладилар.
Куни кеча Элликқалъа темир йўл вокзалидан спортчи ёшларимиз тантанали кутиб олинди.
Кутиб олиш тадбирларида туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, Элликқалъа тумани Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи А. Худайбергенов, Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Г. Атамуратовалар иштирок қилди ва ғолибларимизни ютуқлари билан табрикладилар.