Очилиш тадбирларига Элликқалъа тумани ҳокими С. Авезов, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилотлар раҳбарлари , медицина ходимлари иштирок қилдилар.
Тадбирда туман ҳокими С. Авезов ва Қорақалоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов сўзга чиқиб, аҳолини янги клиниканинг очилиши билан қутлади. Юртимизда хусусий тиббиёт ривожи учун кенг имкониятлар яратилди ва узоқни кўзлаб изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳоли саломатлигини асраш, тиббий маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишдек эзгу мақсад мужассамлигини таъкидладилар.
Расмий лента кесилди ва йиғилганлар клиника фаолияти билан танишдилар.
Бир неча йиллар давомида таъмирталаб бўлган мазкур муассаса тадбиркор томонидан қайта реконструкция қилинди.
Хусусий тиббиёт клиникани энг сўнгги русумдаги ва замонавий асбоб – ускуналар билан таъминлаш ва жаҳон стандартлари асосида жиҳозлаш мақсадида тижорат банкларидан 1 млн доллар ортиқ ҳажмдаги кредит йўналтирилди. Унинг эвазига эса Япония, Германия давлатларида ишлаб чиқарилган замонавий тиббий қурилмалар олиб келиниб ўрнатилди. Аҳамиятлиси, келтирилган технологиялар жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тан олинган бўлиб, жарроҳлик, гинекологик операцияларни замонавий усулларда самарали амалга ошириш, кардиологияда реанимацион чораларни кўриш, фуқароларда юзага келиши мумкин бўлган ногиронликларнинг олдини олиш, ташхис куйишда учрайдиган қийинчиликларни бартараф этишда кўмаклашади

Кейинги очилиш тадбири туман марказида жойлашган "ДОКТОР В НАЖОТ" маъсулияти чекланган жамиятига қарашли хусусий тиббиёт клиникаси бўлди. Клиника қурилиши учун 1,5 млрд имтиёзли кредит ва ўз маблағи хисобидан 1,2 млрд сўм сарфланиб клиника ўз фаолиятини бошлади. Клиникада Жаррохлик, терапевтик,педиатор, гинекологик, урологик, кардиологик, неврологик, трамматологик йуналишларда беморларга тиббий хизматлар кўрсатилади. Ҳозир клиникада 15 нафар шифокор ва тиббий ходимлар иш билан таъминланди. Очилиш тадбирига йиғилганлар клиника фаолияти билан яқиндан танишдилар.