❇️Бугун Элликқалъа туманидаги марказий техникалар таъмирлаш устахонасида 2022 йил ғалла ҳосили ўрим-йиғими мавсумида иштирок этадиган комбайнларни таъмирлаш ва сертификат асосида қабул қилинишини ташкил этиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

⚡️Семинарда Элликқалъа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сўв хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Юнусов; Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи А.Юлдашев; Ўзагроинспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош инспектори А.Айтжанов, ғалла кластер раҳбарлари, ММТП раислари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.

⚡️Туманда жорий йил ҳосили учун 242 та фермер хўжаликлари томонидан 4000 минг гектар майдонда дон экилган. Ғалла ҳосилини ўриб олиш учун жами 15 дона ғалла ўриш комбайнларини жалб этиш режалаштирилган.

⚡️Ушбу комбайнларнинг 2 донаси кластер корхоналарига, 7 донаси фермер хўжаликларига ҳамда 6 донаси бошқа ташкилот ва фуқароларга тегишлидир.
Ғалла ўрим-йиғим мавсумини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш мақсадида туманда 15 та ўрим отрядлари ташкил этилган бўлиб, ҳар бир отрядга 1 та комбайн, ғаллани ташиш учун 47 дона юк ташиши автомобиллари, хар бир отрядга 1 тадан кўчма таъмирлаш устахоналари ва 1 тадан ёқилғи ташиш воситалари бириктирилган.

📌Семинарда бажарилиши лозим масалалар белгилаб олинди. Семинар якунида комбайн операторларига бир қоп ун, 10 литр ўсимлик ёғи, икки млн сўм пул маблағлари берилди.


📌Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Madaniy meros agentligi
#RASMIY_MUNOSABAT

Ijtimoiy tarmoqlarda Ellikqalʼa tumani “Guldursin” OFY hududida joylashgan XII-XIII-asrlarga tegishli “Kichik Guldursin qalʼa” arxeologik obyekti shu paytga qadar qarovsiz holda tashlab qo‘yilgani haqida eʼlon qilindi.

Ushbu holat yuzasidan Qoraqalpog‘iston Respublikasi Madaniy meros boshqarmasi tomonidan o‘rganish ishlari olib borildi, unga ko'ra quyidagilarni maʼlum qilinadi.

“Kichik Guldursin qalʼa” arxeologik obyekti davlat muhofazasiga olingan va davlat kadastridan o‘tkazilgan. Yodgorlikning muhofaza hududi 2,9 gektarni tashkil qilib, muhofaza yer chegarasi va tegrasi belgilangan.

Yodgorlik qarovsiz qolib ketmagan va ushbu obyekt joylashgan “Guldursin” OFY xodimlari tomonidan obyektning saqlanish holati nazorat qilinmoqda. Shuning uchun qalʼaning joylashgan o‘rni va yo‘q bo‘layotgan devor qoldiqlari saqlanib kelmoqda. Hozirgi vaqtda tabiiy zararlanish, sho‘rlanish va yomg‘ir suvlari natijasida ziyonlanmoqda.

Maʼlumot o‘rnida shuni aytish kerak, O‘zbekiston Respublikasining “Madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish to‘g‘risda”gi Qonunining 23 va 24-moddalarida yuridik va jismoniy shaxslar o‘ziga tegishli bo‘lgan moddiy madaniy meros obyektining tarixiy, madaniy yoki ilmiy ahamiyatini hisobga olgan holda, uning o‘rnini saqlab turish vazifasi belgilangan.

Shuningdek, yodgorlikning muhofaza hududida noqonuniy yer ajratish holati bo‘lmagan.

Shuningdek, mutaxassislar tomonidan yodgorlikning o‘rnini va devor qoldiqlarini saqlab qolish hamda muhofaza qilish uchun obyekt muhofaza hududini temir panjara bilan o‘rash zarurligi bo'yicha tavsiyalar berildi.

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 16 март кунги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли Қарори асосида 2022 йил
25 март куни Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашида “Элликқалъа туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги VI-40-57-13-194-K/22-сонли қарори билан туман комиссияси тасдиқланди.
Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Усербай Казакбаев ва Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Ерпўлат Ганиевлар, шунингдек туман комиссияси аъзолари, 4-сектор раҳбарлари иштирок қилдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 16 март кунги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли Қарори асосида 2022 йил
25 март куни Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгашида “Элликқалъа туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги VI-40-57-13-194-K/22-сонли қарори билан туман комиссияси тасдиқланди.
Жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Усербай Казакбаев ва Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Ерпўлат Ганиевлар, шунингдек туман комиссияси аъзолари, 4-сектор раҳбарлари иштирок қилдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң жигирма сегизинши сессиясы 2022-жыл 14-май күни саат 11:00 де Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң мәжилислер залында ашылады.

Сессия Жоқарғы Кеңестиң facebook каналы ҳәм «Қарақалпақстан» телеканалы арқалы туўрыдан-туўры эфирде жарытып барылады.

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў
: @joqargikenes

website |facebook | telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
Йиғилишда ўтган йилда республика бўйича қарийб 3,5 миллион тонна ун ишлаб чиқарилгани, шундан 54 фоизи хусусий дон корхоналари ҳиссасига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.

“Лекин, бугунги кунда “Ўздонмаҳсулот” компанияси таркибидаги 43 та дон корхоналари янги бозор шароитларида самарали ишлашга тайёрми? Афсуски, бу саволга жавоб ижобий эмас.

Шу пайтгача компания таркибидаги дон корхоналари фермерлардан тайёр буғдойни қабул қилиб, уни қайта ишлаш билан шуғулланиб келган.

Оқибатда, уларнинг ун ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ўртача 60 фоиздан ошмайди”, дея танқид қилди Президент.

Давлат дон корхоналарининг тегирмон харажатлари хусусий секторга нисбатан 20-25 фоизга юқори, рентабеллик эса 2 баравар кам.

Ишлар самарасиз йўлга қўйилгани оқибатида “Ўздонмаҳсулот” корхоналарининг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдидаги қарзи 1,8 трлн сўмни ташкил этиб, шундан 1,1 трлн сўми умидсиз қарз ҳисобланади.

Энг ачинарлиси, давлат дон корхоналарида талон-торож қилиш ҳолатларига ҳалигача барҳам берилмаган.
“Бир сўз билан айтганда, давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаяпти.

Шу боис, қишлоқ хўжалиги ислоҳотларини бошлаган давримизда дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратишни бундан уч йил олдин эълон қилган эдик.

Бугун халқимиз, фермер-деҳқонларимиз анчадан буён кутган ушбу ислоҳотларимизнинг янги босқичини бошлаймиз. Қанчалик қийин бўлмасин, 1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтамиз.

Шунингдек, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади”, деди Президент.

Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди.
Қишлоқ хўжалиги жамғармаси харид қилган 1 миллион 783 минг тонна буғдой эҳтиёжга қараб ойма-ой биржага чиқарилади.

Бунда июль-август ойларида биржада шаклланган ўртача нархлардан келиб чиқиб, фермерларга ўртадаги ижобий фарқ ҳам тўлаб берилади.

Мисол учун, август ойида 1 тонна ғалланинг биржа нархи 3,5 миллион сўм бўлса, фермерга яна 500 минг сўм тўлаб берилади. Бу мақсадларга жорий йилда давлатдан 6 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилади.

Бундан ташқари:

- фермерлар ихтиёрида қоладиган буғдойдан 500 минг тоннаси дон корхоналарида вақтинча сақлаш учун қабул қилинади ва 1 июлдан бошлаб илк бора фермер ва кластерларнинг ўзлари биржа савдоларига бозор нархида чиқаради;

- 500 минг тонна буғдойнинг дон корхоналарида вақтинча сақлаш харажатларини давлат ўз зиммасига олади ва бунга 100 миллиард сўм ажратилади.

Агар фермер ва кластерлар томонидан етиштирган ортиқча ғалласини сотиш истаги бўлса, давлат ва хусусий дон корхоналарига шартнома асосида келишилган нархларда сотади.
“Барча ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олиши зарур. Нима учун биз фермерни биржага олиб чиқаяпмиз? Фермер биржага чиқиб, ўзи ғалласини мустақил сотса, унинг даромади ошади, ўз меҳнати натижасидан рози бўлади.

Келгусида давлат захирасига харид қилинадиган ғалла ҳам фақат биржадан сотиб олинади”, деди Президент йиғилишда.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчи фермер ва кластерларни биржадан рўйхатдан ўтказиш ҳамда брокерларни бириктириб, ўқитишни ташкил қилиш топширилди.

Бунда фермерлар 2022 йил буғдой ҳосили учун биржа тўловларидан озод қилинади.

Жорий йил жами ғалла ҳосили учун 7,6 триллион сўм ажратилади. Янги тизимни тўлақонли, адолатли ва очиқ-ошкора ишлаб кетиши, ҳар бир сўм фермер ва кластерга ўз вақтида, тўлиқ етиб бориши, нарх-навони ўсиши ва тақчилликни олдини олиш бўйича “кунбай” назорат тизими жорий қилинади.

Бунинг учун Бош прокурор бошчилигида Республика штаби ташкил этилади. Ҳудудий штабларга вилоят ҳокимлари ва прокурорлари раҳбарлик қилади.
Хабарингиз бор, 6-8-май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида спортнинг ЖИУ-ЖИТСУ кураш туридан 2006-2014-йиллар туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу Чемпионатда туманимиздан 14 нафар спортчи ёшлар қатнашиб шундан 11 нафари совринли ўринларни эгаллашди. Ушбу совриндорлар қаторида мактабимизнинг 3-синф ўқувчиси К. Ғуломова ҳам қатнашиб олтин медал соҳибаси бўлиб Ўзбекистон чемпиони бўлиш бахтига муяссар бўлган эди.
Шу муносабат билан бугун мазкур умумтаълим мактабида чемпионимиз ўқувчи ўз тенгдошларлари ва мактаб педогогик жамоаси томонидан тантанали кутиб олинди.
Талбир туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, "Қирққизобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси М. Раҳмановлар иштирок қилиб ғолиб қизимизни табриклаб қимматбаҳо совғаларни топширдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот юизмати.