Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Абитуриентлар тест кунида тест бўладиган бино ҳудудига соат 07:00 (иккинчи смена соат 14:00) гача, бинога эса соат 07:30 (иккинчи смена соат 14:30) гача абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан кириши керак.

📝 Бунда абитуриент шахсни аниқлаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали текширилади.

❗️Абитуриент тест материалларида нуқсон аниқласа, дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар бериши керак.

➡️ Назоратчи тест китобининг биринчи бетига “нуқсонли” деб ёзиб абитуриентга бошқа тест беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Тест натижасига эътироз бўлса, нима қилиш керак?
Апелляция ҳақида 6 муҳим саволга жавоб

Эртага навбатдаги ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бошланади ҳамда 13 август кунига қадар давом этади. Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин.

📌 Ушбу мақолада апелляция шикоятини бериш, уни кўриб чиқиш тартиби ва муддатлари тўғрисида сўз юритилади.

Батафсил 👉https://hudud24.uz/test-natizhasiga-etiroz-bulsa-nima-kilish-kerak-apellyacziya-khakida-6-mukhim-savolga-zhavob/
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

🔘 Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

▫️Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;

▫️жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;

▫️худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янгидан ташкил этиладиган (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга тиббий хизматлар қисмида ягона солиқ тўловидан озод этилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат боғчаларида педагогларнинг ҳавталик иш юкламасини биласизми?

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

➡️ Грантда ғолиб бўлган талабаларга Президент давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми?

♻️ Бугун кун ва тун давомийлиги тенг бўладиган кун!  Қуёш тенглашиши бу қуёш ер экваторини кесиб ўтадиган вақт лаҳзаси, яъни экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан-тўғри экватор устида пайдо бўлади!

⚡️Бу табиат ходисаси йилда 2 марта бўлади, 20-март ва 23-сентябрь кунлари!