Кейинги манзил "Қирққизобод" овул фуқаролар йиғини худудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 65 – сонли оилавий поликлиникасида 10 ўринли реабилатация бўлими фойдаланишга тоширилиши бўлди.
Бу реабилитация бўлимини очилишидан асосий мақсад аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамини намунали, сифатли тиббий хизмат кўрсатишдир.
Аҳамиятлиси, узоқни кўзлаб изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли саломатлигини асраш, тиббий маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишдек эзгу мақсад мужассам. Муҳими, юртимизнинг барча шаҳар ва энг чекка қишлоқларида кўп тармоқли поликлиникалар, шифохоналар, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган реабилатация марказларига асос солингани халқаро талаблар даражасида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш, тўсатдан ҳаётга хавф солувчи касалликларни ҳар томонлама даволашнинг замонавий усулларини амалиётга татбиқ этишда муҳим омил бўлмоқда.

Элликқалъа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналимизга қўшилинг: t.iss.one/ellikqala1977
Элликқалъа тумани ҳокими Сейдамат Сейдалимович Авезовнинг 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан байрам табриги

Ассалому алайкум ҳурматли элдошлар!
Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари!

Аввало сизларни ва сизлар орқали Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги учун Иккинчи Жаҳон урушида мардлик кўрсатган ботир инсонларнинг ворислари ва фронт ортида фидойилик кўрсатган табаррук нуронийларимизни муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий қутлайман.

Бугун барчамиз аввало буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган азиз инсонларни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим қиламиз. Машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.
“Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик - инсоний бурч” шиорлари остида ўтказилаётган ушбу байрам тадбирлари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишларнинг мазмун-моҳияти юксак инсонийлик тамойилларини ўзида мужассам этганини кўрсатмоқда.
Бу сана Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қилиб, ҳозирда қаторимизда бўлган, осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги йўлида хизмат қилган нуроний отахон ва онахонларга юксак ҳурмат-эҳтиром сифатида эътироф этилади.
Тарихга маълумотларга назар соладиган бўлсак, 40 дан ортиқ давлатни қамраб олган, 110 миллион қуролли аскар иштирок этган бу урушда 60 миллион киши қурбон бўлган.
Кўп миллатли Ўзбекистон халқи хам жанг майдонларида ва фронт ортида улкан жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди. Урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан ортиғи жонини фидо қилди.
Шу ўринда Муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 20 апрель кунги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-6209-сонли Фармонини алоҳида таъкидлаш лозим. Унга биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига давлатимиз раҳбари томонидан 12 000 000 (ўн икки миллион) сўм пул мукофоти берилди.
Мазкур Фармон ижросини таъминлаш учун туманимиздаги 65 нафар фронт орти меҳнат фахрийларига совғалар топширилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Байналмилалчи жангчилар ва Чернобиль ҳалокатида жабрланганларга алоҳида эътибор берилди.

Ҳурматли дустлар!

Жонажон Ўзбекистонимиз эришаётган, дунё тан олаётган марралар, халқимиз қўлга киритган улкан натижаларга муҳтарам фахрийларимизнинг жасорати, шонли анъаналари ибрат бўлиб хизмат қилади.
Айниқса, сизлар барча ишларимизда доно маслаҳатгўй, тоғдек таянч бўлиб, халқимизни рози қилиш йўлидаги ислоҳотларимизга ўз амалий ишларингиз, дуоларингиз билан мадад бериб келмоқдасиз. Биз буни юксак қадрлаймиз, сизлар билан чексиз фахрланамиз!
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун сизларга яна бир бор чуқур миннатдорчилик билдираман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Бахтимизга ҳамиша омон бўлинг!

Ғалаба байрами барчамизга муборок!
LIVE.

9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирларни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/1418718425154669

https://www.youtube.com/watch?v=MKupdXOhN9w

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ғалаба боғидаги амфитеатрда байрам тадбири бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.
Шавкат Мирзиёев тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.
Президент нуронийлар билан бирга байрамга бағишланган концерт дастурини томоша қилди.

В амфитеатре Парка Победы состоялось праздничное мероприятие.
Глава государства поздравил всех ветеранов, весь наш народ с Днем памяти и почестей и 76-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Шавкат Мирзиёев поприветствовал присутствовавших на мероприятии и собравшихся в местных студиях ветеранов войны и труда, пожелал им здоровья и долгих лет жизни.
Президент вместе с ветеранами просмотрел праздничный концерт.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter