Qashqadaryo viloyati Ekologiya boshqarmasi
992 subscribers
10K photos
870 videos
15 files
4.56K links
Qashqadaryo viloyati Ekologiya, atrof muhitni muhofaza qilish va iqlim o'zgarishi boshqarmasi rasmiy kanali:

www.ecokash.uz
instagram.com/ekoqash
facebook.com/ekoqash
youtube.com/c/ecogovuz
twitter.com/ecogovuz

Telefon: +99875 221-09-59
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти экология бошқармаси ахборот хизмати
Муборак туманида юлғун ўсимлигини ноқонуний кесганлар жазоланди

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман назорат инспекцияси инспекторлари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Рейд тадбири давомида фуқаро А.Ш томонидан ноқонуний равишда табиий ҳолда усувчи юлғун ўсимлигини чопиб олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Юлғун ўсимлиги қум кўчкилари ва табиий офатларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шунингдек ёввойи ҳайвонларнинг озуқаси бўлгани сабабли, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунига асосан алоҳида назоратга олинган.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Forwarded from QASHQADARYO AHLI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги чўл бағрида жойлашган хазина.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Касби туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ижтимоий тармоқда “Бу ҳолатни, айниқса, ҳозирги пандемия даврида оқлаб бўлмайди” сарлавҳаси остида чиққан мақола ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудудда ноқонуний белгиланмаган жойдаа чиқиндилар тўпланиб қолганлиги аниқланди. Касби туман назорат инспекцияси ходимлари, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Касби туман филиали ходимлари, туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан биргаликда ҳудуд чиқиндилардан тозаланди.
Касби туман “Хўжаки” МФЙ аҳолиси ўртасида белгиланмаган жойга чиқинди ташламаслик тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида Дехқонобод туман “Бешқўтон” МФЙда яшовчи фуқаро М.Ю томонидан ноқонуний равишда тупроқ қазиб олаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима қўлланилди.


Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Дехқонобод Давлат ўрмон хўжалиги Сарғаёта ўрмон бўлими 1-сарҳадида экологик назорат рейд ўтказилди.

Экологик назорат рейд давомида Дехқонобод Давлат ўрмон хўжалиги Сарғаёта ўрмон бўлими 1-сарҳади ҳудудида табиий ҳолда ўсган Зарафшон арчаси 78 тупи таг қисмидан кесилганлиги ва 114 тупи ўсишдан тўхтамас даражада шикастлантирилганлиги аниқланди.

Ҳолатни ўрганиш жараёнида табиатга 99 млн 954 минг сўм зарар етказилганлини аниқланди.

Ушбу зарарни ундириб олиш учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Дехқонобод туман прокуратурасига ўтказилди.


Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Дехқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан туман ҳудудида тезкор кузатув рейд тадбирлари олиб борилиши давомида, туманнинг “Истиқлол”МФЙсида яшовчи фуқаро К.А томонидан ўз бошқарувида бўлган экскаватор ёрдамида “Бойқурғон” МФЙ ҳудудидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини хеч қандай рухсат олмасдан олаётганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузар Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонунларининг тегишли моддалари талабларини қўпол тарзда бузганлиги ҳисобга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн. 700 минг сўм жарима белгиланди.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Ов қилишнинг ҳам ўз тартиби ва қоидалари бор.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини бузилишини олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат тадбири давомида Шаҳрисабз туман “Ҳожимайдон”МФЙ ҳудудида бир нафар фуқаро ов қуроли билан юрганлиги аниқланди.
Давлат инспекторлари томонидан ушбу фуқаронинг ов қилиш ҳуқуқини берувчи хужжатлари кўздан кечирилганда ов қилиш бўйича хеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирмасдан юрганлиги аниқланди.
Ҳуқубузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 350 минг сўм жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Чиқинди қутиларини ўрнатишни унутманг акс ҳолда жаримага тортиласиз

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Деҳқонобод туман назорат инспекцияси инспекторлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сонли қарорининг 5, 8-бандлари ижроси юзасидан тумандаги корхона ва ташкилотлар, Халқ таълими бўлими ва мактаблар, Мактабгача таълим ташкилоти бўлими ва МТТлар, Тиббиёт бирлашмаси бўлими ва ҚВПларда мониторинг кузатуви ўтказилди.
Мониторинг давомида тумандаги 22 та давлат ташкилотларининг кириш-чиқиш жойларида қаттиқ маиший чиқиндиларни жойлаштирадиган махсус чиқинди қутилари ўрнатилмаганлиги аниқланди.
Чиқинди қутилари ўрнатилмаган барча ташкилотларнинг масъул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 91 пр 2 моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Вазирликлар, давлат қўмиталари
ҳамда бошқа барча давлат органлари раҳбарларига

ИЛТИМОСНОМА

Акалар ва опалар.
Ҳозир, қаерга қараманг, кўчаларимиз ва ён атрофимиз маиший чиқиндиларга ботиб кетмоқда, бу нафақат атроф муҳитнинг кўринишига, балки табиатга ҳам, инсон саломатлигига ҳам жуда катта зарар бўлиши аниқ.

▪️Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сонли қарори билан тасдиқланган “Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари”нинг 5 ва 8-бандларига асосан: – ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотларнинг биносига кириш (чиқиш) йўлида — 1-2 та чиқинди қутилари шу ташкилотларнинг ўзлари томонидан мажбурий тартибда ўрнатилиши лозим.

▪️Қоидаларнинг 9-бандига кўра, турғун кўча чиқинди қутилари ҳаракатланадиган конструкцияга (ағдариладиган механизмга) эга бўлиши ва уларни ўрнатиш учун ажратилган жойга мустаҳкамлаб қўйиш учун асос қисмига эга бўлиши лозим.

Мазкур қоидалар мазмунидан тушуниладики, ўз биноларига эга бўлган ташкилотлар ёки бундай бинолардан фойдаланувчи юридик шахслар ана шу биноларнинг кириш ва чиқиш жойларига юқоридаги талабларга жавоб берадиган 2 тагача чиқинди қутиларини ўрнатишлари керак.

Лекин, яхшилаб қарасак, аксариятимиз мана шу қоидаларга умуман риоя қилмаяпмиз. Аксарият тизимли давлат ташкилотларида қуйи бўғинларида камида 200 та бино бор, халқ таълими тизимида 10 мингдан ортиқ, мактабгача таълим тизимида ҳам кўп бундай бинолар. Лекин, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, уларда ВМ 787-сонли қарори талаблари бажарилганми, чиқинди қутилари ўрганилганми? Ҳокимликлар, судлар, прокуратура, ички ишлар, МИБ, солиқ, банклар, кадастр, адлия, ФХДЁ, нотариуслар, давлат хизматлари марказлари, СЭС, тиббиёт муассасалари, маҳалла идоралари, эҳҳе, минглаб, ўнг минглаб биноларни кўз олдимизга келтирайлик, йўқ чиқинди қутилари уларда.

Жуда ғалати вазият. Чиқинди қутиларини ўрнатиш билан боғлиқ юқоридаги талабларни бажармаслик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу моддада санитар тозалаш инфратузилмаси объектлари (чиқинди қутилари ҳам шундай объектлар қаторига киради)ни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Яъни, айни вақтда ташкилотларининг бинолари олдига чиқинди қутилари ўрнатмаган раҳбарлар МЖтК 91-2-моддага асосан ҳуқуқбузар бўлиб турибди. Ҳар қандай вазиятда, бу раҳбарлар 1.890.000 сўмгача бўлган миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Шунга сизлардан илтимос,
раҳбарлигингиздаги тизимдаги барча бинолар (марказдаги, вилоятлар, туман ва шаҳарлардаги бинолар) олдига – кириш ва чиқиш йўлларига Ҳукуматнинг юқоридаги 787-сонли қарори асосида чиқинди қутилари ўрнатишга топшириқ беринг ва шу топшириқ ижросини таъминлаб беринг. Илтимос сизлардан.

Чунки, бошқа оддий одамлар ҳам, тадбиркорлар ҳам ҳозир сиз ва биздан “ўрнак” олмоқда.

👆Шуни тегишли раҳбарларга тарқатворинглар.

👉@yuristkadr
Forwarded from Ядгорова Карима
Она табиатни асраш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш, тозалик, озодалик, поклик — халқимизга хос қадрият. Аҳоли ўртасида экологик маданиятни, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантириш, уларнинг экологик билимларини янада бойитиш муҳим аҳамиятга эга.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Хидиров томонидан Шаҳрисабз туманида назорат рейд тадбири ўтказилди.
Назорат рейд тадбиридан кўзланган асосий мақсад атроф-муҳит муҳофазасини кучайтириш, ҳамда тизимда фаолият олиб бораётган инспекторларга амалий ёрдам кўрсатишдир.
Назорат тадбири давомида Шаҳрисабз туман “Ширамон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Оқсув” дарёсидан фуқаро М.Н томонидан ноқонуний равишда қум шағал аралашмасини қазиб олиб, юк ташувчи машиналарга ортиб бераётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/ekoqash
Forwarded from Ядгорова Карима
САКСОВУЛ— ғайриоддий чўл ўсимлиги.

Бу ўсимлик чўл иқлимига мослашгани учун ўзига хос биологик хусусиятларга эга. Саксовул шамол пайтида қумли тупроқ кўчишини тўхтатади, шамол эрозиясининг олдини олади, жуда катта кислород манбаи ҳисобланади. Саксовул ўсган жойда гумус пайдо бўлишни бошлайди. Гумус пайдо бўлган ерда эса бошқа ўсимликлар ҳам ўсиб чиқади.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Муборак туман назорат иснпекцияси инспекторлари томонидан ҳудудда навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилганда афсуски табиатнинг шундай бебаҳо неъмати саксовул ўсимлигини Қарлиқ қишлоғида яшовчи К.Ж ва М.К исмли фуқаролар томонидан тунда ноқонуий равишда чопиб, автотранспорт воситасига юклаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 млн 700 минг сўм жарима ҳамда 456 минг сўм зарар ҳисобланди.

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ахборот хизмати