EFFECT.UZ|LIVE
750 subscribers
9.59K photos
7.7K videos
24 files
10.2K links
🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали

Мурожаат учун 👉 @effectuzbot

O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32
Download Telegram
CBS: Эрон АҚШнинг 11 та қимматбаҳо MQ-9 дронини уриб туширган

CBS телеканали икки нафар америкалик амалдорга таяниб хабар беришича, уруш бошланганидан буён Эрон АҚШга тегишли 11 та илғор MQ-9 дронини уриб туширган.

Манбаларга кўра, йўқ қилинган дронларнинг умумий қиймати 330 миллион доллардан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур дронлар асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба операциялари учун қўлланилади.

Шу билан бирга, Эрон қуролли кучлари тарқатган 22-сонли баёнотда армия ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (КСИР) ҳаво мудофаа тизимлари турли хил 102 та илғор душман дронларини уриб туширгани айтилган.

Уларнинг америкалик ва “сионистик” келиб чиқишга эга экани таъкидланган.
Расман: Эрон ЖЧ-2026да иштирок этишдан бош тортди
Ормуз бўғозида Таиланд байроғи остидаги кема ҳужумга учради

Ормуз бўғози орқали ўтаётган Таиланд байроғи остидаги “Mayuree Naree” балкерида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Таиланд Денгиз транспорти департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, портлашдан сўнг кеманинг машина бўлимида ёнғин бошланган.

Вазиятни инобатга олган ҳолда, кема капитани экипажни қутқарув қайиқларига ўтказиб, суднони тарк этишга қарор қилган.

Хабарга кўра, 20 нафар экипаж аъзоси Омон соҳилларига эвакуация қилинган. Уч нафар денгизчи бедарак йўқолган.

“Precious Flowers Co., Ltd” компаниясига тегишли мазкур балкер кеманинг орқа қисми шикастланган.

Кема Бирлашган Араб Амирликларидан йўлга чиққан эди.
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март, жума куни нишонланиши кутилмоқда

Ҳокимликлар 20 март куни ҳайит намози ўқиладиган вақтда жамоат тартибини сақлаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тегишли фармойиш чиқармоқда.
Постни ўчиртиришга уринишдан кўра муаммони ҳал қилиш кўпроқ обрў олиб келади.

Чунки танқидни йўқ қилиш мумкин, лекин муаммони яшириш мумкин эмас. У барибир яна бошқа жойда, бошқа одам орқали юзага чиқади.

Агар идора танқиддан хафа бўлиб постни ўчиртиришга ҳаракат қилса — бу муаммони ҳал қилмайди. Фақат муаммони яширишга уриниш бўлиб қолади.

Агар идора муаммони тан олиб, уни бартараф этса — бу нафақат муаммони ҳал қилади, балки одамларда ҳурмат ҳам уйғотади.

Чунки жамият бир нарсани жуда яхши тушунади: хатосиз идора бўлмайди, лекин хатосини тан олиб тузатадиган идора — ишонч қозонади.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Борми оғриқ?” — Иқбол Салиев Озарбайжонда қўлга олинди

Ўзбекистонлик табиб Иқбол Салиев ёки халқ тили билан айтганда “бионур соҳиби” Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ноанъанавий тиббиёт билан шуғуллангани учун ҳибсга олинди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида қурилганига эндигина 2 йил бўлган “Буюк Турон” кўпригига олиб чиқувчи йўл ўпирилиб кетди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабатга муносиб муносабат. Косонсойдаги театр танлови можарога сабаб бўлди

Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан эълон қилинган муносабат шоша-пиша ёзилгани ва етарлича фактлар билан асосланмагани ушбу тадбир кўр-кўрона ўтказилганидан далолатдир.

👉 Мақолани ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Эртадан “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланади

Энергетика вазирлиги эртага, 14 март кунидан бошлаб “метан заправкалар” фаолияти босқичма-босқич қайта тикланишини маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, бугун “метан заправкалар” фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.

Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасаввур қилинг…

Шифокорлар сизнинг яқин инсонингизга оғир онкологик ташхис қўяди.

Сиз эса уларнинг ҳар бир сўзига ишониб, боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага рози бўласиз: кимётерапия, нур терапияси, кучли дорилар…

Бу воқеа 2007 йилда туғилган Эмина Кундузова билан содир бўлган. Оила маълумотига кўра, қизга “Ноходжкин Б-ҳужайрали лимфома” ташхиси қўйилиб, Республика онкология марказида 6 курс кимётерапия ва 2 курс нур терапияси ўтказилган. Оила шифокорларнинг тавсияларига ишонади ва қизининг ҳаёти учун курашади.

Аммо кейинчалик бошқа клиникаларда ўтказилган текширувлар бутунлай бошқа натижани кўрсатган.

Россиядаги йирик тиббий марказлар, шунингдек Ҳиндистон ва Швейцарияда ўтказилган таҳлилларда Эминада онкологик касаллик аниқланмайди.

Шифокорлар эса қизда ноёб генетик касаллик борлигини билдирган. Бу касаллик организмда оғир аутоиммун жараёнларни келтириб чиқаради.

Бугун Эмина оғир аҳволда яшамоқда. Оила айтишича, қиз доимий равишда қиммат дори воситаларини қабул қилмаса, унинг ҳаёти янада хавф остида қолади.

У ҳали жуда ёш. Аммо оғир даволанишлар, кучли дорилар ва касаллик билан кураш унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган. Оила эса уч йилдан бери бир саволга жавоб излаб келмоқда:

Дастлабки ташхис қандай қўйилган?

Улар бу масала юзасидан мустақил ва холис тиббий экспертиза ўтказилишини сўрамоқда. Оила таъкидлашича, барча тиббий ҳужжатлар ва халқаро клиникалар хулосалари батафсил ўрганилиши керак.

Чунки гап фақат битта ташхис ҳақида эмас. Гап — бир қизнинг ҳаёти ҳақида.

❗️❗️РЕКВИЗИТЛАР❗️❗️❗️

💳 Uzcard

👉8600061053856281

Евгения Булатова

💳 Сбербанк картаси

👉2202206784605953

(Кўрсатиб ўтилган барча карталар Эминанинг онасига тегишли)
2
Бугун “метан заправкалар” бор йўғи 4 соат ишлайди

Энергетика вазирлиги бугун, 14 март куни “метан заправкалар” соат 12:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритишини маълум қилди.

Вазирликка кўра, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.
👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги яшаш хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбеги” МФЙдаги Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган 18 қаватли бинода ёнғин содир бўлди.

Қутқарувчилар воқеа жойига 8 дақиқа ичида етиб бориб, ёнғинни 16:59 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ
“Метан заправкалар” яна очилди

Бугун, 17 март куни “метан заправкалар” соат 10:00 дан фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг маълум қилишича, Фарғона водийсида “метан заправкалар”нинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.