#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" акция эълон қилинди.

Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Элликқалъа туманида ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Бугун, 12 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамоаси манзарали дарахт кўчатлари ўтқазди.

Дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик" акцияси туманда уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

❇️Президентимизнинг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича "Долзарб 40 кунлик” акцияси мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда бўлиб ўтмоқда.
Элликқалъа туманидаги “Пахтачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5 сонли умумтаълим мактаби раҳбар ва ходимлари ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаб манзарали кўчатлар экишди.

Бундай хайрли ишларга гувоҳ бўлаётган ўқувчилар эса табиат билан дўст бўлиб улғайиши, уни асраб-авайлашни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиши шубҳасиз.
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

🌳“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, туман корхона ва ташкилотлари иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилмоқда. Амалга оширилган ишлар Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов томонидан кўздан кечирилмоқда ва зарур топшириқ ва тавсиялар берилмоқда.
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

ЭЛЛИКҚАЛЪАДА "ДОЛЗАРБ 40 КУН" ДОИРАСИДА ХАЙРЛИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида Элликқалъа туманида ҳам дарахт экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Хусусан, бугун, 23 ноябрь куни эрта тонгдан туман ҳокими С. Авезов бошчилигида “Қаватқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл бўйларига тут кўчатлари экилди.
Туманда, туман раҳбаридан бошлаб, ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбар ва ходимлари кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар атроф-муҳит ободлигига, қолаверса, халқнинг бирдамлигига муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Элликқалъа туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган.
Ушбу лойиҳага Микрокредитбанк туман бўлими раҳбар ходимлари ҳам муносиб улушини қўшмоқдалар.

Элликқалъа туман ҳокимлиги матбуот хизмати
#Долзарб _40 _кунлик"


"Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси доирасида Элликқалъа туманида ҳар куни эрталабдан туман раҳбаридан бошлаб корхона ва ташкилотлар ходимлари иштирокида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Лойиҳа давом қилади...
#Яшил_макон
#Долзарб_40_кунлик

🌳“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, туман корхона ва ташкилотлари иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

❇️Туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ж. Балтаевлар 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ташкилот атрофларига манзарали дарахт ва гул кўчатларини экишда иштирок қилдилар.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.